Тишланган яраларга ишлов беришнинг ўзига хос ҳусусиятлари:
Тишланган яра биринчи навбатда кир совун 10% эритмаси билан оқар сувда
(четдан ўртага қараб) ювилиши керак; тишланган яранинг четлари, одатда, қопиб
олингалигни учун нотекис бўлади. Терининг айрим жойлари кўкариб қолади,
бундай жонсиз тўқималар кесиб ташланади; тишланган яра ифлосланган
ҳисобланганлиги учун 5-7 уни кун давомида (резина чиқаргич билан) дренажлаш
шарт; бемор қутуришга қарши (ЎзССВ томонидан берилган йўриқномага риоя
қилган ҳолда) албатта эмланиши лозим.
Куйиш (Сombustos)
Куйиш деганда
-
тўқималарнинг юқори даражадаги ҳарорат, электр токи,
кимёвий моддалар ва радиация таъсирида шикастланиши туфайли юзага
келадиган ҳолат, (ўзгаришлар) тушунилади.
Адабиётлардаги маълумотларда ҳар 1000 кишига 4-10 болада куйиш
ҳолати учраши қайд этилади. Жами куйганлар орасида 48% и болалардан иборат
бўлиб, шуларнинг орасида 2-5 ёшдагилари 1/3 қисмни ташкил қилади. Болалар
ўлимининг сабаблари ичида куйиш 2% ни ташкил қилади ёки элликта ўлим
ходисасидан биттаси куйиш туфайли содир бўлади.
296
Куйишга олиб келувчи асосий омиллар бу: қайноқ суюқлик, аланга ва
электр токидир. Таъсир этувчи омилга нисбатан: термик, кимёвий ҳамда
электрдан ва нурдан куйишлар ажратилади.
Болаларнинг куйишлари уларнинг эҳтиётсизлиги сабабли қилинган хатти-
ҳаракати натижасида ва ҳаётий тажрибалари йўқлигидан келиб чиқади. 1-3
ёшдаги болалар қайноқ сув ёки ёғни устиларига ағдариб юборишлари, шунингдек
электр токи бўлган симларни оғизларига солишилари мумкин. Каттароқ (4-6)
ёшдаги болалар эса қизиқувчанликлари боис ўта ёнувчан моддалар (бензин,
керосин ва шу кабилар) ни ёқиб, аланга ичида қолиб кетишлари мумкин.
Болаларда юз-жағ соҳалари куйишининг клиник манзараси ва кечиши
ўзига хос табиатга эга бўлиб, бу ҳусусиятлар болалар организми ва юз-жағлари
тузилишидаги анатомик-физиологик ҳусусиятларидан келиб чиқади.
Куйиш майдони катта бўлмаса ҳам, (қарахтлик) шок ҳолати катталарга
нисбатан болаларда кўпроқ учрайди ва бу бола танасининг скелети ва тери сатҳи
орасидаги диспропорция, нафас олиш тизимидаги компенсаторлик (қопланиш)
имкониятларининг чекланганлиги, модда алмашинувининг юқори даражадалиги,
ва тўқималарнинг кислородга эҳтиёжи баландлиги билан изоҳланади
Болаларда юз соҳаси куйиши (тананинг бошқа қисмларига нисбатан) нинг
ўзига хос ҳусусияти шундаки, бунда ҳарорат даражаси ва таъсир этувчи
(экспозиция) вақт давомийлиги (катталар билан) бир хил бўлганда, юз тўқималари
чуқур куяди. Мазкур ҳолат бола юзи терисининг тузилиши билан боғлиқ
ҳусусиятлардан (мугуз) қатламининг юпқалиги ва капилляр қон-томирларининг
кўплиги билан изоҳланади.
Болаларда юз тўқималарининг куйиши, кўп ҳолларда оғиз-бўшлиғи, юқори
нафас йўллари, қизилўнгач куйишилар билан биргаликда учрайди ва уларнинг
торайиш (стенози) билан кечади.
Болаларда куйган соҳа (айниқса қовоқлар)да қисқа вақт ичида кенг
кўламда солқиш (шиш) ҳосил бўлади.
Юзнинг ҳар хил қисмлари бир хил даражада куймайди, одатда, тўртиб
чиққан соҳалар (бурун, ёноқ) чуқурроқ куяди.
297
Термик куйишнинг маҳаллий белгилари намоён бўлиши куйиш
чуқурлигига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |