Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Сурункали йирингли лимфаденит



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Сурункали йирингли лимфаденит.
УТТ ёрдамида лимфа без 
катталашганлиги, капсула атрофи изоэхоген, маркази анэхоген (зичлиги 0дан 10 
бирликкача) бўлган йирингли ўчоқ мавжудлиги аниқланади. Сурункали 
гиперпластик лимфаденитда эса зичлиги 5 дан 40 шартли бирликкача ортган, 
катталашган лимфа без аниқланади. УТТда ўткир йирингли ва сурункали 
йирингли лимфаденитлар солиштирилганда зичлиги бир хил (0дан 10шартли 
бирлик) бўлган. Ўткир зардобли ва сурункали гиперпластик лимфаденит УТТ без 
зичлиги (5 дан 40 шартли бирлик) деярли бир хил бўлади. Ташҳис қўйиш учун 
УТТ воситасида олинган маълумотлар ҳамда клиник ҳулосалар жамланиши ва 
таҳлил қилиниши лозим. 
Ноодонтоген лимфаденит
(lymphoadenitis no odontogenica acutae) 
Болалар бошдан кечирган ўткир респиратор вирусли инфекция (грипп, 
пневмония, ангина, отит, ринит) ва юқумли касалликлар юз-жағ соҳаси ўткир 
ноодонтоген лимфаденити ривожланишига мойиллик яратади. Лимфа безлари 
яллиғланишига юз ва бош терисидаги йирингли (стрепто-стафилодермия) яра-
чақалар, оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасининг яллиғланишлари (стоматитлар), 
чақалоқларда – киндик яллиғланиши (намланиши), тери бичилиши ва ёрилишлари 
сабаб бўлади. Одатда, бундай лимфаденитлар 2-5ёшдаги болаларда, яъни 
организм бактериал ва вирусли инфекцияга адекват жавоб бериш учун лаёқатсиз 
даврда учрайди. 
Лимфа безлар бу турдаги яллиғланиши эрта баҳор ва куз-қиш фаслларида 
кўпроқ учрайди. Куз-қиш мавсумида кўп учрашини, болалар иммун тизимини 
208 


фаол ҳолатда бўлиб, гиперэргик реакция намоён қилиш билан тушунтирилади, 
баҳорда эса тескари, метаболик жараёнларни сустлиги, Т-лимфоцитларнинг 
юқори даражадаги супрессор ва паст хелперлик фаоллиги ҳамда яллиғланишнинг 
гипоергик кечиши билан ҳарактерланиши мумкин. 
Шикоятлар:
ўткир ноодонтоген лимфаденит касаллигида ота-оналар, 
болада шамоллаш ҳолатидан сўнг бир нечта без (лимфа тугуни) пайдо 
бўлганлиги, шиш катталашгани, тана ҳароратининг кўтарилганига, шиш устки 
терисида қизариш пайдо бўлганлигига шикоят қилади. 
Клиник манзара:
болани ёши, соматик ҳолати, касаллик сабабига боғлиқ. 
Инфекция қулоқдан тушган (отоген) бўлса – қулоқ олди, жағ орти соҳасидаги 
безлар, юз терисидаги (дерматоген) яра-чақадан ярага яқин (регионар) безлар, 
оғиз ва бурун бўшлиғи шиллиқ пардасидан (стоматоген, тонзиллоген) жағ ости, 
даҳан ости соҳаларда бир нечта без катталашган бўлади. Пайпаслаганда ёнма-ён 
жойлашган бир нечта оғриқли, катталашган безларни, айрим ҳолда бир-бири 
билан қўшилиб катта газзак ҳосил бўлганлигини аниқлаш мумкин. Вақтида 
аниқланиб рационал даво ўтказилмаган ҳолда яллиғланиш безни капсуласи 
ташқарисига чиқади (периаденит), шиш устидаги тери қизаради. 
Қиёсий ташҳис:
абсцесс, флегмона, хусусий лимфаденит (захм, сил, 
актиномикоз), миграцияловчи гранулема, сиалоденит, йиринглаган атерома билан 
ўтказилади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish