Оила педагогикаси фанидан семинар материаллари



Download 259,5 Kb.
bet16/20
Sana04.04.2022
Hajmi259,5 Kb.
#527070
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Оила педагогикаси

Патриархал оила Марказий Осиё халқларида оиланинг энг дастлабки тарихий шакли ҳисобланган. Патриархал оила – ота томонидан яқин қариндошларнинг бир нечта авлодларидан ташкил топган оилалардир.
Бу оила айни замонда жамиятнинг асосий ишлаб чиқариш жамоаси ҳам бўлган. Шунинг учун оилавий муносабатларга, ҳар бир оила аъзоларининг ҳатти-ҳаракатларига алоҳида эътибор берилган. Марказий Осиёда патриархал оила эрамиздан олдинги биринчи минг йилликларда вужудга келган. Унинг энг ривожланган даври эрамизнинг биринчи асрларига тўғри келади. Оиланинг бўлиниб кетиши, ўрнига кичик-кичик оилаларнинг таркиб топиши эрамизнинг биринчи минг йиллиги ўрталаридан бошланади ва деярли ХХ асргача давом этди.*
Кичик оилаларнинг вужудга келиши билан бирга, никоҳнинг шарт-шароитлари ҳам ўзгариб боради. Патриархал оила мавжуд шароитларда никоҳ шартлари анча қатъий чекланган эди.
Никоҳ – бу эркак билан аёл ўртасидаги муайян иттифоқнинг ва бу иттифоқнинг жамият, давлат томонидан тан олиниши ва маъқулланишининг тарихий шаклидир.

* Ҳ.Ҳомидов. “Шоҳнома”нинг шуҳрати. Т., “Ўзбекистон”, 1991, 93-94-бетлар.


* Н.А.Кисляков. Очерки по истории брака у народов Средней Азии и Казахстана. Ленинград, 1969, 16-бет.

Буюк аллома Абу Райхон Берунийнинг фикрича, биронта ҳам халқ никоҳдан холи эмас. Жамият никоҳ воситаси билан эркак ва аёл ўртасидаги табиий муносабатларни тартибга солиб туради, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар ўртасида ахлоқий, ҳуқуқий мажбуриятлар ўрнатади. Никоҳ жинсий эҳтиросни махфийлик пардасига ўрайди, эр-хотин орасидаги табиий муносабатга ахлоқий, маънавий гўзаллик, андиша бахш этади.


Никоҳ (арабча - қўшилиш) сўзи ўзбек тилига араблардан кириб келган. Араб истилочилари ислом дини билан боғлиқ битикларни, маълумотларни йўқ қилиб юборганлар. Бу билан маданиятимиз ривожланишига салбий таъсир кўрсатганлар. Буюк бобокалонимиз Беруний ўзининг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида берган хабарига қараганда, Марказий Осиёни забт қилган араб лашкарбошчиси Қутайбанинг буйруғига кўра Хоразм ёзувини яхши биладиган ва уни бошқаларга ўргатадиган кишилар ўлдирилган.*
Шунинг учун бўлса керак, айрим тадқиқотлар исломгача бизда эркак ва аёл ўртасида никоҳ деган тушунча бўлмаган, деб эътироф этадилар. Бу фикр ҳақиқатга тўғри келмайди. Қадимги Юнон тарихчиси Страбоннинг (милоддан аввалги 64-63 йиллар – милодий 23-24 йиллар) ёзишича, ҳар бир массагетнинг ўз хотини бўлган.*
Ана шу тарихчининг фикрига қараганда, эркаклар ва аёллар жинсий ҳаётда муайян эркинликларга ҳам эга бўлганлар.
Умуман олганда, Марказий Осиёда аёлларга қадимдан катта ҳурмат билан қаралган. Улар жамиятда эркаклар билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланишган. Геродотнинг “Тарих” номли асарида ватанпарвар аёл Тўмарис ҳақида келтирилган тарихий маълумот бунга ёрқин мисол бўла олади. Унга кўра Турон аҳолиси Тўмарис бошчилигида босқинчи Кайхусрав лашкарига қақшатқич зарба беради.
Бошқа бир қадимги юнон тарихчиси – Элион қолдирган маълумотга кўра, Марказий Осиёдаги йирик қабилалардан бири бўлган сакларнинг одатлари бўйича уйланишни истаган ҳар бир йигит ўзи уйланмоқчи бўлган қиз билан ер ости уйида кураш тушиши шарт бўлган. Йигит курашда ғалаба қилган тақдирдагина уйланиш ҳуқуқига эга бўлган. Акс ҳолда унинг ўзи қизнинг асирига айланган. Демак, бу ерда кураш ўзига хос тарзда никоҳ вазифасини бажарган.*
Марказий Осиё халқларининг машҳур достонлари – “Ўғузнома”, “Алпомиш” ва “Манас” ларда никоҳ билан боғлиқ одатларда йигитнинг жисмоний қобилиятларига ва уни синаб кўришга алоҳида аҳамият берилган. Йигитнинг қизга муносиб ёки муносиб эмаслигини аниқлаш учун талабгорларнинг ўзаро от пойгаси, камонда нишонни уриши, узоққа ўқ узиши, кураш тушиши каби рақобатчилик шаклларидан ҳам фойдаланилган.

* Беруний. Танланган асарлар. 1-том Т., “Фан”, 1968, 72-бет.


* История народов Узбекистана. Т., “Фан”, 1950, 56-бет.
* Ўзбекистон ССР тарихи. 1-том Т., “Фан”, 1967, 78-бет.
Шунингдек бу танлов “Қиз қувлаш”, “Тортишмачоқ” сингари кўринишда ҳам ўз ифодасини топган, уларнинг қолдиқлари ҳозиргача етиб келган. Лекин ана шу курашлар, қиз қувлашлар чоғида қандай сўзлар, дуолар ишлатилганлиги ҳақидаги хабарлар бизгача етиб келмаган ёки тарихчилар бунга эътибор беришмаган. Суғд ёзма ёдгорликларида бу хусусида анча маълумотлар топиш мумкин.
Милод бошларидан то Х-ХI асрларга қадар ёзилган ана шундай ноёб суғд ёзма ёдгорликлари бизгача етиб келган. Панжикент яқинидаги Муғ тоғи тепасидаги қадимги қаср харобасидан 80 га яқин суғд ҳужжатлари топилган.VII аср охири – VIII аср бошларига оид бу ҳужжатлар Суғд архиви деб юритилади. Улар орасида тадқиқотчилар томонидан шартли равишда “Nov-3” (Навекат номли шаҳарда тузилган ҳужжат бўлгани учун) деб белгиланган суғдча никоҳ гувоҳномаси, “Nov-4” деб белгиланган куёвнинг келин томон олдидаги мажбуриятлари баён этилган икки ҳужжат бор.* Мазкур ҳужжатлар қадим ва илк ўрта асрлардаги Ўзбекистон халқларининг никоҳ-оила ва у билан боғлиқ мулкчилик ва бошқа ижтимоий муносабатлари тўғрисида ҳикоя қилувчи муҳим ёдгорликдир.




  1. Download 259,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish