Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Клиник манзараси:
боланинг умумий аҳволи ёмонлашади, ҳолсизлик 
кузатилади. иштаҳа ва уйқу бузилади, тана ҳарорати кўтарилади. Беморнинг юзи 
кўздан кечирилганда кўзости, лунж, қовоқлар, бурун лаб бурмаси, юқори лаб 
соҳаларида тарқалган шиш мавжудлиги аниқланади. Тери таранглашиб қизарган, 
бурмага йиғилмайди. Оғиз ичида: лунж шиллиқ пардаси шишган, қизарган, 
тишларнинг изи тушиб қолган. 
Лунждаги йирингли жараён қулоқ олди чайнов, чакка ва ёноқ соҳаларига 
тарқалиши мумкин. 
Жарроҳлик усулида даволаш: 
лунж абсцесси ва флегмоналари, (тери ёки 
оғиз шиллиқ пардасига яқин) жойлашувидан қатъий назар, эстетик талабларга 
кўра, оғиз ичидан очилади. Умумий оғриқсизлантириш остида – қулоқ олди
сўлак бези найининг жойлашишини эътиборга олиб, ўтиш бурмасига яқин ёки 
тишларнинг жипслашиш чизиғи сатҳида шиллиқ парда 3-4 см узунликда кесилади 
ва яра “москит” қисқичи билан кенгайтирилади. Яра антисептик воситалар билан 
ювилиб, ичига резина чиқаргич киритилади. Чиқаргич бутунлай ичкарига кириб 
кетмаслиги ёки ярадан чиқиб кетмаслиги учун, уни яра четига чок билан 
маҳкамлаб қўйиш тавсия этилади. 
Оғиз туби флегмонаси 
Одатда, оғиз тубида флегмона болаларда сут ёки доимий тишлардаги 
ўчоқлардан тушган инфекция туфайли ривожланади. Маълумки, кесув ва биринчи 
моляр тишлар жойлашувига кўра, жағ туби диафрагмасининг юқори қаватига 
тўғри келади. Иккинчи моляр тиш жойлашуви эса диафрагманинг пастки қаватига 
тўғри келади. 
Шикоятлар: 
оғиз тубида оғриқли шиш, ютинганда оғриқ ва тана 
ҳароратининг кўтарилиши, шунингдек, бош оғриғи ва ҳолсизликка бўлади. 
Клиник манзараси:
флегмона оғиз тубининг қайси қаватида 
жойлашганлигига боғлиқ бўлади. Яъни касаллик оғиз тубининг юқори қаватида 
жойлашган ҳолатда оғиз ярим очиқ бўлиб, сўлак оқиб туради, оғиздан бадбўй ҳид 
келади. Оғиз оғриқ туфайли яхши очилмайди. Энгак ости териси ранги 
233 


ўзгармаган, шиш аниқланмайди. Оғиз ичида: шиллиқ парда қизарган, тил шиш 
мавжудлиги боис кўтарилган, усти кулранг қараш билан қопланган, 
пайпаслаганда кучли оғриқ сезилади. 
Йирингли ўчоқ оғиз тубининг пастки қаватида жойлашган бўлса, юз 
оқимтир кулранг тус олган, кўриниши азоб чеккан ҳолатда бўлади.
Оғиз ярим очиқ, ютина олмаганлиги сабабли сўлак оқади. Энгак ости ва 
жағ ости соҳаларида тери таранг, қизарган. Пайпаслаганда, тарқалган қаттиқ 
(инфильтрат) газак ва катталашган регионар лимфа безлари аниқланади, сабабчи 
тиш емирилган бўлиб, перкуссияда оғриқли, тил ости болиши пастки тишлардан 
кўтарилиб туради. Шиллиқ парда қизарган фибрин қараш билан қопланган. Оғиз 
туби тўқималари шишган, тилнинг орқага сурилиши сабабли трахея сиқилиб, 
нафас олиш қийинлашган бўлиши (хатто асфиксия ҳолати кузатилиши ҳам) 
мумкин. Вақтида ёрдам кўрсатилмаса, яллиғланиш кўлами қанот-жағ, ютқин ёни 
соҳаларига ҳам тарқалиши мумкин. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish