18.6. Текшириш. Кон технологияси ва бойитиш боғлиқлиги
Қатор фойдали қазилма конларида (кўмир, баъзи бир қурилиш материаллари) карьер контурларидаги сифат кўрсаткичлари унча ўзгармайди, бу бир таркибдаги минерал ҳом-ашёни нисбатан осон қазиб олишга ёрдам беради. Кўплаб ҳолатларда фойдали қазилма сифат кўрсаткичлари ётқизиқлар муҳитида анча катта чегарада ўзгаради. Улар текшириш билан ўрнатилади – фойдали қазилма пробаларини анализ қилиш ва текшириш, бу иш кимёвий таркибни аниқлаш учун ва бошқа сифат кўрсаткичларини аниқлашга қаратилган. Текшириш ишлари деталли ва эксплутацион кузатув ишлари жараёнида бажарилади. Текшириш ишлари фойдали қазилманинг массивда тарқалишини аниқлаш учун ва уларнинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш учун бажарилади.
Кондан фойдаланишгача бўлган маълумотлар деталли кузатув ишларида ётқизиқ формаси ва алоҳида руда таналари тузулиши, уларнинг ўлчамлари, заҳиралари ва кимёвий – минерал таркибини аниқлаш учун бажарилади.
Геологик маълумотлар ишончлилигини ошириш эксплутацион кузатув натижасида амалга оширилади. Эксплуатацион кузатув тармоғи (100х100, 50х50, 25х25м) деталли кузатувдан зичроқ: масалан, рангли металлургия карьерларида, кон-кимёвий ҳом – ашёларда ва темир руда карьерларида мос равишда 6-8, 4-6 ва 2-4 мартага зич. Эксплутацион кузатув маълумотлари, шунингдек экстраполяцион маълумотлар кон ишлари режасининг йиллик ва кварталли асосини ҳосил қилади.
Умумий ҳолатда фойдали қазилманинг саноат контурлари тур-навларга бўлиниши билан ва уларнинг алоҳида блоклари қуйидаги усулда ажратилади: шлам ва керналарни текширган ҳолда кузатув скважиналарини бурғулаш; портлатиш скважиналари шламини текшириш; бороздали текшириш; турли геофизик воситалар билан текшириш.
Пробаларни олишнинг кернали усули анча оммалашган усул ҳисобланади, бунда руда сифати скважинанинг ҳар бир нуқтасида ҳам кузатилиши мумкин; шу ўринда у анча қийин ва қиммат. Шу сабабли кернали текшириш қимматли рудаларни қазиб олишда қўллинилиши маъқул.
Пробаларни олишнинг шламли усули карьерларда кенг қўлланилади, энг қулай ва иқтисодий маъқул усуллардан бири ҳисобланади. Шламли пробаларни скважинадан олиш оралиғи аълоқа зонасида 2-3м ни темир руда конларида ташкил қилади, рангли металлургия карьерларида 1-2м, 3-5м фосфорит ва флюс карьерларида. Портлатиш скважиналаридан бир турли майдонларда одатда битта проба олинади.
Бороздали текшириш қоидага кўра, ишлар фронтига кўнадаланг ҳолда поғона тепа қисми бўйича ўтказилади. Бу усулнинг турли бошқа тури задиркали текшириш ҳисобланади, у қўлда ва поғона баландлиги бўйича 4-12м да экскаватор билан ўтилади. Борозда пробаларининг кенглиги 20-30см, чуқурлиги 10-20см. Бу усулда поғоналарнинг очиқ майдонларида аълоқаларнинг тўла кўриниши намоён бўлади.
Эксплутацион-кузатув скважиналарини бурғулаш мажбурий ҳисобланади. Текширишнинг бошқа усуллари (портлатиш скважиналаридан шламли, бороздали) қўшимча ҳисобланади, улар ётқизиқ конфигурациясини ва руда сифатини аниқлайди. Эксплуатацион-кузатув скважиналарини текширишдаги маълумотларнинг ишончлилиги унинг тармоғи зичлигига боғлиқ, лекин тармоқ ошиши билан текшириш жараёнига бўлган ҳаражатлар ошади. Кўриб чиқилган усулнинг умумий камчилиги маълумот ишончлилигининг алоҳида пробалар олиш ва текшириш натижасида пасайишидир.
Текширишнинг физик-техник усуллари киритилади, уларда ядро-физикавий, магнит, электр ва бошқа физик ҳусусиятлардан фойдаланилади (тоғ жинси ва элементларнинг): магнит қабул қилишнинг каротажи, радиоактив каротаж, гамма-гамма-усули, рентген-радиометрик, нейтрон усуллар, спектрофотометрик, флуороетрик, эмиссион ва бошқалар. Бу усулларда пробаларсиз ва лаборатор анализларсиз фойдали қазилманинг сифати бевосита унинг ётиш жойида аниқланади, бунинг натижасида текширишнинг тезлиги ошади.
Портлатишни амалга оширгандан кейин уюмнинг бутун юзаси бўйича текшириш амалга оширилади, бундан кейин турли таркибдаги фойдали қазилманинг жойлаштириш режаси тузилади ва қазиш-юклаш ишларининг тартиби аниқланади.
Қазиш ва бойитиш ва кон ишлари технологияси ва бойитиш технологиясини боғлашнинг рационал кетма-кетлиги барча мажмуанинг иши унумдорлигида иқтисодий барқарорликка эришиш биринчи ўриндаги масала ҳисобланади. Қазиб олиш ва бойитишда фақатгина шундай йўқотилишга руҳсат бериладики, бунда кейинги қазиш ишларида қазишнинг хажми оширилса ҳам уни ўрнини тўлдириш имконияти бўлмайди.
Катта бойитиш фабрикаларида механизация ва автоматизациянинг юқори даражасида сифатнинг юқори кўрсаткичлари таъминланиши юқори ишчи кучи унумдорлигида ва алоҳида қазиб олиш тизимида амалга оширилади. Бу операцияларни бойитиш фабрикаларида бажариш қатор ҳолатларда катта унумдорликдаги ускуналардан фойдаланиш имкониятини беради, улардан фойдаланиш одатда сифат ва қиймат йўқотилишининг ошишига олиб келади.
Очиқ усулда қазиб олиш ва бойитишнинг комплекс қўлланилиши масаласи ҳар бир карьер учун индивидуал тарзла бажарилади, бу ишлар баланс ва баланс орти заҳираларини қазиб олиш учун яхши ҳолат тайёрлаш ҳисобланади.
Қазиш ва бойитишнинг бирга қўлланилишининг асосий вариантлари:
-барча кон массасини бойитган ҳолда карьерда валли қазиб олиш;
-сифатсизланган фойдали қазилмани бойитган ҳолда алоҳида қазиб олиш;
-фойдали қазилмани қисман ёки тўла бойитиб ажратгандан кейин истеъмолчига бевосита етказиш.
Қазиш ва бойитишнинг бирга қўллинилишининг асосий ҳолати фойдали қазилманинг барча турларини очиқ усулда қазиб олишда рационалдир. Рудани бойитишдаги харажатлар ва йўқотишлар катталикнинг ошиши билан ошади.
Одатда кичик ёпишган рудаларни бойитишда технологик схема билан барча рудани майдалаш ва эзиш кўзда тутилган. Шу ўринда сифатсизланиш очиқ кон ишларида иқтисодий самарадорликка эришишнинг харажатлардан паст бўлиб қолишига олиб келади. Бойитиш фабрикаларининг ускуналарини катта бўлакларни ажратиш учун бўлган юқори унумдор ускуналарга алмаштириш бойитишга бўлган харажатларни пасайтиришга ёрдам беради.
Бойитишнинг турли схемалари ва режимларидан фойдаланишни талаб қилувчи турли таркибли рудаларнинг мавжудлигида алоҳида қазиб олиш бойитиш технологиялари бирга бойитиладиган рудаларда бойитиш имконияти ва сифати камайганча яхши бўлади. Бундай саволлар аниқ иқтисодий ҳисоблар асосида ечилади.
Қазиб олиш ва бойитишнинг яхши ҳолатлари карьер ва бойитиш фабрикаси битта кон-бойитиш комбинати таркибига кирса амалга ошади. Карьер ва бойитиш фабрикаси бу ҳолатда руданинг сифатсизланишининг оптимал ҳолатига, руда сифатига ва бошқа кўрсаткичларга қизиққан ҳисобланади. Умумийлашган ташкилот учун техник-иқтисодий кўрсаткичлар алоҳида бойитиш ва карьер мавжуд бўлган ҳолатларга қараганда юқори бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |