Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Аралаш (комбинацияланган) гемангиома



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet271/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Аралаш (комбинацияланган) гемангиома
– 
капилляр, каверноз геман-
гиома етилмаган капилляр (гемангиомани ўстирувчи) элементлар ва каверноз 
(ёпишган эндотелиал ҳужайрали) оралиқларидан тузилган. 
Тез ўсиб, юз шаклини бузаётган, бола йиғлаган ва энгаш вақтда каттала-
шувчи ўсмага ота – оналар шикоят қиладилар. 
Клиник манзараси:
Бу ўсма айни бир вақтнинг ўзида 2– 3 анатомик 
соҳани эгаллайди. Одатда, қулоқ олди-чайнов, лунж, лаблар, бурун соҳаларида 
учрайди. Атрофдаги соғ тўқималардан бўртиб туради, усти нотекис. Терининг 
ранги тўқ қизил ёки кўкимтир–қизил бўлиб, пайпасланганда – оғриқсиз, юмшоқ – 
483 


эластик консистенцияга эга. Боланинг боши энгаштирилган ҳолатда “тўлиш” 
симптоми кузатилади. 
Ташхислаш
мақсадида пункция қилиш, УТТ ёки МРТ текширувларини 
ўтказиб, ўсманинг чуқурлигини ва атрофидаги (кўз, бурун ёндош бўшлиқлари, 
мия каби) соҳаларга ўсиб кирганлигини аниқлаш мумкин. Аралаш гемангиомалар 
кўпинча (айниқса, чақалоқларда) яллиғланади ва қонайди. Шу сабабли, боланинг 
умумий аҳволига салбий таъсир этади. 
 
Гемангиомаларни даволаш 
Жарроҳлик усули – ўсмани имкон қадар кесиб олишдан иборат. Ўсма 
олингандан кейин кенг кўламдаги косметик нуқсон келиб чиқиши операцияга 
қарши кўрсатма ҳисобланади. 
Склерозловчи даволаш
ўсма ичига 70

ли спирт юбориб, юзага келадиган 
асептик яллиғланиш натижасида чандиқ ҳосил қилишдан иборат. Бу усул оғиз 
бўшлиғи шиллиқ пардаси, лаблар, тил ва қулоқ олди-чайнов соҳасидаги у қадар 
катта бўлмаган кавернали ангиомаларда ҳамда веналар дисплазияларида 
ишлатилади. Спирт каверна бўшлиғига(тўлгунча) зич инфильтрат ҳосил бўлгунча 
юборилади. Спиртнинг таъсири натижасида ўсма тўқимасининг кимёвий куйиши 
ва асептик яллиғланиш юзага келади. Ўсманинг айрим қисмлари некрозга 
учрайди, бунинг оқибатида тана ҳарорати кўтарилади, баъзи болаларда мастлик 
аломатлари пайдо бўлиши мумкин. Бу усулда кичик ҳажмдаги каверноз геман-
гиомаларни даволашда яхши натижа олинади. Аммо қайта- қайта спирт билан 
куйдириш муолажаларидан сўнг ҳосил бўлган чандиқлар юзнинг юзнинг ташқи 
қўринишини хунуклаштириб қўйиши мумкин. 
Криодеструкция 
(локал музлатиш) капилляр гемангиомаларни даволашда 
қўлланилади. Қайнаш ҳарорати – 196
0
С бўлган, суюқ азот маҳсус (крио) апплика-
тор воситасида гемангиома юзасига 30-60 сония босиб қўйиб турилади, тўқималар 
таркибидаги сув кристаллашиб, тўқима ҳужайралари жонсизлантирилади. Крио-
терапиянинг афзалликлари усулнинг гемостатик ва областик ҳусусиятларига эга-
лиги, муолажадан кейинги чандиқнинг эстетиклиги, оғриқсизлантириш талаб 
484 


қилмаслигидир. Паст ҳарорат таъсирида тўқималардаги моддалар алмашинуви 
секинлашиб, некрозланган масса остидаги жароҳат юзасининг битиши суст ва 
узоқроқ давом этади. Бу эса усулнинг камчилигидир. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish