ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
54
ТАРИХ САҲИФАЛАРИ
қила бошлайди. Вилоят инқилобий
трибунали раис, унинг ўринбосари,
икки котиб, уч аъзо, уч қонун ҳимоячилари таркибида иш юритади. Вилоят
инқилобий трибунали 1924 йилнинг 8 октябрида тугатилади. Унинг қонуний
вориси сифатида Зарафшон вилояти (округ) суди иш бошлайди.
1920 йилнинг сентябрида дунёга келган Бухоро халқ шўролар республи-
каси 1924 йилда ўтказилган миллий чегараланиш туфайли тугатилади. Ви-
лоят инқилобий трибунали ўрнида шаклланган Зарафшон музофот суди ҳам
ана ўша сиёсий воқеалар билан узвий боғлиқдир. Муҳими шундаки, 1920
йилнинг сентябридан кейин Бухоро халқ шўролар республикаси ҳудудида
моҳиятан ягона, шаклан
хилма-хил судлов тизимлари, аниқроқ айтадиган
бўлсак, кўҳна Бухорода асрлар давомида Амирлик тизимида мавжуд бўлган
қозилик 1924 йилга қадар сақлаб қолинди. Вилоят инқилобий трибунали
ҳам Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси тузилгунга қадар фао-
лият кўрсатди. Тарих ҳужжатлари Бухоро вилоят суди тарихи 1918 йилдан
бошланди дейишга асос бўлади. Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ҳар
бир ян-
гилик суд тизимида ҳам ўз аксини топа борди. Буни округ судининг 1925
йилнинг 11 январида қабул қилинган буйруғи мисолида ҳам кўрса бўлади.
Халқ адлия нозирлигининг 1925 йил 6 январдаги йўриқномасига асослан-
ган музофот ҳукм маҳкамаси қуйидаги кўрсатмаларни беради: биринчидан,
Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси шаклланиши муносабати би-
лан кўриладиган ишларга нисбатан чиқариладиган ҳукмлар ЎзССР номидан
эълон қилинсин; иккинчидан шу бугундан бошлаб «округ суди» ўрнида «ви-
лоят судлари» ибораси қўллансин.
Янги тизимдаги судлов ташкилоти ўз таркиби, унда фаолият кўрсатаётган
ходимлар масаласини ҳам эсдан чиқармади. Масалан, Бухоро вилоят ҳукм
маҳкамаси (Бухоро вилоят суди шундай юритилган) 1925 йилнинг 30 мар-
тида чиқарган буйруғида Қоракўл туманидаги қозилик ўрнида халқ суди ту-
зилганлигини маълум қилади.
Вилоят судлари фаолият бошлаган даврдан эътиборан унинг раиси лаво-
зимига маҳаллий халқ вакилини қўйиш тартибига амал қилинган. Масалан,
1924-1925 йилларда вилоят ҳукм маҳкамасига ўрта маълумотли Остонакўл
Қаюмов раислик қилган. Ҳолбуки, 19 ходимдан иборат таркибда 4
нафар
олий маълумотли мутахассис ҳам бўлган. 70 йилдан зиёдроқ
давр ичида
адолат ҳимояси йўлида курашган Бухоро вилоят ҳукм маҳкамаси
ходим-
лари таркиби ҳамиша байналмилал бўлиб келган. Жумладан, юқорида эс-
латганимиз – 19 ходим ўзбек, рус, тожик, чуваш, яҳудий миллатига мансуб
бўлганлар.
Ҳужжатлар шаҳодатига кўра, 1924–1925 йилларда Бухоро вилоят ҳукм
маҳкамаси таркибида ўрта, ундан паст, ҳатто махсус ўқимай, уйда саводини