Шикоятлар:
ота-оналар ёки бола ўзини ёмон хис қилаётгани, ҳолсизлиги,
иштаҳа ва уйқуси бузилгани, бош оғриши ҳамда тана ҳарорати кун давомида 35,2°
С дан 40° С гача ўзгариши ва безгак тўтиб, муздек тер чиқишига шикоят қилади-
лар.
Клиник манзараси:
касаллик бошланиши (йирингли резорбтив иситма)да
умумий заҳарланишга хос белгилар устун келади: тери ранги ўчган (оқарган),
251
ёпишқоқ муздек тер билан қопланган , ҳолдан тойдирувчи иситма – ҳароратнинг
бирданига (бир суткада 3-5 °С гача) кўтарилиб, сўнгра меъёр (норма)дан ҳам паст
тушиши билан кечадиган иситма, тахикардия , тахипноэ. Қон таҳлили кўрсат-
кичлари кескин ўзгаради– ЭЧТ 50-60мм\с, лейкоцитоз 12*10^9 \л ёки лейкопения
-4*10^9 \
л дан кам. Шунингдек, кўриш майдонида ёш, етилмаган лейкоцитлар,
нейтрофилларда заҳарланишга хос доначалар, айримларида анизоцитоз , пойки-
лоцитозга учраган ҳужайраларни кузатиш мумкин.
Касалликнинг токсемия
босқичи қисқа вақт ичида сепсиснинг бошланғич
фазасига ўтиши боис кўпинча ташҳисланмайди. Бошланғич фазадаги сепсисда та-
на ҳароратининг кўтарилиши , тахикардия, заҳарланиш белгилари, ҳамда қон
кўрсаткичлари яллиғланишнинг кескин равишда кечаётганлигини билдиради.
Нафас олиш, юрак, жигар, буйраклар фаолияти бузилмайди.
Септицемия фазасида:
90% бактеремия ҳолатида беморлар қонида мик-
роблар мавжуд бўлади. Тана ҳарорати 38° С гача кўтарилади. Заҳарланиш белги-
лари кучайиб боради, қонни стерилликка экканда – микроб борлиги, ички аъзолар
фаолиятида функционал (полиорган) етишмовчилик синдроми аниқланади. Поли-
орган етишмовчилик синдроми (ПОЕ) биринчи марта 1975 йилда А.Е Райе томо-
нидан ифодаланган. ПОЕ организм критик ҳолатининг зўрайиб бориши
натижасида юзага келади ва икки ёки ундан ортиқ кўп ҳаётий муҳим аъзоларнинг
функционал етишмовчилиги билан намоён бўлади.
Септикопиемия
сепсиснинг охирги фазаси бўлиб, бу босқичда доимий
барқарор бактеремия паренхиматоз аъзоларда йирингли метастазлар ҳосил бўли-
шига олиб келади, натижада беморнинг аҳволи янада оғирлашади. Айрим ҳоллар-
да Уотерхаус– Фридерихсен синдроми, яъни клиник жиҳатдан ўта тез яшин тез-
лигида кечувчи сепсис, буйрак усти безининг ўткир етишмовчилиги кузатилади.
Даволаш.
Септик ҳолатдаги бола стационар шароитида комплекс медика-
ментоз (умумий) ва маҳаллий даво олиши керак. Даволаш режаси юз-жағ жар-
роҳидан ташқари, педиатр, умумий хирург, невропатолог ва бошқа мутахассислар
иштироки (консилум)да тузилади ва уларнинг мунтазам назорати остида ўткази-
лади. Маҳаллий даволаш чоралари: юз ва жағ соҳасидаги йирингли ўчоқларни ке-
252
сиб очиш, тафтиш ўтказиш, ажралма тўсиқсиз чиқишини таъминлаш, ҳамда ярани
антисептиклар ва ферментлар эритмалари билан ювиб туришдан иборат .
Медикаментоз даво
:
Do'stlaringiz bilan baham: |