Оғиз орқали регидратация ўтказиш Керакли жиҳозлар



Download 36,38 Kb.
bet5/7
Sana23.02.2022
Hajmi36,38 Kb.
#147858
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ўқув услубий қўлланма

Изоҳ:Овқат рационидан газ ҳосил бўлишини кучайтирувчи махсулотлар чекланади: газли сув, сабзавотлар, қора нон, дуккакли махсулотлар.
Тозаловчи ҳуқнани ўтказиш


Керакли жиҳозлар: фартук, йўргак, резина таглик, резина баллонча, сочиқ, вазелин, лоток, 20-220С ли сув, зарарсизлантирувчи эритма солинган идиш.
Керакли хомашё: дока ниқоб 1та, суюқ совун 3,0 мл, стерил қўлқоп 1жуфт.
Бажариш алгоритми:
1. Онага муолажани мақсади ва ўтказиш тартиби тушунтирилади;
2. Қўллар СанПиН № 0304-12 буйруғи асосида ювилади;
3. Стерил қўлқоплар кийилади;
4.Дока ниқоб ва фартук тақилади;
5. Резина таглик тўшаб, усти йўргак билан ёпилади;
6. Болани қуритиш учун сочиқ тайёрлаб қўйилади;
7. Резина баллончани ўнг қўлга ушлаб, ҳавоси сиқиб чиқарилади ва баллончага 20-220С ли сув тортиб олинади;
Эслатма:керакли сув миқдори:
А) Янги туғилган чақалоқларга – 25-30 мл;
Б) 1 ёшгача – 50-150 мл;
С) 1-3 ёшгача – 150-250 мл;
8. Баллонча учига вазелин суртилади, болани чап ёнбошига ётқизиб, оёқларини тизза ва чаноқ-сон бўғимида букиб, қоринга келтириб ётқизилади;
Эслатма: 6 ойгача бўлган болалар орқаси билан ётқизилади ва оёқлари юқорига кўтарилади.
9.Боланинг думба оралиғини чап қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоқлари билан очиб, шу ҳолатда ушлаб турилади;
10. Ўнг қўлга баллонча олиниб бир оз сиқилади ва ҳавоси чиқарилади;
11.Ўнг қўлдаги баллонча оҳиста боланинг орқа чиқарув тешигига аввал киндик томон, сўнгра сфинктерлардан ўтгач, думғазага параллел ҳолда киритилади;
12.Баллончадаги сув оҳиста ичакка юборилади, сўнгра баллонча сиқилган ҳолатда тортиб олинади (баллонча ишлатилган материаллар учун қўлланиладиган лотокка ташланади);
13.Чап қўл билан боланинг думбалари 3-5 дақиқа қисиб ушлаб турилади;
14. Сўнгра бола тувакка ўтқазилади (6 ойгача бўган болалар йўргакка ёки памперсга бўшатилади);
15. Боланинг таги ювилиб, сочиққа артилади ва кийинтирилади;
16. Ниқоб, резина қўлқоплар ва фартук ечилади;
17.Қўллар ювилади ва қуритилади;
18.Ишлатилган жиҳозлар ва резина қўлқоплар 0,5% ли зарарсизлантирувчи эритмада зарарсизлантирилади (хлорамин, гипохлорид натрий, гипохлорид кальций, аналит, лизол).

Download 36,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish