Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Тил ости бўшлиғи абсцесси



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Тил ости бўшлиғи абсцесси 
Шикоятлар:
одатда тил остида шиш ва оғриқ пайдо бўлганлиги ва тил 
ҳаракатлари (сўзлаш, чайнаш, ютиниш) вақтида оғриқ кучайишига бўлади. 
Клиник манзараси:
оғиз очилиши эркин,тил ости тўқималари фронтал 
тишлар (тил томони) соҳасида бўртиб чиққан. Устидаги шиллиқ парда қизарган. 
Пайпасланганда тил ости соҳасида қаттиқ консистенцияга эга оғриқли шиш 
аниқланади. Шиш тилнинг ён томонларига ҳам тарқалган бўлиши регионар 
лимфа тугунлари катталашган бўлиши мумкин. 
Жарроҳлик усули билан даволаш:
маҳаллий оғриқсизлантириш остида, 
тил ости соҳаси марказида шиллиқ парда кесилади; жағ ости сўлак безининг найи 
ва тил артерияларини кесиб юбормаслик учун йирингли ўчоққа “москит” қисқичи 
230 


киритиб, яра кенгайтирилади. Ажралма чиқариб ташланиб, операцион ярада 
резина чиқаргич қолдирилади. 
Жағ-тил эгатчаси абсцесси 
Шикоятлар:
одатда, беморлар оғиз очилишининг (оғриқ туфайли) 
чегараланиши ва овқат чайнаш вақтида ўткир оғриқ пайдо бўлишига, ҳолсизлик, 
иштаҳа пасайиши, тана ҳароратининг кўтарилишига шикоят қиладилар. 
Клиник манзараси:
жағ-тил чуқурчаси абсцессига хос белгилардан бири 
оғиз очилишининг оғриқ сабабли чегараланиши (ҳар хил даражадаги тризм). 
Берше бўйича оғриқсизлантириб, ёки наркоз остидагина жағ тил эгатчасини 
кўрикдан ўтказиш имконияти яратилади. Жағ-тил эгатчаси шиш ҳисобига 
текисланган бўлади ва аниқланмайди. Шиллиқ парда шишган, қизарган, 
пайпаслаш оғриқли. Сабабчи тишнинг тожи емирилган, ранги ўзгарган, 
атрофидаги шиллиқ парда ва милк қизарган бўлади. 
Жарроҳлик усули билан даволаш:
бу соҳанинг абсцесс ва флегмонаси, 
одатда, умумий оғриқсизлантириш остида очилади. Тил артерияси ва венаси 
медиал ва юза жойлашганлигини эътиборга олиб, шиллиқ парда жағ танасига 
параллель равишда кесилади. “Москит” қисқичи билан йирингли бўшлиққа 
ўтилади ва яра кенгайтирилади. Яра кенгайтирилганда чап қўл бармоқлари 
ёрдамида жағ ости тўқималари юқори кўтарилади. Ажралма чиқариб ташланади 
ва ярада резина чиқаргич қолдирилади. Кесма ўтказилгандан сўнг, яллиғланиш 
экссудати яра орқали етарли даражада чиқмаса, унинг қанот-жағ оралиғига 
ўтганлиги ҳақида таҳмин қилинади. Жағ бурчаги ости пайпасланганда шиш ва 
оғриқ аниқланса, қўшимча кесма ўтказиш зарурати туғилади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish