Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

 
 
206 


Ўткир йирингли одонтоген лимфаденит 
(limphoadenitis odontogenica purulata acutae) 
Ўткир йирингли одонтоген лимфаденит одатда ўз вақтида ташҳисланиб, 
тўғри даволанмаган зардобли яллиғланиш (компресслар, иссик жисмлар қўллаш) 
асорати ҳисобланади.
Шикоятлар:
бола ёки ота-онаси бир неча кун аввал без пайдо бўлганлиги, 
дастлаб ушлаганда думалок ҳаракатчан тугун бўлиб, тобора катталашиб 
бораётгани, охирги вақтда лўқиллаб оғриётгани, шунингдек тана ҳароратининг 
кўтарилишига, боланинг безовта ва инжиқ бўлиб қолганига шикоят қилади. 
Клиник манзара:
юздаги шиш ҳисобига асимметрия, устидаги тери 
кизарган, таранг, бўрмага йиғилмайди. Пайпаслаганда оғриқли, катталашган, 
чегараси аниқ бўлмаган, (яллиғланиш без атрофидаги тўқималарга ўтганлиги 
учун) силжимайдиган лимфатик тугун аниқланади. Яллиғланиш туфайли лимфа 
тугун капсуласи қалинлашади ва таранглашади, шу боис “билқиллаш” белгиси 
ҳар доим ҳам аниқланавермайди. Оғиз очилиши эркин, сабабчи тишни аниқлаш 
қийинчилик туғдирмайди. 
Қон таҳлилларида яллиғланишга хос ўзгаришлар аниқланади. УТТда 
йирингли лимфаденит (зичлик 0-дан 10 бирликкача) гипоэхоген бўлади ва бу 
кўрсаткич шу соҳада суюқлик (йиринг) борлигини билдиради. 
Сурункали одонтоген лимфаденит 
(lymphoadenitis odontogenica chronica) 
Сурункали одонтоген лимфаденит 
гиперпластик, йирингли ва 
ўткирлашган сурункали 
шаклларда бўлиши мумкин. 
Шикоятлар:
бола ва унинг ота-онаси узоқ вақт аввал думалоқ без пайдо 
бўлгани, ҳамда вақти-вақти билан безовта қилишини, антибиотиклар қабўл 
қилинганидан сўнг, шиш бироз камайганлигини маълум қиладилар. Ота-оналар 
билан батафсил суҳбат ўтказилганда, шиш тишларнинг бирида оғриқ пайдо 
бўлиши билан боғлиқ эканини ва тишни даволаш охирига етказилмаганлигини, 
тиш оғриган даврларда шиш катталашганлигини эслайдилар. 
207 


Клиник манзара:
шиш ҳисобига юз соҳасида асимметрия кузатилади, 
шиш устидаги терининг ранги ўзгармаган. Пайпаслаганда консистенцияси зич, 
бироз оғриқли, силжиши чегараланган, терига ёпишмаган думалоқ ёки овал 
шаклидаги без (лимфа тугуни)ни аниқлаш мумкин. Без марказида юмшоқлик – 
флюктуация белгиси бўлиши мумкин. Оғиз очилиши эркин, касалланган тишнинг 
ранги ўзгарган бўлади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish