Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Септик ҳолатлар 
Сепсис (sepsis
)– 
бола организмида , катта миқдордаги микроблар ва 
уларнинг токсинлари, ҳосил қилган биологик актив моддалар таъсирида 
ривожланган умумий инфекцион касаллик ҳолати.
Сепсиснинг ривожланиши ва кечиши бола организмининг функционал 
ҳолати, аъзолар етишмовчилиги ва дисфункцияси, иммунологик жавоб ва 
детоксикацион механизмнинг резерви етарли бўлмаганлиги билан бевосита 
боғлиқ.Бунда микробга оид ҳусусиятларнинг аҳамияти катта эмас. Сепсиснинг 
кечиши ва оқибати, асосан бола организмининг ҳимояланиш қуввати ва адекват 
равишда медикаментоз даволашчоралари ўтказилишига боғлиқ. 
Ю.Ф. Исаков (2001)нинг берган маълумотларига кўра, тиш олингандан 
сўнг бактериялар (Aerococcus viridans, staphylococcus aureus, анаэроб 
микроорганизмлар) 74%, бошқа стоматологик муолажалардан сўнг эса –96,6% 
болалар қонида аниқланган. 
Сепсис ташхиси қўйилган болаларнинг фақат 3%и қонида бактериялар 
аниқланган. Бу маълумотларни таққослаш, қонда бактерияларнинг аниқланиши 
нисбий кўрсаткич эканлигини ва аниқланмаган ҳолатларда қон стерил ҳолатда 
деган хулоса қилиб бўлмаслигини англатади. Сепсис ривожланиши учун қонга 
қисқа вақт ичида кўп миқдорда жонли микроблардан кўра келиб чиқиши ҳар доим 
ҳам бактериал бўлмаган майда структуралар (бактериал ҳужайранинг 
компонентлари ва метаболитлари)нинг тушиши сабабчи бўлади. 
Сепсиснинг ривожланишида бир қанча омилларнинг таъсири катта: 
1.Бола ёшининг кичиклиги, яъни боланинг ёши қанча кичик бўлса, сепсис 
ривожланиши эҳтимоли шунча баланддир; 
2. Муддатидан аввал туғилганлик; 
3. Anamnesis vitae ёки аnamnesis morbi –да куйиш, жароҳатланиш 
мавжудлиги; 
4. Узоқ вақт давомида касалликларни бошдан кечириш;
5. Инвазив диагностик усуллардан фойдаланиш; 
249 


6. Овқатланишдаги камчиликлар (алиментар фактор); 
7. ОИТС; 
8. Кимёвий ва иммунодепрессив дорилардан фойдаланиш; 
9. Генетик мойиллик. 
Сабаб ва оқибат муносабатлари нуқтаи назаридан таҳлил қилинганда сеп-
сис ва юз-жағ соҳаси яллиғланиш жараёнлари икки хил тоифа йўналишда боғлан-
ган бўлиши мумкин: дастлаб септик ҳолат юзага келиб, сўнг юз-жағ соҳалари 
яллиғланиш жараёнларига сабабчи бўлиши ва аксинча юз-жағ соҳасидаги 
яллиғланиш ўчоқлари сепсис ҳолатига олиб келиши мумкин. 
Биринчи тоифа боғланишга чақалоқлар киндигининг яллиғланиши туфай-
ли сепсис ривожланишига, сўнг эса юқори ёки пастки жағлар остеомиелити юзага 
келиши мисол бўла олади. (Бундай ҳолат 1,5 ёшгача бўлган болаларда учрайди, 
келтирилган мисолда сепсис ҳолати юз-жағ соҳалари яллиғланиш жараёнига 
сабабчи бўлган. Иккинчи тоифа боғланишда, беморлар юз-жағ соҳалари оғир 
йирингли яллиғланиш (чипқон, хўппоз, одонтоген остеомиелит) касалликлари 
сепсис ҳолатига сабаб бўлади. Бундай тарзда сепсис ҳолати аксарият 9-10ёшдаги 
болаларда кузатилади. Одатда, сепсис ташхиси беморларда оғир гемодинамик 
ўзгаришлар содир бўлиб, полиорган етишмовчиликлар юзага келган ҳолатда 
қўйилади. Ҳозирги вақтда эса, сепсис ташҳиси организмнинг инфекцияга қарши 
тизимли яллиғланиш жавоби синдроми белгилари бўлганда ҳам қўйилади.
Болаларда SIRS (ТЯЖС–тизимли яллиғланиш билан жавоб бериш 
синдроми) мезонларига қуйидагилар киради:
1.
Тана ҳарорати 37,2 °С дан пасаймаслиги; 
2.
Тахикардия: юракнинг бола ёшига мос равишда қабўл қилинган 
кўрсаткичнинг юқори чегарасидан тез уриши. 
3.
Тахипноэ–нафас олиш тезлиги ёшига нисбатан қабўл қилинган 
меъёрдан юқори ва гипервентиляция (РСО2–32мм.с.у. баланд) ҳолати юзага 
келиши; 
4.
Лейкоцитоз ўрнига – периферик қонда 12*10^9 \л ёки 4*10^9 \л 
(лейкопения), ёки етилмаган шаклдаги лейкоцитларнинг 10%дан камлиги.
250 


Организмда ТЯЖС билан (SIRS) бир вақтда кечаётган инфекцион жараён 
уч хил боғланишда учраши мумкин:
1)
ТЯЖС ва яллиғланиш ўчоғи : масалан, юқори лабда чипқон клиник 
жиҳатдан оғир кечаётган бир вақтда унга ТЯЖС қўшилса, касалликнинг кенг 
кўламда тарқалган яллиғланишга ўтиш хавфи юзага келади, бундай ҳолат, сепсис 
ташхиси қўйиш ва интенсив даволаш ўтказишни талаб этади. 
2)
ТЯЖС(SIRS) ва бактеремия, масалан ўткир йирингли периодонтит 
туфайли боланинг тиши олиб ташланган, тиш катакчаси битиш арафасида 
бўлишига қарамай ТЯЖС белгилари пайдо бўлиб, қонда эса микроблар 
мавжудлиги аниқланса, бундай ҳолатда ҳам сепсис ташхиси қўйилиб, комплекс 
равишда (биринчи навбатда антибактериал) даво ўтказилади. Айрим ҳолларда ай-
ниқса, чақалоқларда сепсис ташҳисини қўйиш қийин кечади.
Организмда ТЯЖС ва инфекция мавжудлигининг клиник белгилари : бир 
ойлик чақалоқларда ТЯЖС белгилари пайдо бўлиб, киндик яраси битган, қонда 
микроблар аниқланмай, инфекцион жараёнга хос белгилар пайдо бўлиши, сепсис 
балки, сепсисга яқин ҳолат ёки интоксикация чақалоқ токсикози деб номланиши 
асослидир. 
Сепсиснинг қуйидаги фаза (босқич)лари фарқланади:
– 
йирингли –резорбтив (иситма) гипертермия
– 
сепсиснинг бошланғич фазаси (токсемия) 

септицемия(йирингли метастазларсиз кечувчи бактеремия) 

септикопиемия- инфекциянинг йирингли ўчоқдан қонга ўтиши ва қон би-
лан бутун танага тарқалиб, турли аъзоларда йирингли жараёнлар ривожланишига 
олиб келиши.

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish