Ўзбекистонда нўхат асосан Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг текислик – адирлик тоғ-олди ва тоғлик ҳудудларда экилиб келинади. Тоғли районларда денгиз сатхидан 2700 м (Помир) баландигача, адирларда (тоғ олди) 500 м дан паст бўлмаган жойда, одатда нўхат суғорилмайдиган баҳорикор (лалми) ерларда экилади. Нўхат экини селекцияси ишлари биринчи бўлиб ВИРнинг Ўрта Осиё (Ҳозирги Ўзбекистон Ўсимликшунослик илмий текшириш институти) ва Кубань тажриба станцияларида бошланган. Ундан кейинроқ Ўзбекистоннинг Ғаллаоролдаги собиқ Милютин давлат селекцион станциясида
ва ундан кейин Тожикистон давлат селекцион станциясида бошланади. Бундан ташқари нўхат экини селекцияси билан Краснокут селекцион станцияси, Шимолий Кавказда – Краснодар селекцион станцияси ва Украинада – Украина дончилик (ғаллачилик) хўжалиги институтида шуғулланмоқда.
2. Нўхатнинг морфобиологик хусусиятлари Нўхат (Cicer) дуккакдошлар оиласига ва Cicer туркумига мансуб. Бу туркумнинг 22 тури мавжуд бўлиб, маданий экин сифатида фақат бита – Cicer orietinum L тури тарқалган. Нўхат бир йиллик ўтсимон ўсимлик. Нўхат навларининг морфологик хусусиятлари турлича: ер бағирлаб ўсадиган, бироз тикка пояли ва тикка ўсадиган. Ер бағирлаб ўсадиган навлари паст бўйли – 35 см гача, бир оз тик ва тикка ўсадиган навлари нисбатан баланд бўйли – 30 – 70 см бўлади. Нўхат уруғидан униб чиққан майса яшил ёки пушти бинафша ранг қизғиш товланиб туради. Уруғ униб чиққанда уруғпалла уруғбаргга илашиб ер устига чиқмасдан. Барглари мураккаб, тоқ патсимон, навбати билан жойлашгантуксиз, банди калта, 9 – 17 япроқчаси бўлади. Япроқчалари майда, қисқа бандли, чети майда арра тишли, шакли ҳар хил, узунчоқ – эллипс, думалоқ – узунчоқ ёки тескари тухум шаклида бўлади. Уруғнинг ранги жуда хилма хил, бироқ кўпинча сарғиш пушти, тўқ сариқ, оч қизил, сариқ оқ, камдан кам қора, жигар ранг, тўқ бинафша, қизил зарғалдоқ рангли бўлади. 1000 донаси турли навларда 60 дан 600 грммгача бўлади. Одатда йирик донли нўхатнинг пояси баландроқ, ўсув даври узунроқ. Майда донли паст бўйли нўхат эрта пишарлиги билан ажралиб туради. Нўхат типик ўз – ўзидан чангланувчи ўсимлик. Гули ғунча ичида чангланиб бўлгандан кейин очилади. Гул банди гуллаш даврида тўғри, гули сўлий бошлаганда пастга эгилади ва меваси пишгунча шу ҳолда қолади. Дастлабки гул асосий поянинг пастки қисмида ҳосил бўлади, олти – етти кундан кейин эса ён шохларида ҳам гул очилади. Бир туп ўсимликнинг гуллаш даври одатда 20 – 30 кунга чўзилади. Лалмикор зонанинг текислик адирларида Милютинский 4 навининг гуллаш даври 19 – 25 кунда тугайди, суғориладиган ерларда бу давр 25 – 30 кунга чўзилади. Ғунчалагандан гули тўлиқ очилгунича уч кун ўтади. Чангланиш жараёни ўтгач, ғунча очилиб, 12 соат давомида мана шу ҳолда туради. Чангланганидан кейин орадан икки – уч хафта ўтгач, дуккагининг ҳажми шу навнинг етук донига тенглашади. Булутли ва намгарчилик кунлари ўсимлик яхши чангланмайди, ҳаво очиқ қуруқ ҳамда иссиқ бўлганда – аксинча. Бироқ бу даврда тупроқнинг илдиз тарқалган қатламида нам етарли бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |