Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Флегмонада бемор шикоятлари



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Флегмонада бемор шикоятлари:
бола касалланган томонда ютиниш 
вақтида оғриқнинг кучайиб бориши, оғиз очилиши тобора чегараланиб, нафас 
олиш ҳам қийинлашишига бўлади. Боланинг умумий ҳолати кескин ёмонлашади
– 
бола безовта бўлиб, тана ҳарорати кўтарилади, безгак тутади, уйқуси бузилади, 
овқат емайди, сув ичишдан ҳам бош тортади. 
Клиник манзараси: 
жағ бурчаги остида шиш яққол кўзга ташланиб, 
пайпаслаганда чуқур газак (инфильтрат) сезилади. Медиал қанотсимон 
242 


мушакнинг контрактураси туфайли оғиз очилиши чегараланган бўлади. Марказий 
ёки умумий оғриқсизлантириш ўтказилиб, оғиз бўшлиғи орқали касалланган 
томон юмшоқ танглай, тилча, қанот–танглай бурмаси ва ютқин ён девори 
соҳасида тарқалган шишни кўриш мумкин. Шиш баъзан тил ости ва тил соҳасига 
тарқалган бўлади. 
Жарроҳлик усули билан даволаш:
болаларда юткин ёни абсцесс ва 
флегмонаси премедикация ва умумий (вена ичига) оғриқсизлантириш остида 
ташқаридан ёки (интубацион оғриқсизлантириш остида) оғиз бўшлиғи орқали 
кесилади.
Операция техникаси:
ташқи кесма ўтказиш учун дастлаб, жағ ости соҳаси 
тери қопламига спирт билан ишлов берилади. Бриллиант кўки билан жағ бурчаги 
остида ўтказиладиган кесма ўлчами белгиланиб, чизиб олинади. Тери, тери ости 
ёғ катлами, юза фасция ва m platуsma кесилиб, “москит” қисқич билан яра 
кенгайтирилади ва ички қанотсимон мушакнинг медиал юзасига ўтилади ва шу 
аснода, яна кенгайтира бориб, йирингли бўшлиққа ўтилади ва антисептиклар 
билан йиринг ювилиб, резина чиқаргич қолдирилади. Оғиз бўшлиғи ичидан 
кесилганда – оғиз бўшлиғига антисептиклар билан ишлов бериб, оғиз – ҳалқум 
соҳаси эндотрахеал (трубка атрофи) тампонада қилинади. Қанот-жағ бурмасига 
параллель ва бир оз медиал равишда шиллиқ пардани кесиб, “москит”нинг учи 
билан тўқималарни аста-секин суриб, чуқур (ичкари)га йирингли ўчоққа етгунча 
бориши керак. Оғиз ташқарисидан кесаётганда жағ танасидан пастга 1,5-2 см 
ташлаб, жағ танаси четига параллель равишда тери, тери ости ёғ қатлами, бўйин 
юза фасцияси кесилади, сўлак бези четга сурилиб, “москит” билан ютқин ёни 
соҳасига ўтилади ва тафтиш ўтказилади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish