Гиппократ (э.ав.-460-377 й) Қадимий Грецияда анатомия фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшган. У тиббиёт фанининг асосчиси (отаси) бўлиб ҳисобланади. Унинг тиббиётга оид 72 та асардан бир неча асрдан буён фойда-ланилади. Пифагор Самосский (э.ав. 580-500 й) Машҳур файласуф ва математик. У биринчилар қаторида “ҳамма мавжудот уруғлардан пайдо бўлади” деб эътироф этади. Унинг қимматли фикрлари ва қарашлари қатор олимлар томонидан кўпгина адабиётларда қайд этилган. Алкмеон Кротонский (э.ав. 500 й. т.) Алкмеон Кротонский (э.ав. 500 й. т.) Гален ёзиб қолдирган маълумотга кўра, у Пифагорнинг шогирди бўлиб, мурдани ёриб кўриб, одам анатомияси соҳасида бир қанча асарлар ёзган. Ҳайвонларда тажриба ўтказган. Эмпедокл (э.ав. 473 й.т.) Организм эволюцияси тўғрисида тушунча бериб, ҳайвонлар ер юзида пайдо бўлганида оддий тузилишга эга бўлганлигини тахмин қилган. Ҳайвон эмбрионини ўрганиб, уни киндик орқали йўлдошдан озиқланишини аниқлаган. Аристотель (э.ав. 384-322 й) Аристотель (э.ав. 384-322 й) Юнонистоннинг атоқли олими, Пифагорнинг шогирди. У қон томирларини, қон тизимининг марказий аъзоси – юракдан бошланишини аниқлаган. Ҳайвонларни эмбрионал даврдаги ҳолтини унинг анатомияси билан таққослаган. Платон (э.ав. 427-347 й) Ҳайвонларнинг тараққиёт давридаги пуштини (эмбрион) текшириб, орқа миянинг олдинги қисмидан бош мия ҳосил бўлишини аниқлаган. Герофил (э.ав. 304 й) Герофил (э.ав. 304 й) Птоломей II нинг махсус сарой шифокори вазифасида ишлаган. Мурдани ёриб, қандай касалликдан ўлганлигини аниқлаган. Одамнинг баъзи аъзолари тузилишини ўрганган. “Анатомия тўғрисида” китобини ёзган. У анатомияни хирургиядан ажратиб, мустақил фанга айлантир-ган. Бош мия тузилиши, унинг қоринчалари, пардалари, томир чигаллари, вена бўшлиқлари ва нервларни текширган.
Абу Али ибн Сино (980-1037 й)
У ўзидан олдин ўтган Шарқ мутафаккирларининг асарларини чуқур ўрганиш билан бирга, қадимги юнон тиббий-илмий ва фалсафий меросини, хусусан, Аристотел, Эвклит, Птоломей, Гален, Гиппократ, Пифагор, Порфирий кабиларнинг асарларини ҳам қунт билан ўрганди. Бунинг натижасида у 16-17 ёшидаёқ машҳур табиб-ҳаким бўлиб танилади.
Ибн Синонинг “Китоб ал-қонун фит-тибб (”Тиб қонунлари”) китоби бешта катта китобдан иборат бўлиб, 1956 ва 1962 йилларда рус ва ўзбек тилларида тўлиқ нашр этилган. Бу китобларда одам анатомияси, физиологияси ва гигиенаси каби тиббиётнинг назарий фанларига ҳамда ички касалликлар, жарроҳлик, доришунослик, юқумли касалликлар-га тааллуқли билимлар баён этилган.
Ибн Сино турли юқумли касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалишида ифлосланган сув ва ҳавонинг роли катта эканини уқтириб, сувни қайнатиб ёки фильтрлаб истеъмол қилишни тавсия этган. У ташқи муҳитдаги турли табиий нарсалар, ҳаво, сув орқали касаллик тарқатувчи кўзга кўринмайдиган микоблар ҳақидаги фикрни айтган.
Do'stlaringiz bilan baham: |