Ишни бажариш тартиби
Люминесцент чироғи, ПРА ускунаси ва стартерни текшириш дастгоҳининг уланиш схемасини чизинг (14-расм).
Тажриба маълумотларини ѐзиш учун жадвалларнинг керакли шаклларини тайѐрланг.
Люминесцент чироғи ва унинг патронини текширишни амалга оширинг.
Стартерни соз ѐки носозлигини текшириб кўринг.
Лаборатория ишида ишлатилган ускуна ва асбобларнинг номи ва вазифаларини кўрсатинг.
Лаборатория иши бўйича якуний хулосалар қилинг.
Қисқа услубий кўрсатма
Люминесцент чироқни тажриба дастгоҳига ўрнатишдан аввал қуйидагиларни текшириш лозим: чироқлар, чироқлар учун патронлар, стартерлар, ишга туширишни ростловчи ускуна (ПРА). Булардан ташқари ѐритиш ускунаси сиртига нисбатан туташув йўқлиги ҳам текширилади.
Текшириш учун мўлжалланган дастгоҳ схемаси расмда кўрсатилган. Дастгоҳ автотрансформатор орқали ўзгарувчан ток электр тармоғидан таъминланади. Автотрансформатор кучланишни 0-250 В бўлган оралиқда ўзгартириш
имконини беради. Кучланиш қиймати схемада вольтметр ѐрдамида кўрилади. Қувватлари 40-80 Вт бўлган чироқлар учун, Д1, Д2, Д3 дросселлари зарурият туғилганда П қайта улагич ѐрдамида навбат билан схемага киритилади.
Чироқларни текшириш
Люминесцент чироқ консулли тутгичларга жойланади ва патрон орқали дастгоҳ схемасига уланади.
Автотрансформатор ѐрдамида керакли кучланиш ўрнатилади. К2 тугмачасини босиб чироқ электродларининг чўғланиши текширилади. Соз чироқларнинг электродлари чўғланади. К2 тугмачаси қўйиб юборилгандан сўнг чироқ ѐниши керак.
Ёнишнинг ўрнатилган ҳолатида, ўлчов асбоблари ѐрдамида, чироқ истеъмол қилинаѐтган ток ва унинг электродларидаги кучланиш текширилади. Ўлчов асбобларидан олинган қийматлар завод маълумотлари билан солиштирилади, уларнинг фарқи 10-12% дан ошмаслиги керак.
Агар К2 тугмасини босганда чироқ электродлари нурланмаса ва КЛ1 текширув чироғи ѐнмаса, унда электродларнинг бир ѐки иккала ипи узилган ва чироқ яроқсиз деб ҳисобланади.
Тугмасини уланган ҳолатда узоқ ушлаб туриш керак эмас, чунки электродлар ипи ортиқча чўғланиш ҳолатида ишлайди ва жуда тез ишдан чиқиши мумкин.
Агар электродларнинг иккала ипи ҳам бутун бўлса, лекин чироқ ѐнмаса (бу омборда узоқ сақланган янги чироқларда ҳам бўлиши мумкин), унда схемага занжир токини ва электродлар қизишини оширувчи қўшимча конденсатор С киритиб, чироқни ѐқиб кўриш керак. Бунинг учун, биринчи К3 тугмача босилади, электродлар бир неча дақиқа қизигандан сўнг К3 тугмача қўйиб юборилмасдан КФ3 тугмача босилади. Шундан кейин, бошида К3 тугмача, сўнг КФ3 тугмача қўйиб юборилади, бунда чироқ ѐниб кетиши керак.
Чироқ бир неча дақиқа ѐниб тургандан сўнг ундаги ток ва кучланиш текширилади. Кейин чироқни одатдаги усул билан, яъни конденсаторларни қўлламасдан, ѐқиб кўрилади ва унинг яроқлик даражаси узил-кесил аниқланади.
Мувозанатловчи дроссель ва чироқ электродлари билан кетма-кет уланган конденсатор чироқ занжирида оқаѐтган токка қандай таъсир кўрсатишини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз.
Берилган таъминловчи тармоқ кучланиши Uт=220 В, синаладиган чироқ қуввати Р=30 Вт, чироқнинг ишга тушириш токи J=0,44 А.
Чироқнинг ишга тушириш токи орқали дросселнинг индуктив қаршилигини (Хд) аниқлаймиз (электродлар қаршилиги кичик бўлгани учун уни ҳисобга олмаса ҳам бўлади):
Х = UТ
Д J
= 220 = 500Ом 0.44
Сиғими С, мкФ бўлган конденсаторнинг сиғимли қаршилиги Хс ни аниқлаймиз:
106
106
106
ХС с
795Ом
2П с 2 3,14 50 4
Индуктив ва сиғимли қаршиликлар кетма-кет уланган тармоқдаги токни аниқлаймиз:
J ИС
ХС
220 0,74А
795 500
Хулоса: 0,44 А-дан 0,74 А-гача кўтарилган ток чироқ электродларини тезроқ қиздиради, бунда электронлар оқими ошади ва чироқ тез ѐнади.
Сиғимнинг қиймати чироқ қуввати билан аниқланишини айтиб ўтиш лозим. Масалан, қуввати 40 Вт бўлган чироқ учун –С=5-6 мкФ, 80 Втли учун эса 9-10 мкФ да керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |