Метеоризмга қарши тадбирлар
Керакли жиҳозлар: газ чикарувчи найча,стерил лоток; сув солинган лоток, ностерил лоток, йўргаклар, клеёнка, фартук, зарарсизлантирувчи эритма солинган идиш.
Керакли хомашё: дока ниқоб 1 та,суюқ совун 3,0 мл, стерил қўлқоп 1жуфт, дока салфетка 3х3 см.
Бажариш алгоритми:
1. Онага муолажани мақсади ва ўтказиш тартиби тушунтирилади;
2. Қўллар СанПиН № 0304-12 буйруғи асосида ювилади;
3. Стерил қўлқоплар кийилади ва дока ниқоб тақилади;
4.Бола орқаси билан ётқизилади ва танасини пастки қисмидаги кийимлари ечинтирилади;
5. Соат стрелкаси бўйлаб қорин енгил массаж қилинади;
6. Фойдаси бўлмаганда шифокор кўрсатмасига биноан қуйидаги препаратлар қўлланилади: Карболен ёки смекта 1,0 мг/кг, Церукал ёки прозерин м/о 0,1 мл/ёшига;
7. Юқоридаги муолажалар фойда бермаганда газ ҳайдовчи найча қўйилади;
8.Фартук тақилади;
9.Боланинг ёшига караб газ чикарувчи найчага белги қўйилади,яъни бир ёшгача бўлган болаларга 7-8см, 1ёшдан 3ёшгача бўлган болаларга 8-10см, 3ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга 10-15см, мактаб ёшидаги болаларга 20см киргизилади.
10.Йўргаклаш столи ёки краватга клеёнка ва йўргаклар ёзилади;
11.Бола ечинтирилиб ётқизилади;
12.Гўдак болалар орқаси билан, катта ёшдаги болалар чап ёнбошига, ўнг оёғини бир оз қорнига букилган ҳолатда ётқизилади;
13.Газ чиқарувчи найчанинг тумтоқ учи тарафига вазелин суркалади;
14.Чап қўлнинг биринчи ва иккинчи бармоклари билан бола думбалари керилади;
15.Газ чиқарувчи найчани аввал киндикка томон, кейин думғазага параллел ҳолатда аста секин айланма ҳаракатлар билан анал тешигига киргизилади;
16.Газ чиқарувчи найча белги қўйилган жойгача киргизиб бўлгандан кейин иккинчи учи лотокдаги сувга солиб қўйилади;
17.Боланинг усти йўргак билан ёпиб қўйилади;
18.Вакт белгиланади: газ чикарувчи найча 30-60 дақиқага қўйилади;
19.Вақт тугагач газ чиқарувчи найча дока салфетка орасига қўйилган ҳолатда тўғри ичакдан аста секин чиқариб олинади;
20.Ишлатилган газ найчаси зарарсизлантирувчи эритмага солинади;
21.Ишлатилган дока салфетка зарарсизлантирувчи эритмага ташланади;
22.Анал тешиги атрофи дока салфетка билан артиб тозаланади;
23.Ишлатилган дока салфетка зарарсизлантирувчи эритмага ташланади;
24.Бола кийинтирилади;
25.Резина қўлқоплар ечилади;
26.Қўллар ювилади ва қуритилади;
27.Ишлатилган жиҳозлар ва резина қўлқоплар 0,5% ли зарарсизлантирувчи эритмада зарарсизлантирилади (хлорамин, гипохлорид натрий, гипохлорид кальций, аналит, лизол).
Do'stlaringiz bilan baham: |