Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

 



 
 
 
 



Кириш 
Болаларда 
халқимизнинг 
юксак 
маънавияти 
ва 
инсонпарварлик анъаналарига 
садоқат 
туйғуларини 
шакллантириш
1
давлат 
мактабгача 
таълим 
муассасасининг 
вазифаси 
ҳисобланади. 
Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “2017–2021 йилларда 
мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги қарори қабул қилинди ва мактабгача таълим тизимини 
ривожлантириш мақсадида алоҳида Мактабгача таълим вазирлиги ташкил 
этилди. Қарорда 2017–2021 йилларга мўлжалланган кенг кўламли тадбирлар, 
хусусан, болаларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, таълим-
тарбия жараёнига замонавий ёндашувларни татбиқ этиш, болаларни 
интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун барча 
шарт-шароитни 
яратиш 
чора-тадбирлари 
белгиланган.Ушбу 
саъй-
ҳаракатларнинг амалга оширилиши натижасида болаларни мактабгача 
таълимга қамраб олиш 1,5 баробар ортади. 2021 йилга бориб, 
республикамизда мактабгача таълим муассасалари 1 миллион 109 минг 
нафардан ортиқ болаларни қамраб олиш имкониятига эга бўлади
2

Мактабгача таълим муассасалари болаларга ахлоқий тарбия бериш ва 
уларни мактабга тайёрлаш билан бир қаторда уларда гендер хусусиятларни 
шакллантиришда ҳам катта имкониятга эга. “2017–2021-йилларда 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да кўрсатилган“Оилалар мустаҳкамлигини 
таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, 
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни 
сақлашда оиланинг тутган ўрнини кўрсатиш ҳамда оила институтининг 
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим муассасаларининг 
фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2017 йил 19 июлдаги 528-сон 
қарорининг 1-
Иловасидаги “
Давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида Низом”нинг 7 модда, 2-
хатбошисидан. 
2
Маълумотлар http://www.uzedu.uz/ сайтидан олинди. 



мавқеини ошириш”
3
каби муҳим вазифаларни бажаришдаўзбек халқининг 
бола тарбиясига доир анъаналари ва оила ҳамда жамоа тарбияси жараёнида 
юз бераётган ўзгаришларни тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга. 
“Бахтли бола маънавияти” китоби мамлакатимизда Президент Шавкат 
Мирзиёев 
раҳбарлигида 
олиб 
борилаётган 
ёшлар 
тарбиясини 
такомиллаштириш, ҳар бир соҳа ривожини илм, инновация асосида 
ривожлантириш, маънавиятнинг бошқа соҳалардан ўн қадам олдинда 
бўлишига эришишга қаратилган ғояларидан келиб чиқиб, тарбиячилар ва 
ота-оналар учун тайёрланди. 
Ҳар бир ишнинг натижаси унинг сир асрорларини яхши билиб 
бажарилишига боғлиқ. Тарбия – уйида фарзанд туғилган ҳар бир ота-она 
шуғулланадиган иш. Халқимиз айтиб юрадиган “Ишнинг кўзини бил”, 
“Болғачига бир танга, мана бу ерга ур дегувчига икки танга”, “Ер ҳайдасанг, 
куз ҳайда, куз ҳайдамасанг, юз ҳайда”, “Бола ширин, боладан одоби ширин”, 
деган мақол, нақллар бола тарбиясига ҳам тегишли. Айниқса, буюк бобомиз 
Имом Бухорийнинг “Илмсиз нажот йўқ ва бўлмағай”, деган ҳикматлари ҳам 
ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олади. XXI асрда инсоният эришган 
тараққиёт, технологиялар, илм-фан ривожига боғлиқлигини тасдиқлаб 
турибди. Муҳаддислар султони, аллома бобомиз Имом Бухорийнинг ушбу 
ҳикматларини фарзанд тарбиясига қўлласак, “Тарбияда илмсиз нажот йўқ ва 
бўлмағай”, деган мазмун пайдо бўлади. Демак, бугун оилаларда катта 
бўлаётган, болалар боғчаларига қатнаётган болажонларимизнинг бахтиёр 
бўлишлари ота-она, мураббийлар бераётган тарбияга боғлиқ. Берилаётган 
тарбия эса уларнинг тарбия илми – педагогикадан хабардорлик даражаларига 
боғлиқ. 
Бироқ, хабардорликнинг ўзи бола тарбияси масалаларини ҳал қилиб 
бера олмайди. Бунинг учун ҳар бир ота-она, тарбиячида боланинг маънавий 
бой инсон бўлишини исташи керак бўлади. Чунки ҳеч бир киши бир нарсага 
эҳтиёж сезмаса, ҳафсала қилмаса, бирор ишни қилмайди. Мисол учун, ҳар 
бир ота-она боласининг бахтли саодатли, замонасининг энг яхшиларидан 
бўлишини истайди, бироқ, боласи замонанинг энг яхшиларидан бири бўлиши 
учун қандай тарбиялаш кераклигига қизиқмайди. Сўраб, ўрганмайди. 
Оқибатда айрим ота-оналар ҳазрат Навоий айтганидек,
3
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга 
оширишга оид Давлат дастури /http://lex.uz/pages 


10 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish