8
Кириш
Болаларда
халқимизнинг
юксак
маънавияти
ва
инсонпарварлик анъаналарига
садоқат
туйғуларини
шакллантириш
1
давлат
мактабгача
таълим
муассасасининг
вазифаси
ҳисобланади.
Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “2017–2021 йилларда
мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарори қабул қилинди ва
мактабгача таълим тизимини
ривожлантириш мақсадида алоҳида Мактабгача таълим вазирлиги ташкил
этилди. Қарорда 2017–2021 йилларга мўлжалланган кенг кўламли тадбирлар,
хусусан, болаларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, таълим-
тарбия жараёнига замонавий ёндашувларни татбиқ этиш,
болаларни
интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун барча
шарт-шароитни
яратиш
чора-тадбирлари
белгиланган.Ушбу
саъй-
ҳаракатларнинг амалга оширилиши натижасида болаларни мактабгача
таълимга қамраб олиш 1,5 баробар ортади. 2021 йилга бориб,
республикамизда мактабгача таълим муассасалари 1 миллион 109 минг
нафардан ортиқ болаларни қамраб олиш имкониятига эга бўлади
2
.
Мактабгача таълим муассасалари болаларга ахлоқий
тарбия бериш ва
уларни мактабга тайёрлаш билан бир қаторда уларда гендер хусусиятларни
шакллантиришда ҳам катта имкониятга эга. “2017–2021-йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да кўрсатилган“Оилалар мустаҳкамлигини
таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш,
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни
сақлашда оиланинг тутган ўрнини кўрсатиш ҳамда оила институтининг
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача
таълим муассасаларининг
фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2017 йил 19 июлдаги 528-сон
қарорининг 1-
Иловасидаги “
Давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида Низом”нинг 7 модда, 2-
хатбошисидан.
2
Маълумотлар http://www.uzedu.uz/ сайтидан олинди.
9
мавқеини ошириш”
3
каби муҳим вазифаларни бажаришдаўзбек халқининг
бола тарбиясига доир анъаналари ва оила ҳамда жамоа тарбияси жараёнида
юз бераётган ўзгаришларни тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.
“Бахтли бола маънавияти” китоби мамлакатимизда Президент Шавкат
Мирзиёев
раҳбарлигида
олиб
борилаётган
ёшлар
тарбиясини
такомиллаштириш, ҳар бир соҳа ривожини илм, инновация асосида
ривожлантириш, маънавиятнинг бошқа соҳалардан ўн қадам
олдинда
бўлишига эришишга қаратилган ғояларидан келиб чиқиб, тарбиячилар ва
ота-оналар учун тайёрланди.
Ҳар бир ишнинг натижаси унинг сир асрорларини яхши билиб
бажарилишига боғлиқ. Тарбия – уйида фарзанд туғилган ҳар бир ота-она
шуғулланадиган иш. Халқимиз айтиб юрадиган “Ишнинг кўзини бил”,
“Болғачига бир танга, мана бу ерга ур дегувчига икки танга”, “Ер ҳайдасанг,
куз ҳайда, куз ҳайдамасанг, юз ҳайда”, “Бола ширин, боладан одоби ширин”,
деган мақол, нақллар бола тарбиясига ҳам тегишли. Айниқса, буюк бобомиз
Имом Бухорийнинг “Илмсиз нажот йўқ ва бўлмағай”, деган ҳикматлари ҳам
ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олади.
XXI асрда инсоният эришган
тараққиёт, технологиялар, илм-фан ривожига боғлиқлигини тасдиқлаб
турибди. Муҳаддислар султони, аллома бобомиз Имом Бухорийнинг ушбу
ҳикматларини фарзанд тарбиясига қўлласак, “Тарбияда илмсиз нажот йўқ ва
бўлмағай”, деган мазмун пайдо бўлади. Демак, бугун оилаларда катта
бўлаётган, болалар боғчаларига қатнаётган болажонларимизнинг бахтиёр
бўлишлари ота-она, мураббийлар бераётган тарбияга боғлиқ. Берилаётган
тарбия эса уларнинг тарбия илми – педагогикадан хабардорлик даражаларига
боғлиқ.
Бироқ, хабардорликнинг ўзи бола тарбияси масалаларини ҳал қилиб
бера олмайди. Бунинг учун ҳар бир ота-она, тарбиячида боланинг маънавий
бой инсон бўлишини исташи керак бўлади. Чунки ҳеч бир киши бир нарсага
эҳтиёж сезмаса, ҳафсала қилмаса, бирор ишни қилмайди.
Мисол учун, ҳар
бир ота-она боласининг бахтли саодатли, замонасининг энг яхшиларидан
бўлишини истайди, бироқ, боласи замонанинг энг яхшиларидан бири бўлиши
учун қандай тарбиялаш кераклигига қизиқмайди. Сўраб, ўрганмайди.
Оқибатда айрим ота-оналар ҳазрат Навоий айтганидек,
3
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да
амалга
оширишга оид Давлат дастури /http://lex.uz/pages