14.5. Автомобиль транспортида ускуналарнинг унумдорлиги ва тузулиши
Тарқалган ва бирлашган тизимлар мажмуаларининг унумдорлиги темирйўл транспортидаги каби усулда аниқланади. Ҳаракатнинг очиқ ва ёпиқ циклида экскаватор унумдорлигининг пасайиши коэффициенти (13.34), (13.36), (13.38) формулалари билан аниқланади, экскаваторнинг соатли унумдорлиги эса (13.32) формуласи бўйича аниқланади.
Техник-иқтисодий ҳисобларда экскаватор чўмичи хажми Е ва автосамосвал кузови сиғими Vв нисбати ёки чўмичдаги тоғ жинси массаси ЕКэγ ва автосамосвалнинг унумдорлигига нисбати билан аниқланади.
Ҳисоблар шуни кўрсатадики Va:E оптимал нисбати ташишнинг катта масофасида 4-6 ни ташкил қилади (1-1.5км); ташиш масофаси 5км гача ошиши билан Va:E оптимуми муҳити ошиш томонига қараб боради ва 6-10 ни ташкил қилади; ташиш масофаси 7-8км бўлганда Va:E қиймати 8-12 га тенг. Кўрсатилган қийматларнинг пастки қийматлари нисбатан кучли карьер ускунасига ҳос бўлади, бу юклаш вақтидаги кутиб турувчи қиммат ускуналарнинг туриб қолишини қисқартиришни талаб қилади (жавдал 14.1).
Шунингдек автосамосвалларнинг юк кўтариш қобилияти ва кузов сиғими ҳам муҳим аҳамиятга эга:
Кq=nкЕКэγ/qв, (14.13)
Kv= nкЕКи.кКу/Vа(14.14)
Бунда, nк – кузовни тўлдириш учун керакли чўмичлар сони; Кэ – экскавация коэффициенти; γ – массивдаги тоғ жинси зичлиги, т/м3; Ки.к– экскаватор чўмичининг тўлиши коэффициенти; Ку – тоғ жинсининг зичлашув коэффициенти.
Кqва Кvрационал қийматлари мос равишда 1-1.07 ва 1.0-1.15 ни ташкил қилади.
Жадвал 14.1. Автосамосвал кузови сиғими Vaва экскаватор чўмичи хажмининг Е рационал нисбати (П.И. Томаков бўйича)
Экскаватор чўмичи хажми, м3
|
Va:Eнисбатининг ташиш масофасида рационал катталиги, км
|
1-2
|
3-4
|
5-6
|
7-8
|
3.2
4
5
6.3
8
10
12.5
16
20
25
|
5.5
5.5
5.2
5.2
4.7
4.7
4.3
4.3
4
4
|
6.4
6.4
6.2
6.2
5.7
5.7
5.3
5.3
5
5
|
8
8
7.6
7.6
7.3
7.3
6.8
6.8
6.5
6.5
|
10
10
9.6
9.6
9.3
9.3
8.7
8.7
8
8
|
Чўмич хажми 12-20м3 бўлган экскаваторлар учун юк кўтариш қобилияти 120-180 дан 250-300т ва ундан юқори бўлган автосамосваллар ва автопоездлар ҳосдир. Бундай автомашиналарнинг бир қисми ишлаб чиқарилади, бир қисми эса ишлаб чиқаришга мослашган. анча катта юк кўтариш қобилиятига эга автотранспорт воситалари маҳсус ҳаракатланувчи таркиб сифатида ҳосил қилинади, улар кон массасини кўчиришга физик-техник талабларга жавоб беради (кўмир ташувчилар, руда ташувчилар ва бошқалар). Юк кўтариш қобилияти 500-1000т гача бўлган руда ташувчилар ва кўмир ташувчилар кучли механик кураклар билан мажмуада қўлланилиши келажакда қўлланилади. Шу ўринда кон массасини 1т.км га ташилиши темирйўл транспорти билан ташиш ҳаражатларига мос келади, лекин автотранспортнинг асосий ҳусусиятлари сақланиш қолинади.
Мажмуаларнинг асосий ускунасини ҳосил қилиш тартиби:
Экскаваторлар модели танланади, бурғулаш тури ва бурғулаш станоклари тури танланади.
Экскаваторнинг хажмининг Е маълум бўлган хажмларида ва ташиш масофасида L автосамосвалнинг кузовининг рационал хажми диапазони аниқланади Vа (жадвал 14.1).
Кузов сиғимининг ўрнатилган ўзгариши учун қазиб олинадиган тоғ жинси зичлиги, чўмичнинг тўлиш характеристикаси ва чўмич ва кузовдаги тоғ жинси майдаланганлиги автосамосвалнинг керакли юк кўтариш қобилиятини аниқлайди ва автомобильнинг мавжуд моделини танлашади.
Турли зичликдаги тоғ жинсларини ташиш учун чиқаришга мўлжалланган автотранспорт турли сиғимдаги кузовлар билан ускуналанган бўлиши керак, ҳусусан зичлиги 2.1, 2.7 ва 3 т/м3 бўлган тоғ жинслари учун. Кўмирни ташиш учун катта сиғимдаги кўмир ташувчилардан фойдаланилади.
Айлануви юк айланмаларидан ва экскаватор унумдорлигидан келиб чиқиб ишловчи экскаваторларнинг керакли сони ҳисобланади. Юк айланмасига ҳизмат қилиш учун бўлган автомашиналар сони ташиш масофасига кўра аниқланади.
Экскаватор – автомобиль мажмуаларида ажралган ва бирлашган тизимларда кенг миқёсда автосамосваллар сонини ўзгартириш мумкин N, шундан мажмуанинг унумдорлиги боғлиқ бўлади, шунингдек экскаваторларнинг туриб қолиши ва автосамосвалларнинг тўхтаб қолиши боғлиқ бўлади.
Мажмуадаги автосамосвалларнинг рационал сони оптималлик критериясига кўра аниқланади. Охиргиси режалаштириш даврига ва ишлаб чиқариш ҳолатига боғлиқ бўлади.
Кучли карьер экскаваторларидан фойдаланиш ҳолатларини тезлаштириш мажмуадаги автосамосваллар сонининг ошишида автомашиналарнинг сони кенг панелларда қисқа диагонал киргичлар билан амалга оширилади. Шу ҳолатда автосамосвалларнинг алмашинув вақти toбирдан қисқариши мумкин ва экскаваторнинг бурилиш радиуси қисқариши ҳисобига экскаваторнинг техник унумдорлиги ошади, экскаваторларнинг ҳаракатланиши алмашинув оралиқ вақтида қисқаради.
Автомобиль транспортининг бошқа транспорт турлари билан мажмуада фойдаланишда ва улар орасидаги оралиқ омборнинг борлигида, траспорт ва экскаватор қатлами авария туриб қолишларини ва бир текисда бўлмаган ишни тўлдириш учун заҳирага эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |