О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet144/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

ЛАФОНТЕН (1621-1695)
Ҳаёти ва адабий фаолияти. XВИИ аср француз адабиётининг йирик вакили, машҳур масалчи шоир Жан Лафонтен (1621-1695) Шато-Тьерида майда чиновник оиласида туғилди. Дастлаб у қишлоқ мактабида, сўнгра калледжда ўқийди; ҳуқуқшуносликни ўрганса ҳам, лекин кўпроқ адабиётга қизиқади. Антик ва Уйғониш даври ёзувчиларининг асарларини диққат билан ўрганади.
Лафонтеннинг адабий фаолияти кеч бошланади. У ўттиз уч ёшида Теренцийнинг «Евнух» комедиясини қайта ишлайди. Бу пьеса авторнинг бундан сўнгги танилиши ва ўсишига замин яратади.
Лафонтен ижодининг биринчи даврида (1657-1663) аристократик прециоз адабиёти таъсирида бўлади. У ўзига ҳомийлик қилган министр Фукени мақтайди. Грек мифологиясидан фойдаланиб яратган «Адонис» (1658) поэмасида Адониснинг маъбуда Венерага бўлган муҳаббатини тасвирлайди. Ишдан четлатилган ва қамалган Фукега ўз шеърлари билан хайрихоҳлик билдиргани учун қирол Людовик XИВ ва унинг янги министри Кольбер Лафонтенни ёқтирмай қўяди ва уни 1663 йилда Лиможга сургун қилади. Шу даврдан бошлаб Лафонтен ижодида катта бурилиш, унинг феодал-абсолют ҳокимиятга муносабатида жиддий ўзгариш рўй беради. Мольер билан ёнма-ён турган Лафонтен энди прециоз адабиётига тақлид этишдан воз кечади, реалистик услубни ўзлаштириб, оригинал асарлар ёзишга киришади.
Лафонтеннинг бу даврда (1664-1674) яратган ижодий маҳсули черков ва аристократик хулқ-атвор танқид қилинган шеърий эртаклардан иборат эди. У ўн йил ичида бешта «Эртаклар» китобини яратди. Халққа яқин турган Лафонтен «Хўжайин олдида гуноҳ қилган деҳқон» новелласида айбсиз айбдор деҳқонни ёқлаб, феодал зулмига нафрат билдиради.
Бироқ Лафонтеннинг шеърий эртаклари ўз мазмуни ва фош этувчи кучи билан бир хил қимматга эга эмас. Тўртинчи китоб ҳукмрон синф ва черковга қарши қаратилган ўткир сатираси билан айвиқса характерлидир. Шоир турмуш қувончларини черков аскетизмига қарши қўяди. Ундаги эртак ва новеллалар қисқа, баъзилари бир неча шеърий сатрдан иборатдир. Кўп эртакларида («Ҳамшира Жанна») черков ходимлари ҳажв қилинади.
1675 йилда министр Кольбер «дин асосларини қўпоради» деб «Эртаклар»нинг тўртинчи китобини сотишни тақиқлаб қўяди. Лафонтен эртаклари бундан сўнг Голландияда босиб чиқарилади. Ижоди абсолютизмга қарши руҳ билан суғорилгани учун ҳам қирол ва министр Лафонтеннинг француз академиясига сайланишига рухсат этмайди. Кольбер ўлганидан сўнг, 1684 йилда Лафонтен академияга аъзо бўлиб киради.
1694 йилда Лафонтен масалларининг ўн иккинчи китобининг нашр этилишига эришади. Кексайиб қолган шоирнинг бу асарида умидсизлик кайфияти сезилса ҳам, лекин баъзи масалларида («Икки эчки») абсолютизм ҳокимиятининг емирилиб бораётганига ишора яққол кўзга ташланади. Соғлиғи ёмонлашиб қолган Лафонтен бундан сўнг янги асарлар ярата олмайди ва у 1695 йилда вафот этади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish