Жангнинг бориши. Шундай қилиб, ўзининг устунлигини кўрсатиш учун Рим армияси энг яхши жанговор тартибни қабул қилганидан кейин жангга киришган. Бунга амал қилинганидан кейин жанг бошланиши мумкин, лекин шунда ҳам маълум қоидаларга амал қилиниши керак бўлган. Ўртаер денгизи нутқ цивилизациясида ҳаммаси нутқдан бошланган. Ҳар бир аскар ўз ўрнини эгаллаганидан кейин саркарда рухлантирувчи сўзлари билан аскарларга мурожаат қилади. Тацит бу каби мурожаатларни қилиб катта қониқиш олган.
Шундан кейин жанг бошланган. Биринчи мақсадга артиллерия тайёргарлиги билан эришилган, унинг вазифаси жонли кучлар сони камайтириш бўлган. Катапульталар ва баллистлар ҳужумига бир вақтнинг ўзида камончилар ва прашниклар қўшилган, агар душман яқин масофада бўлса дротиклар улоқтирилган. Кейин римликлар қичқиришни бошлаган.
Қўшин ҳаракатланишни бошлаган. Бу ерда воқеалар учта вариантда ривожланган. Душман римликларнинг ташкилийликларидан, биринчи нишонига айланишдан қўрқиб қочишга ҳаракат қилади. Бундай ҳолатда фаланга бир нечта қисмга бўлинган ва отлиқ аскарлар интерваллар орасига сингиб кетган. Кейин пиёда аскарлар жанг майдонига чиқишни кутиб ўтирган тепаликларидан пастга тушади. Иккинчи ҳолатда душман ташаббусни ўз зиммасига олади ва фалангани айланиб ўтишга уринади. Арриан бунда бундай уринишларга қарши туришни маслаҳат қилади. Бундай маневрни ёпиш учун саркарда отлиқ аскарларни ҳужумчиларга қарши жўнатиши кераклигини айтади.
Вазиятнинг учинчи имкониятли ривожланиши римликлар учун қулайдир. Улар ташаббусни сақлайди ва маневрни бажаради. Шаҳар истеҳкомларига ҳужуми каби уларга душманнинг жанговор тартибидаги заиф жойни танлаш тегишлидир. Энг ҳимояланган жойга интилган ёрдамчи қўшинлари пиёдалари зиммасига жангни тугатиш вазифаси тушади. Бу тадбирларнинг барчасида доимийлик кузатилади – отлиқлар катта роль ўйнаса ҳам, пиёдалар Илк империя даврида “жанг маликаси” бўлиб қолган. У учламчи афзалликларга эга: зарбали ёки оммалашган таъсир, чунки учинчи қатор жангчилари ёшларни танлайди. Бундай ҳужум хавфли, чунки биринчи қатор найзалар билан қуролланган эди.
Римликларнинг тайёрланганлиги уларни тўсиқларни енгиб ўтишда асқатган, бунда уларнинг фалангалари тарқалмаган. Ундан ташқари, улар яхши ҳимояланган, чунки бундай пайтда “тошбақа” қилишади, қалқонлари билан душманга қарши девор ясашади. Кейинги қатор жангчилари бошлари узра қалқонларини ушлашади, варварлар найзалари уларга тегмайди. Қўл жангини олиб борган пиёда аскарлар, камончилар, прашниклар оғир пиёдалар ҳаракатини қўллаб қувватлаган. Ўз маневрлари пайтида римлик аскарлар байроқларни назардан четда қолдирмасликлари керак эди, улар карнай ва шох орқали бериладиган буйруқларни эътибор билан қабул қилишлари керак эди.
Бундай шароитда отлиқларга иккинчи даражали роль берилади. Енгил отрядлар душманни таъқиб этади ва унга қарата дротиклар ва найзаларни улоқтиради.; лекин катафрактарийлар легионлар сингари зарбаларни етказа олмайди; уларнинг панцирлари зарба кучини ошириш учун эмас, балки ҳимояланиш учун мўлжалланган. Отлиқ фақат битта афзалликк эга – у отнинг тепасида ўтириб пиёдаларга зарба бера олади. Ҳар қандай ҳолатда унинг ҳаракатлари алоҳида якка кураш билан якунланади, бунда у қаҳрамонларча иш қилиши мумкин.
Титнинг иудейларга қарши уруши вақтида педаний исмли когорта отлиқларидан бири қочаётган душманни арқон ёрдамида тутиб олади. У отнинг устидан эгилиб оёғидан илдириб олади, бу билан у кучи ва моҳир чавандозлигини кўрсатади. Асирнинг бой бир предмет сингари Цезарнинг ҳузурига бошлаб боради.
Энди пиёдаларга қайтамиз. Буйруқни амалга ошириб у энг яхши шароитларда қўл жангига киришади. Иерусалимда содир бўлган жанг давомида ўқ ва найзалар римликларга ҳам, иудейларга ҳам бефойда бўлди; ўз қиличларини олиб улар қўл жангига киришади. Қизғин жангда ким қайси томонда жанг қилишини англаш қийин эди, ҳамманинг ҳайқириғи умумий овозга айланиб кетган.
Барча келтирилган таснифлар жанг тўғрисидаги битта ҳикояда жамланади, бунга Тицитнинг аниқ услуби сабабдир. Воқеа 83 йили Британия оролида содир бўлади. “дастлаб душман жипслашмагунча, жангни улар масофада олиб борган ва бриттлар ўзларининг улкан қиличлари ва қалқонлари ёрдамида шиддат билан ва эпчиллик билан дротикларни илиб олган ёки хавода уриб туширган. Агрикола 4 та когорта ва 2 та тунграга қиличларни олиб қўл жангига ўтишларини сўраб мурожаат қилган, қўшиндаги узоқ хизматлари туфайли улар тажрибали ва маҳоратли эди ва бу душмандан устун туришга имкон берган. Батавалар қиличларини бриттларга қарши кўтарди, бўртма қалқонлари билан уларни юзларига зарба етказди, уларга учраганларни чопиб ташлади; ғалабага интилиб енгил яраланганларни ва безарар душманларни ортларида қолдиришди.
Отлиқ отрядлар ҳам бриттлар аравачиларининг қочганларидан кейин пиёдалар жанг қилган душманга қарши ташланади. Бу нотекис ердаги ва душманлари зич жойлашган жангда улар толиқди; бу ерда содир бўлган воқеаларнинг ҳаммаси отлиқларнинг жанговор ҳаракатларига ўхшади, чавандозларисиз қолган отлар улага қараб сакрай бошлади, таналари тартибсиз отлар тўдасида қолди.
Жангда иштирок этмасдан тепаликда турган бриттлардан баъзилари Рим қўшинининг камлигидан кулган ва секин аста қоя тепасидан пастга туша бошлаган, Агрикола бундан қўрқиб ҳужум қилаётган душманга қарши 4 та отлиқ отрядни юборади. Душман қанчалик ёвузлик билан унга ёпирилиб келса, шунчалик жасорат билан уларга қарата қақшатқич зарба берган ва қочишларига мажбур қилган”.
Варварлар мағлуб бўлганларини тушунганларидан кейин улардан баъзилари таслим бўлади, шунда уларни асир этишади, кейин эса қул қилиб сотишади ёки дарҳол ўлдиришган. Бошқалар қочади. Шунда таъқиб бошланади. Бу ерда барча ҳарбий мутахассислар огоҳликни тавсия этади; пистирмага тушмаслик керак. Легионерлар усталик билан жойларни тозалайди, кейин отлиқлар қочаётган душманни таъқиб этган.
Яна бир кашф этилган ёзув Траян Колоннасидаги саҳнани тушунтиради: Македониялик Тиберий Клавдий Максим даклар подшоси Децебални қўлга олади ва ўлдиради, унинг бошини танасидан жудо қилиб, уни Траянга олиб келади. Ниҳоят, уларнинг хавф солмасликларига ишониб, аскарлар мағлуб бўлганлар юкини ўмаради.
Жангдан кейин римликлар ўзларининг pietas ини кўрсатишлари керак, яъни одамлар ва илоҳларга уларга тегишли бўлганларни беришни. Ўша пайтда шифокорлар яраланганларга кўмаклашади, тириклар марҳумларни дафн этади. Вара мағлубиятида ўлдирилган центурион Марк Целий Германиянинг Ксантен провинциясида дафн этилган.Ғолиблар қўғирчоқ ясаб унга душмандан тортиб олинган қурол аслаҳаларни осиб қўяди. Буни буюк воқеаларга ёдгорлик сифатида абадийлаштирилган ва тошларда ўйиб қолдирган, мармар билан безатилган. Ҳозирги кунда бу каби ёдгорлик Адамклиссида мавжуд.