Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Орттирилган иммун танқислиги синдроми



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

 
Орттирилган иммун танқислиги синдроми 
Одам организмида иммун-танқислиги синдроми (ОИТС) ни келтириб чиқарувчи 
вирус (ОИВ) ретровируслар оиласига мансуб (оиладош) ленти-вирусларга оид бўлиб, 
ҳужайра ичи облигат микроорганизмидир. ОИВ-нинг ҳужайра ичига киришга лаёқатсиз 
бўлган тирик культураси, қон оқимига юборилганда, 15-дақиқа ичида нобуд бўлиши 
экспериментал тарзда исботланган. 
ОИТС-нинг клиник манзараси асосан иккиламчи (индикатор) инфекция ва ўсмалар 
билан намоён бўлади. юзага келган иммун-танқислик шароитида ривожланган бу 
245 


касалликлар атипик, ўта оғир тусда кечиб, пировард натижада бемор ҳаётининг ўлим билан 
тугашига олиб келадилар. 
Хасталикнинг оғирлиги ва летал якунни бартараф этиб бўлмаганлиги, ОИВ-нинг 
ўзига хос биологик хусусияти билан боғлиқ. Бу хусусият вируснинг макроорганизм (одам) 
ҳужайрасининг генетик аппаратига кира олишидир. Беш, ўн ёки ундан ҳам узоқ йиллар 
давом этиши мумкин бўлган латент даврдан сўнг вужудга келадиган сурункали ОИВ-
инфекцияси, ўзининг охирги босқичи-одам иммун-танқислиги синдромига ўтади. 
ОИТС ҳозирги даврда бутун дунё бўйлаб, глобал муаммо ҳисобланади ва пандемия 
кўламига эга. касалликнинг ягона манбаи – одам бўлганлиги боис, вирус-антропоноздир. 
ОИВ-инфекцияси эпидемиологик жиҳатдан ўта хавфли инфекциялар сирасига киради. 
Катта ёшлилардан фарқли ўлароқ, болаларда ОИВ билан боғлиқ юз-жағ тизими 
ўсмалари жуда кам учрайди. Капоши саркомаси ва лимфома учраган ҳоллар қайд этилган. 
ОИВ-инфекциясини даволаш учун ишлатиладиган баъзи препаратлар таъсирида 
сўлак ажралиши камайиши мумкин. Масалан, М-холиноблокаторлик хусусиятига эга 
дифенгидромин, сўлак ажралишини 50% га камайтириши мумкин. Натижада сўлакнинг 
намловчи, тозаловчи ва антибактериал функциялари етишмовчилиги сабабли, тишларнинг 
кариесга ҳамда оғиз бўшлиғининг кандидозга мойиллиги ортади. 
ОИВ билан зарарланган болаларда сўлак безларининг функцияси сусаяди, бироқ 
айрим беморларда сўлак безининг катталашиши (2-15%) кузатилган. Сўлак безлари 
лимфоцитар инфильтрация ёки (баъзан) бактериал инфекция туфайли катталашади. 
Лимфоцитар инфильтрация натижасида сўлак безлари бир ёки икки томонлама 
катталашиши мумкин. Бундай ҳолат узоқ вақт давом этиб, ксеростамия ва оғриқларга олиб 
келади. Магнит-резонансли томография (МРТ) текширувида, баъзан таркибида лимфоид 
ҳужайралар тўплами бўлган кисталар аниқланади. 
Сўлак бези уқалаб кўрилганда, шаффоф секрет (сўлак) ажралади. Бактриал 
сиалоденитларга эса, йиринг чиқиши характерли. Вакциналанган болаларда эпидемик 
ибораси билан тепки деб номланувчи халқ паротит учрайди. Шунингдек, сўлак 
безларининг катталашиши ўсмалар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу касалликларнинг 
барчаси дифференциал ташхис ўтказилишини тақазо этади. Заруратга кўра, пункцион 
биопсия ўтказилади. 
246 


ОИВ билан зарарланган болаларнинг 25% - да имлкларнинг чизиқли эритемаси 
кузатилиб, ушбу касаллик фақат ОИВ-инфекциясига хосдир. Бу хасталик милк шиллиқ 
қавати (четларининг) аниқ чизиқли ёрқин гиперемияси ва қонаши билан намоён бўлади. 
яллиғланиш жараёни тишлар соҳасидаги караш миқдорига боғлиқ бўлмай, даволашнинг 
оддий чоралари доим ҳам бемор ҳолатининг яхшиланишига олиб келмайди. Кам ҳолларда 
ярали-некротик гингивит ривожланиб, бир ёки бир нечта тишлараро (милк шиллиқ қавати) 
сўрғичлари (Papillae(нинг некрозга учрашига олиб келади. Бундай ҳолларда беморни, оғиз 
бўшлиғидан нохуш ҳид келиши, оғриқ овқат истъемол қила олмаслик безовта қилади. 
Жуда кам ҳолларда болаларда ярали-некротик гингивит ва ярали-некротик стоматит юзага 
келиши мумкин.
Бу касалликлар, оғиз бўшлиғи юмшоқ тўқималаридан ташқари, периодонт ва 
суякнинг зарарланиши билан кечади. Периодонтит оғир шаклда кечиб, тишлар қимирлаб 
қолади ва (некротик стоматит касаллигида) тушиб кетади. 
ОИВ-инфекцияси бўлган болаларда тишлар чиқиши ва алмашинуви муддатлари 
кечикиши, сут тишларнинг узоқроқ сақланиши кузатилган. Шунингдек, пародонт 
тўқималарида чуқур ўзгаришлар юзага келишидан аввал қон таҳлилларида нейтропения 
аниқланган. 
Тери касалликларидан себорияли ёки бактериал дерматитлар ўраб олувчи 
темиратки, сўгал ва ўткир учли кондиломалар, контагиоз моллюск, қичима, оддий герпес 
юз соҳасида ҳам жойлашиб, ОИВ-инфекцияли болаларда асоратли ҳамда узоқ кечади. 
Булардан ташқари псориаз, терининг патологик қуруқлиги, васкулитлар, витилиго, 
диспластик невуслар, трихомегалия учраши мумкин. 
Кандидозли стоматит оқ рангли қирилганда осон кўчириладиган, творогсимон 
элементлар билан характерланади. 
Бундай караш ёки бошқа элементлар кўчирилганда, сочли лейкоплакия билан 
дифференциал ташхис ўтказиш лозим. Сочли лейкоплакия эпителиал ҳужайраларнинг 
Эпштейн –Барр вируси билан сурункали равишда зарарланиши туфайли юзага келади. 
Кўпинча, тилнинг ён қисмларида жойлашади. Болаларда жуда кам учрайди. 
247 


Профилактик чора-тадбирлар ва стоматологнинг мунтазам кузатуви, оғиз бўшлиғи 
ва тиш касалликлари ОИВ-инфекцияли болаларда юзага келтирувчи оғир асоратларининг 
олдини олишга ёрдам беради. 
Ташхис ОИВ-га тест синови ўтказилади. 
Даволаш – махсус клиникаларда ўтказилиб, стоматолог назорати таъминланади. 
248 



Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish