11
болаларимизники
эмас,
ота-она,
таълим
тизимидаги
тарбиядаги
масъулиятсизлик, кўзбўямачилик, жаҳолат, лоқайдликларнинг мантиқий
натижаларидир. Улар болаларимиздан бизга, жамиятимизга “қайтмоқда”.
Демак, боланинг ёши қанча кичик бўлса, унга оиланинг тарбиявий
таъсир кучи шунча катта бўлиши, унинг ёши орта бориши билан оиланинг
тарбиявий таъсир кучи шунча камайиши объектив қонуниятдир. Шундай
экан, вақтни ғанимат билиб, оилада гўдак, бола, ўсмир, ўспириннинг ёшига
мос мустаҳкам маънавиятини тарбиялаб борсак, юқоридаги иллатлардан пок
бўламиз.
Ана шу улуғ ишга ҳисса қўшиш мақсадида Республика маънавият ва
маърифат маркази ёшлар тарбияси масалаларида ўзига
юклатилган
вазифалардан,
жумладан
Президентимиз
Шавкат
Мирзиёевнинг
мамлакатимизда мактабгача таълим сифатини оширишга қаратилган
фикрларидан келиб чиқиб, “Узлуксиз маънавий тарбия” маърифий
трилогиясини ишлаб чиқишга киришди. Ушбу трилогиянинг биринчи қисми
“Ёш ота-она китоби” 0-3 ёшли гўдак болалар тарбиясига бағишланган бўлиб,
китобхонларга тақдим этилди. Қўлингиздаги услубий қўлланма ота-оналарга
3-7 ёшли болаларни маънавий тарбиялаш масалаларига бағишланган. У
“Узлуксиз маънавий тарбия” трилогиясининг иккинчи қисми. Яъни 3-7 ёшли
болалар тарбиясига бағишланади.
Қўлланма педагогик хрестоматия-дайжест хусусиятига эга. Бу эса унинг
янада қизиқарли бўлишига хизмат қилади. Уни тайёрлашда Республика
Маънавият ва маърифат маркази қошидаги педагог-психолог олимлар
клубининг давра суҳбатларидан, ОАВ материалларидан, амалий тадқиқотлар,
ёш ота-оналар, тажрибали бобо-момолар билан ўтказилган суҳбатлар,
сўровлар натижаларидан ҳам фойдаланилди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 18
июндаги 1-мҳ-сон буйруғи билан Ўзбекистон
Республикасининг илк ва
мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари
тасдиқланди. Унинг иккинчи иловасида мактабгача тарбия ёшидаги болалар
ривожланишига қўйилаётган талаблар белгилаб берилди.
Давлат талаблари “Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини
шаклланиши” ҳамда “Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш” соҳаларидан иборат.
Ушбу қўлланмада давлат талабларига уйғун равишда икки соҳани ҳам
қамраб олишга ҳаракат қилинди. Зеро бу икки соҳа бир-бирини тақозо этади.
12
Айни вақтда асосий эътибор давлат талабларининг “Ижтимоий-ҳиссий
ривожланиш” соҳасини таъминлашнинг маънавий тарбиявий жиҳатларига
қаратилди. Зеро бу соҳа ва унинг таркибидаги кичик соҳалар моҳиятан
маънавий тарбиянинг мақсад ва вазифаларига мос келади.
Буни кичик соҳаларнинг йўналишлари ҳам яққол тасдиқлаб туради.
Булар: “Мен” концепциясини шакллантириш”, “Ҳиссиётлар ва уларни
бошқариш”, “Ижтимоийлашув, катталар ва тенгдошлар билан мулоқот”,
“Нутқ ва тил”, “Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари”, “Билиш
жараёнининг ривожланиши”, “Ижодий ривожланиш,
интеллектуал-англаш
малакалари”,
“Дунёни
бадиий
тасаввур
этиш”,
“Бадиий-ижодий
қобилиятларини ривожлантириш”га қаратилган. Буларнинг натижаси ўлароқ,
бола маънавиятининг асосини ташкил этувчи маънавий компетенциялар
комплексини таъминланиш кўзда тутилган.
Ушбу методик қўлланма тарбиячилар ва ота-оналарга ана шу
компетенцияларни шакллантиришга ёрдамчи манба сифатида тайёрланди.
Яъни “Бола ўзини ўз хусусиятларига эга, ижобий шахс сифатида қабул
қилади. Бола мустақил ва ўзига жавоб беради”, “Бола бошқаларнинг ҳис-
туйғуларини фарқлаш ва ўзиникини ифодалашга қодир”, “Бола тенгдошлари
ва катталар билан мулоқот малакаларини ривожлантиришга қодир”, “Бола
нутқни тинглаш ва тушунишга, гапириш ва мулоқот қилишга қодир”, “Бола
қизиқувчан, интилувчан, фаол, билишга қизиқиш билдиради ва унга эҳтиёжи
мавжуд”, “Бола турли хил санъат воситаларидан фойдаланиб, дунёни ҳис
этиш ва тушунишини намойиш этади” ва “Бола атрофдаги борлиқни ижодий
ўзгартириш малакасига эга” бўлиши каби кутилаётган
натижаларни
таъминлашга ёрдам беради.
Мактабгача таълим вазирлиги буйруғининг “Умумий қоидалар”
бўлимининг 2 - хатбошисида “мактабгача ёшдаги болалар тарбия олаётган
оилалар мазкур Давлат талабларига риоя қилишлари лозим”лиги белгилаб
қўйилди. Шу боис тарбиячилар ва ота-оналар фарзанд тарбиясида
фойдаланишлари учун Вазирлик буйруғи иловасининг 3-7 ёшли болаларга
тегишли қисми ҳавола қилинди. Бу уларга ўз фарзандлари тарбияси
натижаларини Давлат талабларига мос бўлишини таъминлашга ёрдам беради.
Муаллифлар ушбу китобни тайёрлашда илмий-услубий маслаҳатлари,
амалий ишлари билан яқиндан ёрдам берган Улуғбек юлдузлари жамғармаси
раиси, академик О.У.Салимовга,
педагогика фанлари доктори, профессор
Н.И.Тайлоқовга, фалсафа фанлари номзоди, доцент Ш.Тўраевга, психология
13
фанлари номзоди, доцент Ф.Акрамовага, А.Камаловга, М.Абдуҳакимовага,
С.Бектемировга ўзларининг миннатдорликларини билдирадилар.
Ушбу услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Иновация вазирлиги
томонидан таъминланган “Мамлакатимизда вазирлик, идоралар, давлат ва
давлатга қарашли бўлмаган
ташкилотлар, жойларда ғоявий тарғибот,
тарбиявий
ишларни
мақсадли
ташкил
этишнинг
илмий-назарий
муаммоларини тизимли таҳлил қилиш ҳамда бу борада жамоатчилик
фикрини ўрганиш” дастури доирасида “Узлуксиз маънавий тарбия тизимини
илмий-методик таъминлаш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси
доирасида бажарилди.
Do'stlaringiz bilan baham: