“Илмсиз
нажот
йўқ
ва
бўлмағай”
Имом Бухорий
15
Армиядами? Йўқ. Аҳоли сонидами? Йўқ. Ҳудуддами? Йўқ. Унда
нимада? Халқида, аҳоли сифатида. Миллатнинг инсон капиталида.
Ҳар бир одам нималарни билишида, нималарни қандай сифат билан
бажара олишида, Ватанга садоқатида.
Тадбиркорлик бу — иқтисодий ривожланишнинг нафақат ишлаб-
чиқарувчи, балки ижодий, интеллектуал ресурси ҳамдир. Демак,
мамлакатимизда
тадбиркорликни
қўллаб-қувватлашга
киритилаётган
инвестициялар, берилаётган имтиёзлар инсон капиталига киритилаётган
инвестициялар. Чунки улар инсон капиталининг конструктивлигини,
креативлигини и инновационлигини оширади.
Фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлашга киритиладиган инвестициялар
фуқароларнинг креативлигини, қонунларга бўйсунишини таъминлайди.
Жамиятда
оптимизмни,
конструктив
ва
рационал
дунёқарашни
шакллантиради. Ҳаёт сифатини оширувчи нодавлат институтларини
шакллантиради. Одамларни соғлом турмуш тарзига ўргатади. Буларнинг
ҳаммаси халқимиз ҳаёти сифатининг ошишига олиб келади.
Одамнинг баҳоси бор(ми?)
Миллий тарихимизга қарасак, жасур, мард, доно одамларга халқ, давлат
томонидан баҳо берилганини кўрамиз. Соҳибқирон, Жаҳонгир, Баҳодир,
Олампаноҳ ва шу кабилар эътироф, эъзоз, лутф билан қўлланилган. Масалан,
Соҳибқирон Амир Темурнинг отаси Амир Тарағайнинг Баҳодир деган унвони
бўлган. Соҳибқирон лашкаридаги кўп жангчиларнинг исмига баҳодир деган
унвон қўшиб айтилган. Таомилга кўра, салтанат учун ҳал қилувчи лаҳзаларда
лашкар ичидан отилиб чиқиб, биринчи бўлиб ёвга ташланган аскарга кўп дур
ва “Баҳодир” деган унвон берилган.
Баҳодир унвони фақат куч, жасорат учун берилмаган. Баҳодир бўлиш
учун қиличбозлик, отни бошқариш, ўзини ҳимоя қилиш, зарба нуқтасини
топиш, ўз кучини тўғри тақсимлаш, душманнинг хатти-ҳаракатларини
олдиндан билиш каби хислатлар бўлиши керак эди. Акс ҳолда кучли, жасур
йигитлар ё бекорга қурбон бўлишарди, ёки уларнинг шиддатидан фойда кам
бўларди. Баҳодирлик учун фақат довюраклик, шамшир ўйнатиш етарли
бўлмаган. Бунда ҳам билим, яна билим, маҳорат керак бўлган. Соҳибқирон
Амир Темур “Билаги зўр бирни, билими зўр мингни енгади” деган ҳикматни
айтганида балки шуларни назарда тутгандир.
Темирчиларда: “Болға урувчига - бир танга, “мана бу ерга ур”, деювчига
- икки танга”, - деган мақол бор. Болғачи бир ойда 30 танга, уста 60 танга
топади. Бу болғачи ва устадаги малаканинг иқтисодий баҳоси. Бу малака
16
маҳсулот сифатига сингади. Сифатли маҳсулот қиммат сотилади. Фойда кўп
бўлади.
XVII аср. Англия. Инглиз иқтисодчи олими В.Петти биринчилардан
бўлиб юқоридаги ўзбек халқ мақолида аниқлаган одамнинг ишлаб-чиқариш
хусусиятларини пулга чақиб кўрган. У: “ер ва одамларнинг баҳоси улар
келтираётган даромаднинг йигирма каррасига тенг”, дейди. Ана шу
формуладан келиб чиқиб, ўша даврдаги Англия ва унинг аҳолисини 520 млн.
фунт стерлингга “нархлаган”. Яъни ҳар бир инглиз ўртача 80 фунт стерлинг
туради, деб баҳолаган. У “бир нафар ёши катта одам иккита болага тенг; битта
матрос учта деҳқонга тенг, деб ҳисоблайди. Петти жамиятнинг бойлиги
одамлар нима билан шуғулланаётгани ва меҳнат қобилиятларига боғлиқ,
дейди
4
. Шу зайлда боладан – катта одамнинг, деҳқондан – матроснинг
иқтисодий баҳоси қимматлигини ҳисоблаб чиқаради. Бу баҳолар уларнинг
яхши-ёмонлигида эмас. Уларнинг ўзларига ва ватанига қанча фойда келтира
олишидан келиб чиқиб белгиланган экан.
ХХ аср. Тадқиқотчи С.Фишер: «Инсон капитали бу - одамнинг фойда
келтириш қобилиятининг ўлчови. Бунга унинг туғма қобилиятлари, таланти,
билимлари ва орттирган касбий малакалари киради”, деган хулосага келди.
Унга кўра Инсон капитали бу – одамларнинг сони эмас, балки креатив ва
самарадорлигидир.
Молнинг баҳоси – вазнида, ошники – мазасида, хонанданинг
баҳоси – жонли ижросида, футболчининг баҳоси – урган голларида.
Одамнинг баҳоси борми? Бўладими? деган саволни ўртага
ташласангиз, кимдир елка қисади. XXI аср. 2007 йил. Интернетда дунё
бўйлаб “Los Angeles Galaxy” футбол клуби “Real Madrid” футбол клубидан
Дэвид Бэкхэмни $100 млнга сотиб олибди”, деган хабар тарқалди. Демак,
одамнинг эмас, унинг қўлидан келадиган ишларининг – инсон капиталининг
баҳоси бор экан.
Ўзбек тилида одамдан бошқа ҳамма нарса “Нима?” саволига
жавоб бўлади. Фақат Одам “Ким?” саволига жавоб бўлади. Чунки у
азизу мукаррам тирик жонзот, организм. Одани нимаси билан тирик
жонзотларнинг эгасига айланди? Гўшт, суяк, пай, сочларими? Йўқ,
булар бошқа жониворларда ҳам бор, ҳатто кўпроқ. Бугун инсон
капитали деб атаётганимиз - ақл, билим, кўникма, малака,
компетенциялари уни азизу мукаррам қил(а)ди. КИМ деган саволга
4
Управление персоналом. Учебник. Под ред. Базарова Т.Ю., Еремена Б.Л.–М.: 1999. Компания
"Центр кадровых технологий – XXI век".
17
муносиб қил(а)ди. Одам ақлсиз, билимсиз, кўникма-малакасиз,
компетенциясиз бўлса, у “Нима?” деган саволга муносиб бўла боради.
Афсуски одам баҳоси ҳақида гап кетса, ҳамма бир хил – юксак
мақомда, деб тушунилади. Одамми, демак, у бебаҳо. Ёки юксак баҳога
муносиб”, деб тушунилади. Шунинг учун “Одамнинг баҳоси борми?”,
десангиз, кимлардир “Нима деяпсиз? Одамнинг баҳоси йўқ. У бебаҳо.
Ҳа”, деб атрофдагиларга ғолибона қирғий қараш қилиб қўяди. Лекин,
кечирасиз. Унда нега “Одам борки, одамларнинг нақшидур, Одам
борки, ҳайвон ундан яхшидур”, дейилади?” Ватанфуруш билан
ватанпарвар тенгми? Суюқоёқ аёл билан садоқатли рафиқа тенгми?
Олимга золим, оқилга жоҳил тенгми?
“Одам бебаҳо”, деган фикрни Гитлер билан Конфуцийга ҳам,
Чингизхон билан Навоийга ҳам, ватанпарварлар билан ватан
хоинларига ҳам қўллаб бўладими?” Шундай десангиз, “Ҳа энди, гуруч
курмаксиз бўлмайди-да”, деб қўйишади. Агар бирор кимсага курмак деб
қаралса, бунга унинг ота-онаси ва ўзи сабабчи. Дастлаб бола тарбиясига
лоқайд ота-она боласини “курмакча”га айлантиради. Кейинчалик боласи
ўқимай, ўрганмай, маҳоратини оширмай, ўзини касб-ҳунарсиз боқимандага –
курмакка айланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |