(м)
Бу узатиш нисбатининг физик маъноси шундай: кривошип 1 радианга бурилганда ползун неча “м” га силжийди. Механизмнинг келгуси ҳолатида, бу узатиш нисбати ўзгаради, шу сабабли унинг ҳисоблаш қиймати ҳисоблаш маъносига эгадир. Узатиш нисбати қуйидаги механизмлар учун амалий маънога эгадир “шестерня-рейка” ва “винт-гайка” бунда унинг қийматлари механизмнинг ишлашида ўзгармас бўлиб қолади.
Шунга ўхшаш бошқа узатиш нисбатлари нуқтадан звенога ёки звенодан нуқтага топилиши мумкин: кейинги ҳолатда узатиш нисбати ўлчами олдинги мисолга тескари бўлиши мумкин. Звено ва нуқтанинг тезланишини аниқлаш.
Тезликлар механизмда тезлик режаси ёрдамида топилса, тезланишлар механизмида тезланишлар режаси ёрдамида топилади. Тезланиш режаси – бу нуқтанинг абсолют ва нисбий тезланиш векторидан қурилган кўпбурчакдир. Тезланишларини топиш учун берилганлар механизмнинг кинематик схемаси ва тезликлар режаси (4.4-расм). Кривошипнинг бурчак тезлиги ўзгармас бўлганлиги сабабли, унинг ҳар бир нуқтаси нормаль (марказга интилма) тезланишга, қиймати эса қуйидаги формуладан топилади:
(4.7)
Исталган тезланиш масштабида кўрсатилган, бу тезланиш вектори, тезланиш режасини қуриш учун берилгандир. Тезланиш масштаби:
(4.8)
бу ерда а - ҳақиқий чизиқли тезланиш м/с 2 да;
- бу тезланиш векторининг чизмадаги ифодаси “мм” ларда.
Тезликлар режасини қуришни осонлаштирилганидек, бу масштабни ҳам ихтиёрий олмасдан, уни кривошип В нуқтасининг тезланиш векторини механизм схемасидаги кривошип узунлигига тенг қилиб олинса, я ъни , унда тезланишнинг масштаби (4.7) ҳисобга олган ҳолда қуйидагича бўлади:
(4.1)ни ҳисобга олиб, ҳосил қиламиз:
(4.9)
Бу ҳолатда айланувчи звено нуқтаси нормал тезланишнинг чизмадаги ифодаси звенодаги бу нуқтанинг радиус-векторининг жойлашув ифодасига тенг бўлса, бундай тезланиш масштабини бош звено масштаби ёки кривошип масштаби дейилади.
Тезланишлар режасини кўрсатилган масштабда қурамиз (4.4-расм). қутб π дан кривошип В нуқтасининг номал тезланиш векторини айланиш марказига йўналтириб, яъни В нуқтадан А нуқтага қараб ўтқазамиз. Бу вектор юқорида айтилганидек механизм схемасидаги кривошип узунлигига тенг ва параллель бўлади, яъни pbқ||AB. Шатунга ўтамиз. В нуқта кривошипга тегишли бўлмасдан шатунга ҳам тегишлидир, шунинг учун шатундаги В нуқтанинг тезланиши, кривошипдаги В нуқтанинг тезланиши ҳамдир. Шатун текисликда мураккаб ҳаракаланади, яъни, унинг ҳаракати В нуқтанинг кўчирма, илгариланма ва В нуқта атрофида айланма ҳаракатидан иборат. Шундай қилиб, С нуқтанинг шатундаги В нуқтага нсибатан тезланиши нисбий нормаль ва тангенциал тезланишини аниқлаш учун қуйидаги вектор тенгламани ечиш керак:
С нуқта шатунга тегишли бўлиш билан бирга ползунга ҳам тегишли, шунинг учун уларнинг тезланиши бир хилдир. Ползун йўналтирувчи бўлиб, илгариланма ҳаракатланади, шу сабабли С нуқтанинг тезланиш таъсир чизиғи горизонталь йўналган бўлади. Бу тезланиш абсолют, шу сабабли қутб С нуқтанинг В нуқтага нисбатан нормал тезланиши, унинг В нуқта атрофида нисбий ҳаракатдаги бурчак тезлиги маълумлиги туфайли аниқланади. Бу векторнинг чизмадаги ифодасини, яъни тезланишлар режасида кўрсатилганидек вектор узунлигини аниқлаймиз. Вектор тенгламага асосан график қўшишни бажариб, бу векторни В нуқта тезланиш векторларининг охиридан қўйиб, яъни, В нуқтадан шатунга параллель равишда С нуқтадан В нуқтага йўналишда – нисбий айланиш марказига (4.4-расмда). (4.6) ни ҳисобга олиб, вектор узунликни қўйидагича топамиз:
Қисқартирилгандан кейин қўйидагини ҳосил қиламиз:
(мм) (4.10)
Тангенциал нисбий тезланишнинг ҳаракат чизиғини вектор тенгламага асосан график қўшиш натижасида, шатунга перпендикуляр қилиб, векторни ўтқазамиз. С нуқтанинг тезланиш таъсир чизиғи горизонталь чизиқ билан бу чизиқнинг учрашиш нуқтасида қидирилаётган нуқта С векторнинг охири (С нуқтанинг абсолют тезланиши) ва (нуқтанинг тангенциал тезланиши) топилади. нормаль ва тангенциал нисбий тезланиш векторининг йиғиндиси тўла нисбий тезланиш векторини беради. S нуқтанинг тезланиши эса юқорида тезликлар режасида кўрсатилганидек, S нуқта тезланишлар режасида кесманинг ўртасида жойлашган бўлади.
Тезланишлар режаси механизмдаги чизиқли тезланишнинг йўналиши ва пропорциясини кўрсатади. Чизиқли ва бурчак тезланишлар қиймати тезланишлар режасидан формула орқали топилади. Чизиқли тезланиш – тезланиш масштабини ҳисобга олиб (ползун тезланиши) қўйидагича топилади:
(м/с2)
Шатуннинг бурчак тезланишини нисбий ҳаракатдаги тангенциал тезланишни шатун узунлигига тенг радиус-векторга бўлиб топамиз. Хақиқий тезланишларни тезланиш режаси ва механизм схемасидаги қийматларга алмаштириб қуйидагини ҳосил қиламиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |