Қисқача услубий кўрсатма ва тажриба натижаларини қайта ишлаш
Умумий фойдаланиш жамоат биноларида люминесцент чироқли ѐритиш ускуналар ишлатилади. Ёритиш ускуналари, қувватлари 20, 30, 40, 80 Вт бўлган бир-, икки-, тўрт- ва ундан кўп чироқли бўлади. Ушбу тажриба ишида қуввати 20 ва 40 Вт бўлган икки чироқли ѐритиш ускуналари ўрганилади. Люминесцент чироқнинг салбий хусусияти ток ўзгарганда ѐруғлик оқимининг тебраниши, стробоскопик эффект ва қувват коэффициентининг (cos) кичиклигидир. Ушбу
камчиликларни йўқотиш учун люминесцент чироқнинг турли уланиш схемалари қўлланилади, бунда фазаларни силжитиш ва қувват коэффициентини ошириш учун сиғимлардан фойдаланилади. Текшириш учун берилган чироқлар схемаси бир фазали занжирга уланади. Бир чироқнинг занжирига одатда ғалтак билан қаршилик (ПРА) уланган, бу занжирда кучланишдан ортда қолган I1 токи оқади, бошқа чироқнинг занжирига ғалтак билан кетма-кет сиғим уланган ва бу занжирда илгарилаб кетган I2 токи оқади. Умумий занжирда икки чироқ токларининг геометрик йиғиндисига тенг бўлган I3 токи оқади.
Барча ўлчов, ҳисобларни бажариб ва векторли диаграммани қуриб, қуйидагиларга ишонч ҳосил қилиш мумкин:
Чироқлардаги токлар бурчагига сурилган, шунинг учун чироқларнинг ўчиши бир вақтда бўлмайди ва ѐруғлик оқимининг тебраниши камаяди, бу эса стробоскопик эффектни йўқ қилади.
Умумий ток билан кучланиш орасидаги силжиш бурчаги алоҳида чироқларнинг токи ва кучланиши орасидаги бурчаклардан (1 ва 2) кичик, яъни бутун схеманинг қувват коэффициенти алоҳида ѐритиш ускуналарининг қувват коэффициентларидан катта.
Дастгоҳнинг ҳар бир элементини ва уларнинг вазифасини ўргана туриб, люксметрнинг тузилишига ва ундан фойдаланиш усулига эътибор беринг. Агар схемада «шунт» ѐки қўшимча қаршиликлар бўлса, унда уларнинг параметрларини ѐзиш ва ўлчов асбоблари билан натижалар ҳисобланаѐтганда уларни ҳисобга олиш эсдан чиқмаслиги керак.
«ЛАТР» ѐрдамида дастлаб номинал кучланиш ўрнатилади, кейин электр ўлчов асбобларининг кўрсаткичларини кузатиб, чироқ ва ғалтакдаги ток ва кучланиш қийматларини, ҳамда тармоқ кучланишини, чироқ, ғалтак ва барча ускуналарнинг қувватини ѐзинг.
Люминесцент чироқларининг ѐруғлик оқими тахминан ѐритилганликка мос ва қуйидаги тенгликка бўйсунади деб олиш мумкин:
Н
Н
Ф Ее / Е Ф
бу ерда, Ф – номинал кучланишдан фарқ қиладиган кучланишдаги чироқнинг ѐруғлик оқими, лм;
Фи – номинал кучланишдаги чироқнинг ѐруғлик оқими, лм;
Ен – номинал кучланишда люксметр билан ўлчанган ѐритилганлик, лк;
Е – номинал кучланишдан фарқ қиладиган кучланишдаги чироқнинг ѐритилганлиги, лк.
Люминесцент чироқнинг ѐруғлик унуми Н ѐруғлик оқимини унинг қувватига нисбати каби аниқланади:
Нr Фr / Pr
Ускунанинг ѐруғлик унуми Нуск чироқнинг ѐруғлик оқимининг ускунанинг қувватига нисбати каби аниқланади:
Нуск Фr / Руск
Люминесцент чироқнинг ѐруғлик оқими ва ѐруғлик унумини аниқлаш бўйича тажриба ишлари 1-расмда кўрсатилган схема бўйича олиб борилади.
«ЛАТР» ѐрдамида U=1. 1Uном қийматга тенг кучланиш ўрнатилади, сўнг унинг қиймати U=(0,7+0,8) Uном қийматгача камайтирилади. Ўлчов натижалари 2- жадвалга киритилади.
Умумий мақсадда қўлланиладиган люминесцент чироқларнинг технологик характеристикалари ва асосий параметрлари 3-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |