О.ҚАюмов чет эл адабиёти тарихи илк урта асрлар, уйгониш даври ва XVII asr



Download 2,4 Mb.
bet125/153
Sana12.07.2022
Hajmi2,4 Mb.
#781818
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   153
Bog'liq
CHet el adabiyoti 1-kitobl

«Йўқотилган жаннат». Мильтон «Йўқотилган жаннат» (1658-1667) эпик поэмасининг сюжетини яратишда таврот ривояларидан фойдаланади. Поэма 12 қўшиқ (китоб)дан иборатдир. Китобнинг бошида худога қарши исён кўтарган фаришталарнинг енгилиши кўрсатилади. Қўзғолончилар тепасида эркинликка интилувчи шайтон туради. Бироқ жаҳаннамга ташланган иблис ва унинг ёрдамчилари енгилганларини тан олмай, худонинг қудратига қарши янги курашга тайёрланадилар. Поэманинг асосий тиғи тантана қилган реакцияга қарши қаратилади, ундаги кўп манзаралар ўша даврдаги сиёсий воқеалар билан боғланади. Масалан, худо билан шайтон ўртасидаги кураш гражданлар уруши давридаги қирол билан парламент ўртасидаги курашни эслатади. Исёнкор шайтоннинг «осмон ҳукмрони» худога қарши бош кўтариши республикачи қўшинларнинг ер хоқони золим қиролга қарши қўзғолонини эслатади.
Поэмада тасвирланган иккинчи воқеа – Адам билан Еванинг гуноҳи ҳақидаги афсонага оиддир. Шайтон жаннатда яшаётган биринчи инсонлар – Адам (Одам-ото) ва Ева (Момо-ҳаво)ни алдаб, уларни йўлдан оздирмоқчи бўлади. Худо Шайтоннинг ёвуз нияти ҳақида Адам ва Евани огоҳлантиради. Архангел Рафаил инсонларга шайтоннинг исёни ва унинг енгилиб, дўзахга ташланганини айтиб, одамларни мўмин-қобил бўлишга ундайди. Бироқ шайтон ўз қиёфасини ўзгартириб, жаннатга киради ва Евани алдашга эришади. У ейиш ман қилинган, яхшилик ва ёмонликни ажратадиган дарахтдаги мевадан ейди. Адам ҳам Евага бўлган ҳурмати юзасидан ундан тотиб кўради. Шундай қилиб, худо қудратига путур етказилади, Адам билан Ева эса бу гуноҳлари учун жаннатдан қувиладилар. Адам билан Ева олдида энди осойишта жаннат ҳаёти эмас, балки машаққатли турмуш, оғир меҳнат турадики, бу оддий кишилар фаолияти билан инсоният тарихи бошланади.
Инглиз буржуа революциясининг мағлубияти, 40-50-йиллардаги синфий курашлар таъсири натижасида Мильтон жамият тараққиёти машаққатлидир, у ахлоқий камолотга эришиш, куч тўплаш орқали олдинга қараб боради, деган хулосага келди.
Белинский Мильтоннинг поэмасини «авторитетга қарши исённинг апофеози» деб атади. Асарнинг революцион руҳи мағрур ва исёнкор, мағлубиятга учраган, лекин худога қарши курашдан қайтмаган шайтон образида кўринади. Реакция тантана қилган йилларда шоир кишиларни реставрацияга қарши курашга қўзғатиш эмас, балки маънавий томондан куч тўплаш, ахлоқий камолотга эришишга чақиради. Мильтон объектив равишда оммадаги революцион кайфиятни акс эттирган ажойиб поэма яратди. Ҳукмрон бўлиш учун исён кўтарган ва енгилиб, жаҳаннамга ташланган ва азоб ичида қолган шайтон кишида нафрат эмас, балки хайрихоҳлик уйғотади.
Поэмадаги қаҳрамонлардан Адам жасурлиги, доно ва мардлиги билан жонли кишиларга яқиндир. У «гуноҳ» қилган Евадан узоқлашмайди, балки ўртадаги иттифоқни мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Адам шайтонга алданганидан эмас, балки Евага бўлган садоқати туфайли «гуноҳ» қилади.
Ақл-идрокнинг тантанасига ишонган шоир ўз орзуларини ноаниқ ва аллегорик шаклда баён қилса ҳам, лекин феодал-католик реакцияси кишини заиф, иродасиз, тақдирнинг қўғирчоғи деб кўрсатаётган бир вақтда, у инсон кучига, иродасига юқори баҳо беради. Бу жиҳатдан Адам образи характерлидир. Шоир эгоист шайтонни қораласа, иисонпарвар Адамни мақтайди. Мильтон Адам билан Ева ўртасидаги севгини баён қилиш орқали бахтли ва вафодор оилани тасвирлайди. Шоир улар ўртасидаги муносабатни «юқоридан белгиланган» никоҳ деб кўрсатса ҳам, лекин оилавий бахтни куйлаш пуритан руҳидаги панд-насиҳатлардан фарқ қилади. Шу билан бир қаторда Адам образи тавсифида пуританчилик таъсири ҳам кўринади. Фаришта олдида унинг иродаси бўшашади, «юқоридан» бўладиган ҳар қандай ҳақсизликка бўйин эгишга тайёр туради.
Мильтон қарашидаги бундай зиддиятлар диний-пуританчилик таъсири остида юзага келиб, унинг қаҳрамонини чегаралаб, кучсиз қилиб қўяди. Лекин буларга қарамай, «Йўқотилган жаннат» поэмаси 40-50-йиллардаги сиёсий воқеалар умумлаштириб тасвирланган, монархия тузумининг қайта тикланишига қарши қаратилган ажойиб поэмадир.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish