ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
55
ТАРИХ САҲИФАЛАРИ
чиқарган ходимлар ҳам ишлаган. Вилоят инқилобий трибунали, кейинчалик
Зарафшон музофот ҳукм маҳкамаларининг идораси Янги Бухорода, бугунги
Когоннинг Винокуров кўчасида жойлашган эди. Вилоят инқилобий трибуна-
лининг ҳукми ҳозирги Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари-
га қарашли шаҳару туманларга ўтган. Трибунал фаолиятининг тўхтатилиши
билан Қашқадарё ва Сурхондарё судлари мустақил ташкилотлар сифатида
шаклланди. Республика халқ адлия нозирлигининг 10-рақамли буйруғига асо-
сан собиқ Зарафшон музофот ҳукм маҳкамаси негизида Бухоро вилоят ҳукм
маҳкамаси ва маркази Кармана шаҳри бўлган Зарафшон ҳукм маҳкамаси ву-
жудга келтирилди. Бундай қўшилиш ва ажралишларнинг ҳам ижобий, ҳам
салбий жиҳатлари бўлиши табиийдир. Айни ҳолат вилоят судида ишлайдиган
ходимлар сонига ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди, албатта. Идорага қарашли
ҳудуднинг кенгайиши ходимлар сонининг кўпайишига олиб келса, кичрайи-
ши камайишининг асосидир.
Саводли ва малакали мутахассисларнинг етишмаслиги туфайли баъзан
соҳага нолойиқ шахслар ҳам ишга қабул қилинган. Назорат ва талабчанлик-
нинг кучли бўлганлиги сабабли ходимларнинг қўнимсизлиги табиий бир ҳол
бўлган. Мана бир мисол: Бухоро вилояти прокурорининг ёрдамчиси Ботирбе-
ков ўз ҳисоботида халқ судларининг фаолиятига баҳо берар экан, жумладан
Ғиждувон халқ судидан Сирожхонов ҳақида ёзади: «Қобилияти суст, сиёсий
саводсиз, деҳқонларга муомаласи ачинарли аҳволда. Унинг бундай ҳаракати
деҳқонлар кўз ўнгида судлар обрўйини тўкиб қўяди». Мазкур баҳога ғараз
аралашган ва яна қандайдир эътирозли жиҳатлар ҳам бўлиши мумкин. Бироқ,
ишорадан сўнг вилоят суди ўз ходимининг иш фаолиятини ўрганиб, уни эгал-
лаб турган вазифасига нолойиқ ходим сифатида ишдан четлаштирган. Шу
мазмундаги буйруқлар тез-тез чиқарилиб турилган.
Халқ маслаҳатчиларини сайлов орқали танлаш биринчи марта 1926 йилнинг
охирида амалга оширилган. Дастлаб бу тадбир Кўҳна Бухоро ва Когонда жорий
қилинган. 1927 йилнинг охирига келиб вилоят судига қарашли барча шаҳар ва
туманларда халқ маслаҳатчилари сайловига эришилган. 1938 йилда Ўзбекистон
таркибида Бухоро вилоятининг таъсис этилиши билан судлар фаолиятида ҳам
сезиларли ўзгаришлар юз берди. Бухоро вилоят судига жиноий-фуқаролик иш-
лари бўйича раҳбарлик жумҳурият Олий суди ва идоравий-иқтисодий жиҳатдан
бошқариш эса Адлия вазирлиги зиммасига юклатилди. 1938-1941 йилларда Бу-
хоро вилоят суди таркибида қуйидаги бўлим, шаҳар ва туман халқ судлари бор
эди: умумий бўлим, жиноий ишлар, фуқаролик ишлари бўлими, бухгалтерия,
статистик бўлим, Бухоро шаҳри, Бухоро тумани, Когон шаҳри, Когон тумани,
Ғиждувон, Қизилтепа, Қоракўл, Кармана, Конимех туманлари халқ судлари.
Булардан ташқари, Сурхондарё ва Қашқадарё округлари ихтиёрида бўлган 17
Do'stlaringiz bilan baham: |