Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Сўлак безларининг яллиғланиш касалликлари



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

 
Сўлак безларининг яллиғланиш касалликлари 
Болаларда юз-жағ соҳаси яллиғланиш касалликларининг 11-13 % и 
сўлак безларида учрайди. Сўлак безлари яллиғланишининг деярли 90 % и 
қулоқ олди безига тўғри келади.
Болаларда сиалоденит ривожланишига таьсир этувчи бир канча 
омиллар мавжуд бўлиб, оғиз бўшлиги шиллиқ пардасининг касалликлари; 
ўткир ва сурункали тонзиллит; ўткир респиратор касалликлар; кариес ва пе-
риодонтит билан касалланган тишлар; сўлак йўлларига ёт моддаларнинг 
тушиши; сўлак найи ва паренхимаси тузилишида учрайдиган аномалиялар 
(чиқарув найининг кенг - калталиги, дахлизи очилиб туриши) шулар жумла-
сидандир. Сиалоаденит касаллигига вирус ва микроорганизмларнинг сўлак 
йўли, гематоген, лимфоген ёки бевосита атрофдаги яллиғланиш ўчоклари-
дан контакт йўллари орқали безга тушиши сабаб бўлади. 
Сўлак безларининг яллиғланиш касалликларини ташхислашда 
қуйидаги (чизма) таснифдан фойдаланиш мумкин: 
вирусли 
Этиологик омиллар: бактерияли 
жароҳатлар 
сўлак тошлари 
зарбодли 
ўткир йирингли 
йирингли некротик 
Кечиши: сурункали паренхиматоз 
интерстициал 
ҳуружловчи 
ўткирлашган сурункали 
қулоқ олди бези 
Жойлашиши
жағ ости бези 
270 


тил ости бези 
Конкремент тошсиз чиқарув найининг олд қисмида 
мавжудлигига кўра тошли ўрта қисмида
орқа қисмида 
Ўткир вирусли сиалоденитлар 
Эпидемик паротит
(тепки, parotitis epidemica acuta). Охирги йилларда 
касалликнинг болаларда ва катталарда учраши бир мунча кўпайган. Биринчи бор 
1752-
йилда Портоломго эпидемик касалликлигини асослаб берган . 1759-йилда 
P.Hamilton 
ўз мақолларида ушбу касаллик шунингдек юқумли эканлигини та-
кидлаган. 
Этиологияси:
Тепки сабабчиси фильтрланувчи РНК геномли вирус бўлиб, 
касаллик Paramyxovirus авлодига мансуб Pneumophilus parotidis вируси туфайли 
келиб чиқади. Бу вирус касалликни факат одамларда келтириб чиқаради. Тажри-
бада факат маймунларда паротит чакиришга мувофиқ бўлинган. Вирус юқори 
ҳароратда, УБ нурларда 0,1%ли формалин эритмасида, 50% ли этил спиртида за-
рарсизланади. Атроф мухит ҳарорати 20° С дан ошмаса, бир неча хафта сақлана-
ди. 
Касал бўлган одам, инкубацион даврнинг охирги кунидан бошлаб, 9 кунга-
ча инфекцияни юқтириши мумкин. Инфекция организмдан сўлак билан чиқари-
либ, хаво-томчи йўл билан тарқалади. Касал болалардан соғларига ўйинчоклар, 
идиш-товок, сочик орқали ҳам юкиши мумкин. Эпидемик паротит вирусининг ка-
сал бўлган хомиладор аёлдан бачадон орқали хомилага ўтганлиги кайд этилган. 
Бу касаллик одатда 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларда учрайди. 1-З ёшдаги бо-
лаларда касаллик кам учрайди. Йил фаслларидан киш ва баҳорда кўп учрайди. 
Касаллик эпидемия шаклида таркалган ҳолатлар ҳам бўлган. 
Патогенез:
Тепки вируси организмга юқори нафас йўлларининг шиллиқ 
пардаси ва коньюктива орқали конга ўтади ва келиб чиқиши факат энтодермал 
бўлган безлардаги нерв тўқималарига ўрнашади ва касаллик чакиради.
271 


Шикоятлар:
Бола ёки ота-оналар, тусатдан тана ҳарорати кўтарилиши, 
ҳолсизланиш, бош оғриши, иштаха ва уйқу бузилиши, қулоқ 
олди сўлак безларининг бирин-кетин катталашганлига, оғиз куриши, юти-
ниш ва овқат чайнаш вақтида безда оғриқ пайдо бўлишига шикоят қиладилар. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish