Очувчи поғоналардаги панеллар кенглиги Ш



Download 121,07 Kb.
bet1/14
Sana21.02.2022
Hajmi121,07 Kb.
#23441
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
таржима 14,1-18,6


14.1. Автомобиль транспортида кон ишларини олиб боришнинг ўзига ҳослиги
Бўйлама бир бортли ва икки бортли қазиб олиш тизимларида карьер майдонининг ишчи горизонтлари турғун ички траншеялар билан ёки тугунли трассага эга вақтинчалик тушгичлар билан очилади ва бунда автосамосвалларнинг ҳаракати поғоналар фронти ичида маятниксимон бўлади. Баъзида поғоналарда ишлар фронтининг очиқ кўринишидаги жуфт траншеялар билан очилади.
Кон ишларини тезлиштириш поғоналарни кенг панеллар билан очишда эришилади, уларда портлатилган кон массаси уюми поғонанинг учига йўналтирилган (расм 14.1, а), қазиб олиш эса кўндаланг киргичлар билан амалга оширилади. Шу ўринда поғона фронт бўйича бир нечта панелларга бўлинади. Горизонтни очишдан кейин бўйлама кесувчи траншея ўтказилади, ундан панельнинг кенглиги бўйича – экскаваторларга ишлар фронтининг бошланишини ҳосил қилиш учун кўндаланг кесувчи траншеялар ўтказилади (расм 14.1, б). Панельнинг узунлиги траншеянинг кўндаланг кесимлари орасидаги масофа билан аниқланади, уларни ўтиш бўйлама кесувчи траншеяни ўтиш билан боғлиқ бўлади.
Поғона панелининг биринчи қаторини кўндаланг блоклар билан ва киргичлар билан қазиб олишдан кейин пастки горизонтни очиш ва тайёрлаш амалга оширилади (расм 14.1, б). Кон ишларини олиб боришда чуқурлашиш тезлиги экскаваторнинг унумдорлиги ва панеллар сони ва ўлчамлари билан аниқланади.
Очувчи поғоналардаги панеллар кенглиги Шп.в ишлар фронтининг силжиши учун пастки горизонтни очиш учун керакли бўлган кўринишда бўлади. Қазиб олиш поғоналарида панельнинг кенглиги очувчи панель кенглигига тенг бўлади ёки унга кўпайтмаси, бунда ётқизиқнинг қалинлиги Шп.в дан ошиши керак. Бошқа ҳолатларда қазиб олиш панели кенглиги шу горизонтдаги ётқизиқнинг қазиб олиш панелига тенг бўлади.
Кенг панельнинг узунлиги поғона узунлигига боғлиқ бўлади ва горизонтда ўрнатиладиган экскаваторлар сонига тенг бўлади. Панельнинг минимал узунлиги 200-250м бўлади.
Поғонани кенг панеллар билан қазиб олишнинг ўзига ҳослиги кон ишларини тезлаштириш билан боғлиқ ва поғона автомобиль йўлларидаги ярим турғунга ҳос. Камчиликлари боғлиқ поғоналарда шундай поғоналарни қазиб олиш вақтининг боғлиқлигига боғлиқ ва траншеяни ўтиш ишлари хажмининг ошишига боғлиқ.
Кўндаланг бир ва икки бортли қазиб олиш тизимида ишчи горизонтлар бир ёки икки ишчи бортлар билан вақтинчалик тушгичлар билан очилади.



Расм 14.1. Кон массасини кўндаланг киргичлар билан қазиб олишда кенг панеллар билан қазиб олиш бўйлама тизими
Чўзилган карьер майдонларида кон-капитал ишларининг хажми кўндаланг қазиб олиш тизимларида бўйламаларга қараганда 35-60% га кам. 35-50% га кон-капитал ишларининг хажми қисқаради, бу кон ишларининг чуқурлашиш тезлигини оширишга ёрдам беради. Кон массасини карьер ичида ташиш масофаси шунингдек анча қисқаради. Кўплаб ҳолатларда кон ишларининг ривожланиши карьер майдонининг марказий қисмидан қанотларга фронтнинг кўндаланг силжиши билан боради ва бунда вақтинчалик тушгичлардан фойдаланиш иқтисодийроқ бўйлама тизимларга қараганда.
Чўзилган ётқизиқларда шундай аралаш кўндаланг-бўйлама қазиб олиш тизимидан фойдаланиш мумкин. ётқизиқнинг чегарасидаги қазиб олиш фронти унинг силжиши билан боради, очиш ишларининг фронти эса – ётқизиқнинг чўзилишига кесишма кўринишида (расм 14.2).
Горизонтларни очиш ва уларни тайёрлаш вақтинчалик тушгичлар ва кесувчи котлованлар билан амалга оширилади, улар портлатилган кон массаси бўйича ўтилади; ишлар фронтининг силжиши билан тушгичлар кўчирилади. Кўп қаторли қисқа секинлаштирилган портлатиш сиқилган муҳитда (битта бўш юза билан). Шу ўринда портлатиладиган блокнинг узунлиги ётқизиқ ётишига кўра тушгич узунлигидан кам бўлмаслиги керак, поғона баландлиги 10м бўлганда бу кўрсаткич 100-130м ни ташкил қилади.
Карьердан фойдаланишнинг бошланғич даврида кўндаланг-бўйлама қазиб олиш тизимидан фойдаланиш очишнинг жорий коэффициентини камайтиришга, кон-капитал тайёрлаш ишлари хажмини қисқартиришга ва карьернинг қурилиш даврида горизонтларни тайёрлашни тезлаштиришга ва унинг ишлаб чиқариш унумдорлигига етишишга ёрдам беради. Унинг камчиликларига қуйидагилар киради: вақтинчалик автомобиль тушгичларнинг портлатилган кон массаси бўйича ўтиладиганларнинг сони кўплиги; ишчи майдончаларнинг кенглиги ошиши сабабли ва бир вақтда қазиб олинадиган поғоналарнинг чегараланган сонларида ишчи бортнинг бурчагини 2-5о га пасайтириш кераклиги.
Карьер майдонларининг айлана конфигурацияларида ўткир бурчакли ётқизиқларда баъзи ҳолатларда трасса формаси спиралли бўлган ҳолатда уюмли тарқалган қазиб олиш тизимидан фойдаланиш мумкин, трасса турғун ёки вақтинчалик бўлиши мумкин. лекин бу тизим катта йўқотишлар билан ҳос бўлади, шу сабабли бу ҳолатларда кўп ҳолатларда халқали қазиб олиш тизимидан фойдаланилади, у шунингдек тоғли карьерларда ҳам қўлланилади.
Анча чўзилган карьер майдонлари (Lк>4 км) кичик қалинликдаги ётқизиқларни қазиб олишда бир вақтда қазиб олинадиган майдонларга бўлинади, улар очувчи кон лаҳимларининг мустақил трассаларига эга бўлади (расм 14.3), бу карьерда ва юзада кон массасини автосамосваллар билан ташиш масофасини қисқартиради.

14.2. Аралаш кўндаланг-бўйлама қазиб олиш тизими






14.3. Кўмир конини карьер майдонини блокларга бўлган ҳолда кўндаланг-бўйлама қазиб олиш тизими:
1-ағдармада; 2-забойга; 3-бойитиш фабрикасига

Алоҳида майдонларда карьернинг туби кўпинча турли нуқталарга эга бўлади, бу очиш ишларининг жорий хажмини ўртачалаштиришга ёрдам беради. Бундай технологик мажмуалар қатор фосфорит ва кўмир конлари Қоратау ва Кузбасни қазиб олишда қўлланилади (расм 14.3). Фронтнинг бўйлама ва кўндаланг силжиши кесувчи траншеянинг пластнинг осилган ёни билан олдинлашувчи ўтиши фойдали қазилманинг йўқотилишини ва сифатсизланишини камайтиришга ёрдам беради.




Download 121,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish