Текшириш техникаси
Стартер алмаштирилади. Агар чироқ стартер алмаштирилганда ҳам ѐнмаса, унда 500 В-га мўлжалланган мегометр билан симлар изоляциясининг ѐритиш ускунаси сиртига нисбатан қаршилиги текширилади. Агар симлар изоляциясининг қаршилиги қониқарли бўлса, унда чироқ алмаштирилади.
Ёритиш ускунаси уланганда чироқ охирлари қораяди ва сўнгра чироқ ѐнмайди. Чироқнинг кейинги текширувида электродларни куйиб қолганлиги маълум бўлади. Буларнинг сабаби қуйидагилар бўлиши мумкин:
а) чироқнинг носозлиги (ҳавонинг кириб қолиши);
б) чулғамдаги ҳаво оралиғи созланиши бузилган (оралиқ юқори кучланиш таъсирида бўлган);
Текшириш технологияси: 500 В кучланишга мўлжалланган мегометр ѐрдамида ѐритиш ускунасининг сиртига нисбатан сим изоляциясининг қаршилиги қониқарли бўлса, унда ПРА ускунаси алмаштирилади.
Чироқ уланганда, у доимо ѐниб ўчади, сабаби:
а) эмиссиянинг (электрон чиқарилиши) йўқолиши; б) стартернинг носозлиги;
в) чулғамдаги ҳаво оралиғи созланиши бузилган (оралиқ кичик, чулғам қаршилиги ошган, чироқ кучланиши ва токи камайган) бўлиши мумкин; Текшириш усули: чироқнинг ѐниши текширилади, агар чироқ нормал ѐнса, унда стартер текширилади. Агар стартер нормал ишласа, унда ПРА ускунаси алмаштирилади.
Чироқ уланганда равшан чақнаш кузатилади, шундан сўнг чироқ ѐнмайди ва электродлар чўғланмайди.
а) схема симлари изоляциясининг бузилиши; б) дроссель чулғамида қисқа туташув;
в) чироқнинг носозлиги.
Текшириш усули: мегометр ѐрдамида изоляция қаршилиги текширилади. Агар у яхши бўлса, унда чироқнинг ѐндирилиши текширилади. Агар чироқ нормал ѐнса, унда ПРА ускунаси алмаштирилади.
Чироқ уланганда (милт-милт этиб туриши) кузатилади, лекин у ѐнмайди ва фақат бир электрод нурланади.
Сабаби:
а) схемадаги хатолик (стартер чироқ электродларига кетма-кет уланган); б) патроннинг нурланмаѐтган электрод томонида қисқа туташув;
в) чироқнинг носозлиги бўлиши мумкин.
Текшириш усули: схемадаги барча уланишлар текширилади, агар схема тўғри бўлса, унда чироқ охиридаги патронлар алмаштирилади. Агар чироқнинг охирида нурланиш бўлмаса, унда чироқ носоз бўлади. Агар чироқнинг жойи ўзгартирилганда, чироқнинг нариги охирида нурланиш бўлмаса, унда патрондаги уланиш носозлигини йўқотиш керак.
Чироқ уланган, у яхши, лекин хира ѐнади.
Сабаби:
а) иш ҳолатида токнинг кичиклиги (ПРА ускунасининг носозлиги); б) тармоқ қаршилигининг кичиклиги бўлиши мумкин.
Текшириш усули: ѐритиш ускунаси текширилади, агар у рухсат этиладигандан кичик бўлса унда ПРА алмаштирилади. ПРА ускунаси носоз бўлса, тармоқнинг нормал кучланишида чироқ алмаштирилади.
Топшириқ
Лаборатория ишининг баѐни, ҳамда келтирилган адабиѐтлар билан танишинг.
Люминесцент чироқли ѐритиш ускуналарининг уланиш схемалардаги элементларнинг вазифасини аниқланг.
Люминесцент чироқларда, ишга туширишнинг ростловчи ускунада ва стартерда бўлиши мумкин бўлган носозликлар билан танишинг.
Люминесцент чироқлар, ишга туширишни ростловчи ускуна, (ПРА) ва стартерни текшириш усуллари билан танишиб чиқинг.
Текширув саволларига жавоб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |