Клиник манзараси:
Пастки жағ ости соҳаси сўлак бези проекциясида
ўсмасимон шиш кўринади. Оғиз очилиши эркин. Сўлак чиқарув найининг
дахлизи атрофидаги шиллиқ парда кизарган, дахлиз одатдагидан кенгроқ.
Без қўлга илинади, пайпаслаганда най дахлизидан қуюқ (гохида йиринг
аралаш) сўлак чиқади. Пайпаслаганда, сўлак найи яллиғланганлиги боис
қўлга қалин тортма сифатида уннайди. Сўлак найини ҳам ички ҳам ташқи
томондан бимануал усулда (тошни без ичига киритиб юбормаслик учун),
бездан най дахлизи томон пайпаслаб тош аниқлаш мумкин. Сўлак тоши ка-
саллиги без тўқимасида кучли ўзгаришларни юзага келтиради, қон билан
таъминланиши, инервацияси бузилади, сўлак чиқариш сусаяди, кимёвий
таркиби ўзгаради. Сўлак эвакуацияси кийинлашиши натижасида сиалостаз
(туриб қолиши) йирингли сиалоденит юзага келади.
Қиёсий ташхис.
Сўлак тоши касаллиги безнинг яллиғланиш касал-
ликлари билан боғлиқ ўсма ва ўсмасимон ҳосилалар, қумсоат шаклидаги
киста, оғиз туби эпидермоид ва дермоид кисталар билан ўтказилади.
281
Сўлак безларининг яллиғланиш касалликларини қиёсий ташхислаш:
Белгилар
Эпидемик сиа-
лоденит
Ноэпидемик (бак-
териал) сиалоде-
нит
Сўлак тоши касал-
лиги
Вирусли сиа-
лоденит
Этиология
Вирус
Оғиз бўшлиғи бак-
териал флораси
Сўлак йўлининг тош
билан беқилиши.
Вирус
Ёши
3ёшдан
15ёшгача
10-
15ёшда
Болаларда кам учрай-
ди. (асосан 12-15
ёшда).
7-
10ёшда
Бошланиши
ва кечиши
Ўткир
Ўткир, сурункали
ва ўткирлашган су-
рункали
Ўткир, сурункали ва
ўткирлашган сурунка-
ли
Ўткир
Тана ҳарора-
ти
Субфебрилдан
38-39
0
С гача
37,6-39
0
С ва ундан
юқори
Меъёрида,
фақат
сўлак йўли тош билан
бекилса кўтарилади.
38-39
0
С
Сўлак
бези
атрофидаги
ўзгаришлар
Юмшоқ тўқима-
ларда шиш. Без
катталашган, оғ-
рийди. Маълум
нуқталарда оғ-
риқ. Тери ранги
ўчган.
Бир томонда шиш,
без
катталашган,
қаттиқ оғриқли, те-
ри қизарган.
Овқат истеъмол қил-
ганда без катталаша-
ди. Кейин аста қай-
тади, оғриқ камаяди.
Нордон нарсалардан
тўсатдан
оғриқ
бошланади (санчиқли
оғ-риқ.)
Катталашган,
қаттиқ оғриқ-
ли без. Атро-
фидаги юм-
шоқ тўқима-
ларда шиш.
Оғиз шиллиқ
пардасидаги
ўзгаришлар
Мурсон белгиси,
сўлак
чиқиши
камаяди, ёпиш-
қоқлиги ортади.
Сўлак йўли даҳ-
лизи очиқ, сўлак
йиринг аралаш кам
миқдорда.
Шикастланаган без-
дан сўлак кам ажрала-
ди, сўлак тиниқ эмас.
Сўлак тиниқ
эмас. Сўлак
найи даҳлизи
очиқ, атрофи-
да қизариш.
Бошқа аъзо ва
тизимларнинг
шикастлани-
шлари
Панкреатит, ор-
хит, субмаксил-
лит, МНС ши-
кастланиши (ме-
нингит, менин-
гоэнцефалит)
Камдан-кам асорат
билан кечади.
Хос эмас.
Гломеруло-
нефрит, пнев-
мония.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1.
Қулоқ олди сўлак бези тузулиши, сўлак ҳосил бўлиши ва чиқарилиши.
2.
Жағ ости сўлак бези тузилиши, сўлак ҳосил бўлиши ва чиқарилиши.
3.
Тил ости сўлак бези тузилиши, сўлак ҳосил бўлиши ва чиқарилиши.
4.
Умумий сўлак таркиби ва унинг моҳияти.
5.
Болаларда сўлак безларининг ривожланиши билан боғлиқ нуқсонлар.
6.
Сўлак безларини текширув усуллари.
7.
Сўлак безлари касалликлари таснифи.
282
8.
Эпидемик паротит сабабчиси.
9.
Эпидемик паротитда бола ёки ота-онасини шикоятлари.
10.
Эпидемик паротитни клиник манзараси ва кечиши.
11.
Эпидемик паротитга хос оғриқли нуқталар.
12.
Эпидемик паротитни асоратлари.
13.
Эпидемик паротитни даволаш.
14.
Вирусли сиалоденитни болаларда кечиши (шикоятлар, клиник манзара,
даволаш)
15.
Ўткир бактериал сиалоденит шикоятлар, зардобли ва йирингли
шаклларини клиник манзараси.
16.
Болаларда ўткир бактериал сиалоденитни даволаш чоралари.
17.
Болаларда сурункали паренхиматоз сиалоденит шикоятлар, клиник
манзара.
18.
Болаларда сурункали интерстициал сиалоденит клиник кечиши,
ташхислаш.
19.
Болаларда сўлак тош касаллиги.
20.
Болаларда сўлак тошни таркибий қисми ва жойлашиши.
21.
Болаларда сўлак тошини аниқлаш усуллари.
22.
Болаларда кичик сўлак безлари кистаси сабаблари, клиник манзараси ва
даволаш.
23.
Болаларда тил ости сўлак бези кистаси (шикоятлар, клиник манзараси
даволаш).
283
Do'stlaringiz bilan baham: |