«Mamlakatimiz o‗z taraqqiyotining yangi davriga qadam
qo‗ygan hozirgi kunda O‗zbekiston Respublikasini 2017–
2021-yillarda rivojlantirishning beshta ustuvor yo‗nalishi
bo‗yicha Harakatlar strategiyasi asosida barcha sohalarda
keng ko‗lamli o‗zgarishlar amalga oshirilmoqda. Аna shu
islohotlarning
muvaffaqiyati,
mamlakatimizning
dunyodagi rivojlangan, zamonaviy davlatlar qatoridan
munosib o‗rin egallashi, avvalo, ilmfan va taʼlimtarbiya
sohasining rivojibilan, bu borada bizning dunyo
miqyosida raqobatdosh bo‗la olishimiz bilan uzviy
bog‗liq...»
Shavkat
Mirziyoyev,
O‗zbekiston Respublikasi Prezidenti
4
1-SHO‗BA
BOSHLANG‗ICH SINF O‗QUVCHILARI BILIMINI BAHOLASHDA
XALQARO BAHOLASH MEZONLARIDAN FOYDALANISH
ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР - КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ
О.Х.Хамидов,
и.ф.д. БухДУ ректори
Мамлакат равнақи ва тараққиѐтини таълим истиқболи, ѐш авлоднинг маънавий камолоти
белгилайди. Келажак эгаларининг замонавий билим, интеллектуал салоҳият, илму маърифат,
эркин фикр, илғор технологияларни татбиқ этиш, жаҳонда эътироф этилган услуб ва анъаналарни
қўллаш малакасига эга бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Таълим тизимидаги ислоҳотлар ана шу
мақсадга қаратилган бўлиб, халқаро мезон асосида дунѐнинг юксак тараққий этган давлатларида
қўлланаѐтган ва катта самара бераѐтган таълим технологиялари, баҳолашнинг халқаро талабларига
мувофиқ бўлишига қаратилмоқда. Дунѐнинг юксак тараққий этган давлатларида таълим соҳасида
баҳолашнинг PIRLS, TIMSS, PISA, TALIS каби халқаро баҳолаш дастурлари амалиѐтга
муваффақиятли татбиқ этилмоқда. Тараққиѐт одимлари билан жаҳонга юз тутаѐтган
мамлакатимизда ҳам таълим соҳасида баҳолашнинг халқаро мезонлари қўлланилмоқда.
Маълумки, таълим сифатини халқаро стандартлар асосида баҳолаш орқали дунѐ мамлакатлари
билан қиѐсий таҳлиллар олиб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 8
декабрда "Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор қабул қилинган. Қарорда таълим сифатини
назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузурида таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро
тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази ташкил этилиб, таълим сифатини белгилаш
бўйича қатор халқаро тадқиқотларда иштирок этиши белгиланган.Қолаверса,
Ўзбекистон
Pеспубликаси Президенти Ш.Мирзиѐевнинг
"Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини
2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармонида инсон
капиталини шакллантиришнинг асосий бўғини бўлган тизимда амалга оширилиши лозим бўлган
вазифалар ва уларни ҳаѐтга татбиқ этиш йўллари атрофлича белгилаб берилди. Жумладан, унда
мамлакатимизнинг 2030 йилга келиб PISA (The Programme for International Student Assessment) -
ўқувчиларнинг таълим соҳасидаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур рейтингида
жаҳоннинг 30 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш вазифаси қўйилган. Халқ
таълимида содир бўлаѐтган мазкур ўзгаришлар бевосита олий таълим муассасалари билан ҳам
боғлиқ бўлиб, мактаб ва олий таълим муассасалари ҳамкорлик алоқалари юксалишига сабаб
бўлмоқда.
Бевосита олий таълим соҳасига этибор қаратилса ҳам, қатор қонун ва фармонлар,
қарорларнинг чиқиши мазкур соҳаларда туб бурилишлар бўлаѐтганидан далолат беради. Шу
ўринда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепцияси олий таълим тизимини ижтимоий соҳа ва иқтисодиѐт тармоқлари эҳтиѐжларидан
келиб чиққан ҳолда, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш
асосида таълим сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар тайѐрлаш, илмий ва инновацион
фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ишлаб
чиқилган. Концепция Ўзбекистон Республикасида олий таълимни ривожлантиришнинг стратегик
мақсадлари, устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги
босқичларини белгилайди ҳамда соҳага оид дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб
чиқиш учун асос бўлиб, ҳор бир олий таълим муассасаси мазкур концепция асосида ўз ―Йўл
харита‖ларини белгилаб олди. Шу асосда илмий тадқиқот ишларини тизимли йўлга қўйиш,
мақсадли кадрлар тайѐрлаш, ижодий алоқалар, инновацион лойиҳалар тузиш, дастурлар яратиш,
назария ва амалиѐт ўртасидаги интеграция жараѐнини такомиллаштириш, талабаларнинг ишлаб
чиқариш ва малакавий амалиѐтларини сифатли ташкил этиш йўлга қўйилмоқда. Натижада олий
таълим муассасалари ва мактаблар ҳамкорлиги борасида қатор амалий ишлар олиб борилаѐтир.
Шу мақсадда ташкил этилган мазкур анжуман ҳам, ўйлаймизки, таълим сифатини
ривожлантиришда ўз самарасини беради.
Мазкур ҳодиса олий таълим тизимида яратилаѐтган миллий кадрларимиз салоҳиятини
янада ошириб, уларнинг ижодий имкониятларини кенгроқ баҳолашга ѐрдам беради. Олий таълим,
фан ва ишлаб чиқариш ўртасида инновацион ҳамкорлик шартномасининг келгусидаги энг муҳим
5
вазифаси ҳам олий таълим муассасасида таҳсил олаѐтган илмли, истеъдодли ва маҳоратли
талабаларни қўллаб-қувватлаш, моддий-маънавий рағбатлантириш, уларни малакали кадрлар
қилиб етиштиришдан иборат. Мазкур қадам бевосита олий таълим тизимидаги профессор-
ўқитувчиларнинг халқаро баҳолаш дастурларига муносабатини, унинг назарий асосларини яратиш
ва илмий асослаш лозимлигини ҳам кўрсатиб беради.
Хулоса қилинганда, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар
натижасида улкан иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига эришилаѐтганлиги сабабли барча соҳаларда
малакали кадрлар ва етук мутахассисларга бўлган талаб янада ошмоқда. Бу ўз-ўзидан
талабаларимизнинг дарсларга қизиқиш хусусиятларини ошириш ва ўқитувчиларнинг ҳар
томонлама таълим-тарбиясига эътиборини кучайтиришни талаб этади. Юқоридаги талабларнинг
олий таълим тизими учун жуда муҳим эканлиги, аксарият хорижий давлатлардаги каби таълим ва
фан соҳалари ривожланишини баҳолаш ва мониторинг қилиш орқали таълим сифатини оширишга
қаратилган илғор тажрибаларни соҳага жалб қилиш кераклигини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |