Кириш.
Тўғонлар – сув оқимини тўсиб, олдидаги сув сатҳини кўтарувчи гидротехник иншоотлардир. Тўғонлар вазифасига кўра, сувни кўтариш баландлиги, юқори бьефдан пастки бьефга сув ўтказиш усули ва қурилган материали бўйича синфларга ажратилади.
Тупроқ тўғонлар - қадимий гидротехник иншоотлардир. Улар бошқа материаллардан қурилган тўғонларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга бўлганлиги сабабли кенг тарқалган. Асосий афзалликлари: маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланиш; пастки қиялиги томонидан тупроқни қўшимча тўкиб, тўғон устини кўтаришни амалга ошириш ва хохлаган баландликдаги тўғонларни яратиш имконини берувчи конструкцияни соддалиги; мукаммал тайёрламасдан хохлаган асосларда қуриш мумкинлиги; ҳисоб-китобларнинг қабул қилса бўладиган аниқлиги; узоқ муддат хизмат қилиши ва иқтисодий тежамкорлиги ва самарадорлигини оширади.
Тупроқ тўғонларни кўтариш учун турли тупроқлар: қумоқ, қумлоқ, қум, қум-шаҒал қўлланилади. Кўрсатилган тупроқлар паст ёки юқори даражада сув ўтказувчандир. Шунинг учун тўғон олдида сув кўтарилиши, унда фильтрация оқимини ҳосил қилади. У тўғон орқали ўтиб, босимини бир қисмини йўқотади ва пастки қияликдан чиқади. Бу қиялик мустаҳкамлигини камайтиради ва сув омборидан сувни чиқиб кетишига олиб келади. Сув ўтказувчанлиги юқори бўлган қумли, қумлоқли ва бошқа тупроқлардан қурилган тўғонларда сув омборидан сувни йўқотилишини камайтириш учун сув ўтказмайдиган тупроқлардан махсус тўсиқлар (ядро ёки экран) қилинади. Экран тўғоннинг юқори қиялиги бўйлаб бошидан фильтрация оқимини йўлини тўсиш мақсадида жойлаштирилади. Экранлар учун бетон, темир-бетон, битум ва полимер плёнкалардан фойдаланиш мумкин. Лекин, бетон ва темир-бетон экранлар қиммат, конструкцияси бўйича мураккаб, битумдан қилинганлари эса қиялик бўйича сидирилиб тушишга мойилдир.
Тупроқ тўғонлар кўтарилиш усули, кўндаланг профили конструкцияси ва фильтрацияга қарши мосламалар бўйича ҳамда бошқа барча тўғонлар сингари баландлиги бўйича бўлинади. Кўтарилиш усули бўйича тўғонлар – тўкма, ювилган ва ярим ювилганларга бўлинади. Бундан ташқари, тўғонлар сувга тупроқни тўкиш ва йўналтирилган портлатиш йўли билан қурилиши мумкин. Қурилиш худудида нисбатан сув ўтказмайдиган тупроқлар етарли миқдорда мавжуд бўлса таркиби бир хил тупроқдан тўғонлар кўтарилади. Бу тўғонлар конструкцияси соддалиги ва ишларни кенг механизациялаштириш имконияти мавжудлиги билан фарқ қилишади, бу уларни бошқа турдаги тупроқ тўғонлар билан таққослаганда арзонроқ тушади.
Топшириқ талабани қурилиш ишларини лойиҳалашда мустақил ишлашга имконият яратади, турли машина ва технологияларни танлаш бўйича билимларини лойиҳада белгиланган вазифаларни ечишда қўллаш имконини яратади. Маълум технологик параметрлар устида ишлаш қурилишдаги янги меёърий хужжатлар билан мукаммал танишиш, кенг кўламда фикрлаш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |