Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

 
Одамнинг билим ва 
малакалари капиталнинг 
ўзига хос шаклидир”.
Теодор Шульц, Нобель
мукофоти лауреати 
 


19 
XX асрнинг иккинчи ярмига келиб, жаҳоннинг ривожланган 
мамлакатларида Инсон капитали га муносабат тубдан ўзгарди. Илмий 
адабиётларда ИК (Human Capital) тушунчаси америкалик иқтисодчи олимлар 
Теодор Шульц ва Гэри Беккерлар томонидан киритилган. “Инсон капитали 
назарияси асослари”ни яратишгани учун Теодор Шульцга 1979 йилда, Гэри 
Беккерга 1992 йилда Нобель мукофоти берилди. Бу назариянинг ривожига 
учинчи Нобель мукофоти лауреати - Саймон Кузнец катта ҳисса қўшди. 
Инсон капитали “Одамнинг ақлий салоҳиятининг жамият ва иқтисодиётга 
қандай таъсири бор?”, деган савол асосида пайдо бўлди. Натижада замонавий 
шароитда ривожланиш талаблари ИКни асосий ишлаб-чиқарувчи ва 
ижтимоий омил сифатида ўрганиш заруратини пайдо қилди.
Инсон капитали “инсон омили”, “инсон ресурси” каби тушунчаларнинг 
ривожланган ва умумлашган, кенг иқтисодий маънодаги ҳолатидир. Шунинг 
учун ҳам тадқиқотчи С.Фишер: «ИК бу одамнинг фойда келтириш 
қобилиятининг ўлчови. Бунга унинг туғма қобилиятлари, таланти, билимлари 
ва орттирган касбий малакалари киради”, деган таърифни беради.
Саймон Кузнец агар ИК юқори даража ва сифатга кўтарилса, бу жон 
бошига ВВПнинг барқарор ўсишига, аҳоли ҳаётининг даража ва сифати 
ошишига олиб келади, деб ҳисоблайди. Шу сабабли ИК ривожланаётган 
давлатларнинг барқарор ўсишининг бош доминантасига айланади, дейди.
Инсон 
капитали назариясини қўллагани учун АҚШ, Европа 
давлатларининг ривожланиш парадигмаси муваффақиятли амалга ошмоқда. 
Швеция ўз иқтисодиётини модернизациялаштириб, 2000-йилларга келиб, 
етакчиликни қайта қўлга киритди. Финляндия қисқа муддатда хом-ашё 
иқтисодиётидан инновацион иқтисодиётга ўтиб олди. Буларнинг барчаси ИК 
замоннинг даъватига, туғилаётган инновацион иқтисодиёт(билимлар 
иқтисодиёти), венчур бизнеснинг талаби бўлгани учун шундай бўлди.
Инсон капиталининг ўзаги инсон бўлган ва шундай бўлиб қолади. Чуқур 
билимлар, бунёдкорлик, ташаббускорлик, юксак профессионализм ана шу 
ўзакни ташкил қилади.
Инсон капитали бу – одамлардаги юксак маънавият дегани.
Инсон капитали тушунчаси Инф технологиялар билан чамбарчас боғлиқ. 
Чунки ахборот оқимлари инсоният ҳаётининг барча жабҳаларини кесиб ўтади.
Инсон капитали бу - одамларнинг ўз бойликларини ва миллий 
фаровонликни яратишда ишлатадиган билим, кўникма ва малакаларидир. ИК 
ҳам ҳар бир активнинг бозордаги нархи қандай баҳоланса, шундай 
баҳоланади. Яъни: ИК ўзининг яроқлилик муддатида кўрсата оладиган 
хизматлар туркумининг баҳосига тенгдир. ИКнинг ҳозирги замонавий 


20 
кўринишдаги ғояси америкалик иқтисодчи, Нобел мукофоти лауреати
Теодор Шульц томонидан 1950–1960-йилларда ифодаланган(Shultz,1961). 
Шульц одамнинг билим ва малакаларини капиталнинг алоҳида, ўзига хос 
шакли, деб таърифлайди. Бу ўша давр учун янги гап эди. Шунинг учун 
нафақат иқтисодчилар, балки сиёсатчилар ва кенг жамоатчиликнинг 
эътиборини ўзига тортди. Машҳур бўлиб кетди. Натижада бу ибора 
жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий муаммоларини тушуниш ва тушунтиришда 
кенг қўлланила бошланди.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish