17.2. Кон ишлари режими ва карьернинг иқтисодий кўрсаткичлари боғлиқлиги
У ёки бу карьерни экспулатация қилиш биринчи ўринда иқтисодий факторлар билан аниқланади. Асосий мақсад – айнан ўша объектларни ва унумдорликдагиларни эксплуатация қилиш, бунда улар халқ хўжалиги талабларига жавоб бериши керак. Илғор критериялар сифатида одатда фойдали қазилма таннархи қабул қилинади.
Алоҳида карьерларнинг иқтисодий кўрсаткичларини таққослашда фойдали қазилма турли сифат ва навга эгалиги инобатга олинади. Шу сабабли карьернинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари нафақат “ҳом” маҳсулот билан баҳоланиши керак, балки уни қайта ишлаш натижалари билан ҳам баҳоланиши керак.
Кончилик ташкилотлари қоидага кўра, рентабеллидир, яъни маҳсулотни сотишда уни қазиб олишга бўлган ҳаражатлар сотиш фойдасидан кам бўлади. Лекин баъзи бир ҳолатларда камёб материалларни қазиб олишда унча яхши бўлмаган табиий ҳолатларда алоҳида даврларда қайта ишлашга бўлган ҳаражатлар фойдадан ошиб кетиши мумкин. бундай давр давомийлиги 4 йилгача бўлса, давлат “Келажакдаги даврларга ҳаражатлар” ҳисобига субсидия беради ва қайтариб бериш шарти қўйилади. Бундай даврларнинг катта давомийлигида ташкилотга давлат томонидан харажат ва фойда орасидаги фарқни камайтириш учун дотация ўрнатилади.
Очиш ишларининг йиллар бўйича тарқатилишига кўра карьер қазишнинг бошланғич даврида юқори рентабелли ёки охирги даврда юқори рентабелли бўлиши мумкин ва бошқа даврларда рентабеллик паст бўлиши мумкин. одатда, ётқизиқларнинг ер юзасига жойлашувининг масофаси яқин бўлганда ишларнинг биринчи йилларида карьерларда паст таннархдаги фойдали қазилма қазиб олинади. Кон ишларининг ривожланиши билан ва очиш харажатларининг жорий коэффициенти ошиши билан қазиб олишга бўлган ҳаражатлар ошади ва кон ишларини назорат қилишнинг муайян вазифалари бажарилмаса, ташкилотнинг рентабеллиги пасаяди ва кейинги йиллар ҳисобига очиш ишларини молиялаштириш талаб қилинади.
Шундай қилиб, қазиб олишнинг алоҳида босқичларида карьер маҳсулотининг бирлигига бўлган ҳаражатлар очишнинг ўртача эксплутацион коэффициентида паст бўлиши мумкин. фойдали қазилма таннархи ўзгаришининг бундай характери очиқ кон ишларининг ўзига ҳос ҳолатлари ҳисобланади, ва шу сабабли очиқ усулда қазиш конларининг рентабеллиги ҳақида савол фақат узоқ вақт учун кўрилади, умумий ҳолатда карьернинг бутун ишлаш вақтида.
Кон ишлари режимининг иқтисодий унумли режими шу соҳанинг режавий ривожланишига мос келиши керак. Кон ва қисман очиш ишларининг календарь тарқатилиши давлат пулларини иқтисод қилиш режимига ва техника ва умумий мехнат кучидан рационал фойдаланиш талабларини бажариши керак. Очиш ишларининг бир текис бўлмаслиги ҳақида баҳолаш критерияси сифатида очишнинг ўртача эксплуатацион кўрсаткичи ҳизмат килади.
Саволнинг тузулиши қуйидаги соддалаштирилган мисолда кўрсатилган (расм 17.1).
Ташкилотнинг мавжуд вақтида ўрнатилган қазиб олиш даражасида (2млн.м3/йил) ўртача очиш хажмлари билан ( 1-чизиқ) ва йиллар бўйича ишларнинг бир текис бўлмаган хажми билан ҳам ишлаши мумкин (2-синиқ чизиқ). Биринчи ҳолатда учинчи йилдан ўн иккинчи йилгача, иккала вариант учун ҳам мажбурий бўлган хажми 8млн.м3 бажарилади ва бундан ташқари йилига 2 млн.м3 очиш ишлари ҳам бажарилади. Бунинг учун биринчи вариантда учинчи йилдан қўшимча 2-3 экскаватор мажмуасини карьернинг иш охиригача қўшиш керак бўлади. Бунинг натижасида ўн иккинчи йилдан йигирманчи йилгача бўлган даврда очиш ишлари хажми иккинчи вариантга қараганда 12 дан 10млн.м3/йилгача камайтирилиши мумкин.
Иккинчи вариантда очиш ишларининг биринчи даврида очиш ишлари хажми 2 млн.м3/йилга кам бўлади, лекин ўн иккинчи йилдан бошлаб қўшимча равишда 4-6 дона экскаватор ва бошқа ускуналар қўшиш керак бўлади.
Расм 17.1 Кон ишларининг календарь режалари:
1, 1` ва 2, 2` - мос равишда очиш ишлари хажмининг бир текис ва бир текисда бўлмаган тарқалиши; 3 – қазиш ишлари хажмлари
Иқтисодий маъқул вариант ускуналарга бўлган капитал ҳаражатлар ва шу ускуналар билан қазиш ишларидаги бўлган ҳаражатларни инобатга олган ҳолда танланиши керак. Бу мисолда биринчи вариантда капитал ҳаражатларга бўлган қўшимча ҳаражатлар иккинчи вариантга қараганда жорий ҳаражатларни фақатгина 10-12 йилдан кейин қисқартиради, биринчи даврда эса уларнинг ошишига олиб келади.
Иш усулларининг ва ташкил қилинишининг яхшиланишида биринчи ўрнатилган ускуналар сони вақт билан ишнинг биринчи давридаги режалаштирилган ишдан кўп иш бажариши мумкин. шуни инобатга олган ҳолда кон ишлари режими графиги мос равишда 1` ва 2` қия чизиқларига мос келиши мумкин (расм 17.1).
Карьерларда очиш ишлари режимини текислаш нисбатан қисқа вақт унинг ишлашида ташкилотнинг турғун иқтисодий фаолиятига олиб келади. Шунинг натижасида алоҳида ишлар даврида ускуналар сонини бирданига кўпайтириш кераклиги йўқолади.
Кон ишларининг у ёки бу ишлар режими иқтисодий ҳисоблар асосида мумкин бўлган капитал ҳаржатларни инобатга олган ҳолда, жорий ҳаражатларининг ўзгариши билан, товар маҳсулот хажми ва сифатига кўра танланади. Лекин карьернинг ишлаш вақтининг узоқлигида (20 йил ва ундан юқори) очиш ишларининг бир текисда бажарилиши, бир текисда бўлмаганга қараганда маъқулроқ ҳисобланади, бунга сабаблар:
Очиш ишларининг бир текисда бўлмаслиги ижтимоий ишлаб чиқариш талабларига жавоб беради, бунда материал бойликлар ва ишчи кучини нисбатан оперативроқ қўллаш мумкин.
Иш унумдорлиги ва укуналарнинг унумдорлигининг йиллик ошишида очиш ишларининг қўшимча бажарилишида ишнинг биринчи даврида эмас, кейинги даврларда материал бойликларни ва ишчи кучини бошқа объектларда ишлатиш учун иқтисод қилиш мумкин.
Биринчи даврда хажмнинг ошишида ташкилотнинг ривожланиш жараёни қийинлашади, лойиҳавий унумдорликка эриши вақти ошади ва ишларнинг қимматлашуви келиб чиқади.
Шундай қилиб, карьернинг ишлашининг унча катта бўлмаган вақтида, асосий ускуна амортизациясининг 8-12 йилга мос келишида, бир текисдаги иш режимига риоя қилиш керак. Карьернинг ишлаш вақтига кўра битта поғонанинг давомийлиги (иш графиги ускуналар иш муддатига кўра ва ўзини қоплашига кўра поғонасимон графикда танланиши мумкин) асосий ускуна ва ускуналарнинг бир қисмидан кам бўлиши керак. Ишларнинг “юқори нуқтаси” давомийлиги амортизацион даврдан кам бўлмаслиги мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |