Интенсив равишда олиб борилган даволаш чоралари, одатда самарали бўлиб, яллиғланиш
жараёни ўзининг инфиальтрат босқичида инволюцияга учрайди.
Болалар стоматологияси амалиётида, пульпит ва
периодонтит касалликларининг,
“сероз периостит” ёки “периаденит” аломатлари билан кечиши кўп кузатилади ва реактив
ҳолатлар сифатида эътироф этилади. Аслида эса, яллиғланиш инфильтрати,
абцесс
флегмоналарнинг дастлабки (йирингсиз) босқичи сифатида аниқланиб, мувофиқ равишда
даволаш чоралари кўрилиши, беморлар саломатлигини тиклаш борасида адекват ва
самарали услубдир.
В.В. Рогинский (1998) келтирган маълумотларга кўра, яллиғланиш инфильтратлари
келиб чиқишига кўра 37% беморларда жароҳатлар, 23% одонтоген ва 40% бошқа инфекция
жараёнлар туфайли ривожланади.
Яллиғланиш инфильтратлари инфекциянинг контакт(per continuitatum) ҳамда
лимфоген йўллар орқали тарқалиши ва тўқималар инфильтрацияси
натижасида юзага
келади. Организмнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ ҳолда, инфильтрат ҳосил
бўлиши учун бир неча соатдан, бир неча кунгача вақт ўтиши мумкин. Тана ҳарорати
ўзгармаслиги ёки субфебрил бўлади. бир ёки бир нечта анатомик соҳалар тўқималарининг
аниқ
чегараланган зичланиши, шишганлиги аниқланади. Пальпация қилинганда, оғриқ
деярли йўқ, ёки жуда оз миқдорда сезилади. Флюктуация (суюқликнинг лиқиллаши)
бўлмайди. Тери қоплами ранги ўзгармаган. Енгил гиперемия ва таранглашиш кузатилади.
Шу соҳа юмшоқ тўқималарининг барча қатламлари-тери, шиллиқ қават, териости ёғ ва
мушак тўқимаси, фасция ва лимфа тугунлари зарарланади. Шу боис яллиғланиш
жараёнининг бу босқичи яллиғланиш инфильтрати деб юритилиши тўғри бўлади.
“Целлюлит” термини эса патологик жараён кўлами ҳақидаги тўлиқ маълумотларни ифода
этмайди.
Постравматик яллиғланиш инфильтратлари кенг тарқалган бўлиб, юз-жағ
тизимининг деярли барча анатомик қисмларида, хусусан лунж ва оғиз туби соҳаларида кўп
учрайди. Постинфекцион яллиғланиш инфиальтратлари – жағости, лунж, қулоқолди-
чайнов ва энгакости соҳаларида кузатилади. Яллиғланиш инфиальтрати билан болалар
клиникага касалликнинг 5 кунидан кейин тушадилар.
218
Батафсил йиғилган
касаллик тарихи, юқорида келтирилган,
клиник белгилар
асосида ташҳис қўйилади. Мушаклар остида ривожланган (чакка ости ва субмассетериал)
яллиғланиш ўчоқлари, дифференциал ташҳис ўтказишда қийинчиликлар туғдиради. Айрим
ҳолларда диагностик пункция қилиниб, морфологик текширув ўтказилади. Пунктат
таркибида, яллиғланишнинг пролифератив фазасига оид ҳужайралар аниқланади, йирингли
яллиғланишга хос сегментядроли нейтрофил лейкоцитлар эса бўлмайди ёки
жуда оз
миқдорда топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: