Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Клиник манзара: 
жағ ости ёки жағ усти соҳаларида кичик ҳажмдаги, 
чегаралари аниқ бироз оғриқли газзак (инфильтрат)ни кўриш мумкин. Устидаги 
тери кўкимтир тусда, юпқалашган, таранг ҳолатда, айримларда ёрилиб, оқма 
ҳосил қилган бўлади. 
Оғиз бўшлиғида: тож қисми емирилган, чуқур кариес ковак бўлган сабабчи 
тиш аниқланади. Ўтув бўрмасини пайпаслаб, оқма йўлни сабабчи тиш билан 
боғловчи қалин тортмани топиш мумкин. Беморнинг умумий ҳолатида 
ўзгаришлар кузатилмайди. 
Даволаш:
ўрмаловчи гранулёмани доволаш учун – сабабчи тиш олиб 
ташланади. Тиш катаги қириб тозаланади, ўтув бўрмаси соғ тери чегарасида 
кесма ўтказилиб тортма кесилади, оқма йўл олиб ташланади ва чоклар қўйилади. 
Герценберг cохта паротити (соҳта тепки) 
Соҳта паротит
– 
қулоқ олди сўлак безининг капсуласи остида жойлашган 
лимфа тугунларнинг ноодонтоген ялангланиши. 
Шикоятлар:
бир томон қулоқ олди соҳасида оғрикли шиш пайдо 
бўлганига, оғиз очилганда оғриқ пайдо бўлиши, уйқу ва иштаҳа бузилиши, 
шунингдек, тана ҳароратининг кўтарилишига тааллуқли бўлади. 
Клиник манзара:
бемор кўздан кечирилганда, қулоқ олди–чайнов 
соҳасидаги шиш ҳисобига юз симметрияси бузилган ва шиш устидаги тери ранги 
ўзгарган бўлади. Пайпаслаганда шиш юмшоқ, унинг марказида оғриқли газак 
(инфильтрат) топилади. Лимфаденитга хос (аниқ чегарали, тугун шаклидаги шиш, 
марказида юмшаш каби) белгилар аниқланмайди. Сўлак чиқиши (безнинг сўлак 
йўллари сқилганлиги туфайли) бир оз камайган бўлади, аммо сўлакнинг сифати 
213 


(таркибий қисми) ўзгармайди шунинг билан асл паротитдан фарқ қилади. 
Эпидемик паротит билан касалланган без уқаланганда, тиниқ рангсиз 1-2 томчи 
сўлак ажралади, ноэпидемик паротитда эса сўлак йиринг аралаш бўлганлиги 
сабабли, тиниқ бўлмайди, айрим ҳолларда фақат йиринг ажралади. 
Герценберг сохта паротирининг клиник кечишдаги ўзига хос ҳусусият – 
лимфатик тугун сўлак безининг капсуласи остида жойлашгани боис, узоқ 
вақтгача қулоқ олди– чайнов соҳасида шиш кузатилмаслигидир. Касалликнинг 
зардобли яллиғланиш босқичида шифокор (аксарият педиатр)томонидан 
эпидемик паротит ташҳиси қўйилиб, даволаш мақсадида (шишни қайтариш учун) 
иситувчи муолажа буюрганда жараён йирингли шаклига ўтади. Шундан 
кейингина безнинг йирингли яллиғланиш белгилари намоён бўлади. 
Ташҳис қўйиш учун объектив малумотларни УТТ ёрдамида олиш мумкин. 
Текширув воситасида сўлак без тўқимаси ва лимфа безни яллиғланишнинг ҳар 
хил босқичидаги эхоманзарасини кўриш мумкин бўлади. 
Даволаш:
Йиринглаган лимфа без (аденоабсцесс) соҳасида кесма 
ўтказилади, йиринг эвакуация қилиниб, операцион жароҳатга дренаж 
қолдирилади. Сўлак бези перифокал яллиғланишга жалб этилганлиги учун 
тузалиш муддати бир оз ўзаяди. Соғайиш муддатини қисқартириш мақсадида 
гидрокортизон билан фонофорез, димексид, калий йодид билан электрофорез, 
лазер билан нурлантирши ўтказилади. 
Асоратлар:
Операция ўтказилаётганда сўлак бези шикастланса, сўлак 
окмаси шаклланиши мумкин. Бундай ҳолатдада яллиғланиш белгилари 
тугалланганидан сўнг, яра (оқма йўл) без капсуласи ва тери ости ёғ қатламини 
тикиш йўли билан бартараф қилинади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish