Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Клиник манзараси:
боланинг тана ҳарорати кўтарилган, иштаҳаси 
пасайган, ҳолсизланган, безовта. Бемор кўздан кечирилганда, жағ ости соҳасидаги 
яллиғланиш инфильтрати ҳисобига юз шакли ўзгарган, шиш устидаги тери 
қизарган, бурмага йиғилмайди, баъзан тери таранглашиб, ялтирайди, 
пайпасланганда қаттиқ, чегаралари аниқ бўлган оғриқли инфильтрат аниқланади. 
Шиш марказида флюктуация белгиси аниқланиши мумкин. Оғиз очилиши одатда 
ўзгармайди. 
Пастки жағ ости флегмонасида
болалар кенг кўламда тарқалган шиш ва 
оғриққа шикоят қиладилар. 
Клиник манзараси:
кичик ёшдаги болаларда тана ҳарорати кўтарилади, 
ланжлик, кам ҳаракатлилик, кўнгил айниши, қўсиш кузатилиши мумкин. Жағ 
ости соҳасида кенг тарқалган, чегараларини аниқлаш қийин бўлган шиш 
аниқланади. Тери таранглашган , бир оз қизарган, қаттиқ, оғриқли газак 
(инфильтрат) аниқланади. Яллиғланиш жараёнига қанотсимон жағ оралиғи ҳам 
жалб этилса, оғиз очилиши бир оз чегараланади. Оғизни очиш вақтида оғриқ 
пайдо бўлиши мумкин. Оғиз бўшлиғида: зарарланган томонда яққол кўзга 
ташланувчи юмшоқ шиш ва тил ости шиллиқ пардасининг қизарганлигини кўриш 
мумкин. Сабабчи тишнинг тож қисми емирилган, ранги ўзгарган, перкуссия 
қилинганда оғриқли бўлади. 
Жарроҳлик усули билан даволаш:
жағ ости соҳаси абсцесс ва 
флегмонасида, йирингли ўчоқ адекват(маҳаллий, имконият қадар, умумий) 
оғриқсизлантириш остида кесилади, сабабчи тиш олинади. Боланинг руҳий
эмоционал ҳолатини эътиборга олган ҳолда операциянинг умумий 
оғриқсизлантириш остида бажарилиши мақсадга мувофиқдир. 
228 


Операция техникаси: операция майдонига спирт билан ишлов бериб, 
бриллиант кўки билан ўтказиладиган кесма чизиб олинади, бунинг учун жағ 
бурчагидан пастга 2 см ташлаб, нуқта қўямиз, иккинчи нуқтани энгак қирраси 
ўртасига қўямиз. Шу икки нуқта орасида ўтказилган чизиқ жағ танасининг асоси 
(қирраси)га параллель равишда ундан 2 см пастроқда жойлашади. Бундай 
йўналишда ўтказилган кесма юз нерви ҳамда вена ва артерия шикастланишининг 
олдини олиш. Қаватма-қават 3-4 см узунликда тери, тери ости ёғ қатлами, тери 
ости мушаги ва юза фасция кесилади. Қон тўхтатувчи қисқич ёрдамида тўқималар 
ёнга сурилади. Скальпель билан йирингли ўчоқ тешиб олинади. Қисқич учи 
йирингли ўчоққа киритилиб, яра кенгайтирилади. Ўчоқда тўпланган ажралма 
(йиринг) чиқарилиб, ярада тафтиш ўтказилади ва жараён атрофдаги соҳаларга 
тарқалган бўлса, шу яра орқали улар ҳам эвакуация қилинади. Гемостаз ўтказиб 
ярага боғлам қўйилади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish