Foydalanilgan adabiyotlar:
1. Mirziyoyev SH. M. ―Tanqidiy tahlil, qat‘iy tartib-intizom va shaxsiy javobgarlik- har bir rahbar
faoliyatining kundalik qoidasi bo`lishi kerak‖. O`zbekiston, 2017.
2. N., Axmedov M., Jumayev M., 1-sinfda matematika darslari.O‘qituvchi kitobi. Toshkent, 2006.
ЎЗБЕК ТИЛИ‖ ТАЪЛИМИ ЖАРАЁНИДА ТОЖИКЗАБОН ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ВЕРБАЛ
НУТҚИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИНТЕГРАЦИОН ЁНДАШУВ
Т.Қодиров,
форс ва инглиз тили мутахассиси
Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва дўстона муносибатларнинг устуворлиги, жорий
этилган етти тилдаги таълим барчани қувонтиради. Сўнгги уч йилда қабул қилинган таълим ва
тарбияга тегишли бўлган фармон, қарор ва концепсиялар инновацион фаолиятни хорижий
тажрибалар асосида кенгайтиришда, фанлараро интеграцияни такомиллаштиришда, креатив
ѐндашувда интеллектуал салоҳиятни намоѐн этишда дастуруламал сифатида хизмат қилиб
келмоқда. ―Илм, маърифат ва рақами иқтисодиѐтни ривожлантириш йили‖да хорижий
тажрибаларга уйғунлашган миллий замонавий таълим ―ўқитиш‖ ўрнида ―ўқиш‖ни, ―ўргатиш‖
ўрнида ―ўрганиш‖ни, ―ѐд олиш‖ ўрнида ―билиш‖ни, ―анъанавий метод‖ ўрнида ―ноанъанавий
метод‖ни, стандарт тестлар ўрнида PISA тестларни, олайн ва масовафий таълимни татбиқ этишни
тақозо этмоқда.
Халқ таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режада ―Ўзбек тили‖ таълимининг
ҳафталик соати 2 соатдан белгиланган. Ушбу фан умумий ўрта таълим мактабларининг 2-11
тожик синфларида ўтилади. Университет ва инстутларнинг қардош тиллар гуруҳи, яъни тожик,
рус, қазоқ, туркман филология йўналиши 1-курс талабаларига 76 соат миқдорида ўргатилади.
Бошқа тил вакилларига ―Ўзбек тили‖ фанини ўргатиш осон эмас. Қардош тиллар гуруҳида дарс
беришни мақсад этган ўзбек тили мутахассиси нафақат ўзбек тили, балки уларнинг тилида ҳам
фикр билдира олиши коммуникатив фаолият самарадорлигини оширади. Вербал нутқнинг
278
ривожлантиришида кенг имконият яратиб, ўзбек ва тожик тилларининг интеграциясини
таъминлайди.
Ўзбек тили товушларини тўғри талаффуз қилишга ўргатиш, расмга қараб предмет номини
айтиш, сўз ѐрдамида мақсадни аниқ ва тушунарли баѐн этиш, илгари сурилган ғоя атрофида баҳс-
мунозирага киришиш, интервью беришга ундаш вербел нутқни ривожлантиришниг методик ва
лингводидактик асосларини ташкил этади.
2-синф ўқувчиларининг вербал нутқини ривожлантириш учун анимацияли ўқув
материаллари, мультфильм намойишлари, тоза ҳавода саѐҳат уюштириш, саломлашиш, танишув,
ҳафта кунлари, ой номлари, йил фасллари, ўқув қуроллари, ранглар, тана аъзолари, киймлар,
озиқ-овқатлар, идишлар ва бошқа мавзулар юзасидан мулоқот ўтказиш ижобий натижа беради.
Ҳафта кунларини қиѐслаш-чоғиштириш усулида вербал нутқни ривожлантириш методикаси.
Ҳафта кунлари номида жума ва шанба кунларидан ташқари бошқа ҳафта кунларининг
номланишида тожик тилида бир (як), икки (ду), уч (се), тўрт (чор), беш (панж) сонини
билдирувчи рақамлар шанба сўзига қўшилиб, якшанбе, душанбе, сешанбе, чоршанбе, панжшанбе
тарзида айтилади ҳамда ѐзилади. Ҳафта кунларининг номланиши ҳар иккала тилда бир хил. Бироқ,
фарқли жиҳатлари ҳар иккала тилнинг орофоэпик меъѐрининг ўзга хослигига намоѐн бўлади.
Тожикзабон ўқувчилар ҳафта кунларини ўз она тилларида айтаѐтган пайтда, сўз таркибидаги ―б‖
ундошидан келадиган ―а‖ унлиси ўрнида, ―е‖ унлисини, ўзбекзабон ўқувчилар эса ―е‖ унлиси
ўрнида ―а‖ унлисини қўллаб якшанбе-якшанба, душанбе-душанба, сешанбе-сешанба, чоршанбе-
чоршанба, панчшанбе-пайшанба тарзида айтадилар. ―Ўзбек тили‖ фанининг ўргатишини мақсад
этган ўқитувчи ҳафта кунларини ўзбек тилида ўргатилиши керак. Бунинг учун ўқитувчи
тожикзабон ўқитувчиларга юзланиб, ҳафта кунларини ўзбек тилида айтишларини талаб этади.
Уларнинг қай бири ҳафта кунларини ўзбек тили орофоэпик меъѐр талаблари асосида ва қайси
бирлари тожик тилида айтиладиган оҳангда айтади. Ушбу жараѐнда меъѐрнинг усутувор ва
ноустуворлиги намоѐн бўлади. Нутқдаги нуқсонларни бартараф этиш мақсадида артикулацион
машқлар ўтказилади. Ҳафта кунлари бир неча бор талаффуз этилади. Ўхшаш ва фарқли жиҳатлари
аниқлаштирилади. Ҳафтанинг бешинчи куни ўзбек тилида пайшанба, тожик тилида панчшанбе,
ҳафтанинг олтинчи куни ўзбек тилида жума, тожик тилида чумъ тарзида айтилади ҳамда ѐзилади,
деб таъкидлайди ўқитувчи.
Диалогли матн ѐрдамида вербал нуқтни ривожлантириш методикаси.
Ўқитувчи: - Бир йилда нечта фасл бор?
Ўқувчи: - Бир йилда тўрта фасл бор.
Ўқитувчи: - Ҳар фаслда нечта ой бор?
Ўқувчи: - Ҳар фаслда уч ой бор.
Ўқитувчи: - Ҳозир қайси фасл?
Ўқувчи: - Баҳор фасли.
Ўқитувчи: - Баҳор фаслида қандай байрамлар нишонланади?
Ўқувчи: - Онажонлар, Наврўз байрамлари.
Қалби эстетик завқга йўғрилган ўқувчилардан бири ―Устоз, байрамингиз билан
табриклаймиз! Бу гуллар сизга!‖, дея ўқитувчини табриклайди. Устозни табриклаш жараѐни
давом этади. Уқувчилардан бошқа бири ―Ўқитувчимизни яна ким табриклайди?‖. Мен
табриклайман. Йўқ, сиз эмас, Лола табриклайди. Мен совғани бераман.
Таъсирчан ва бўѐқдор сўзлардан тасаввурлари уйғонган ўқувчилардан бири бугун
саккизинчи март. Бу кунда бутун дунѐда оналар байрами ҳисобланади. Мен ҳам онамни
табриклайман. Ҳар бир оилада она энг азиз инсон саналади. Оналар меҳри билан болалар
улуғланади. Оналар сўзи билан тинчлик, яхшилик бўлади. Ҳар бир киши ўз онасини севиши керак,
дея ѐнида ўтирган синфдошини табриклашга чорлайди. Синфдоши фикрини эшитган ўқувчи мен
ҳам онамни, бувумни, холамни, аммамни табриклайман. Дарсдан сўнг уйга етиб келган ўқувчи
бувисини ѐнига бориб, ушбу сўзлар орқали табриклашга интилади. Бувижон, байрамингиз қутлуғ
бўлсин. Бахтимизга доим соғ бўлинг. Меҳрибон буви набирасига ишора қилиб, мунис онжонинг
ҳам табрикла. Фарзанд онажонисини ушбу тўрт қатор ѐд олган шеъри билан табриклайди:
Саккизинчи март бугун,
Онажонлар байрами
Йўлларига пойандоз
Даста гуллар бойлами.
Бир оздан сўнг меҳрибон онажон фарзанди билан мулоқотга киришади. Онажонинг сўзлари:
Баҳор келди, ҳамма ѐқда гуллар очилди. Қирлар қип қизил лолага, ариқ бўйлари бинафша ва
279
чучмомоларга бурканди. Ҳовлимизда турли гуллар экдик. Мен уларга сув қуйдим. Гулларни яхши
парвариш қилдик. Улар чиройли бўлиб очилди. Номлари лола, мойчечак, нилуфар, чиннигул,
атиргул.
Она ва фарзандининг мулоқотини эшитган ота ҳам ўз фикрини баѐн этишга киришди.
Баҳорда деҳқонларнинг юмишлари кўп бўлади. Деҳқонлар ерни ҳайдаб, экин экишга
тайѐрланишади. Баҳор келиши билан боғбонларнинг иши ҳам кўпаяди. Улар дарахт кўчатларини
ўтқазадилар. Ариқларни тозалайдилар. Гуллар экадилар. Бу ишларга барча фаол қатнашадилар.
Топишмоқ айтиш ва жавобини топиш орқали вербал нутқни ривожлантириш методикаси:
―Билимдонлар‖ гуруҳи:
- Онгимга нур сочар,
Сирлар эшигин очар.
―Топқирлар‖ гуруҳи:
-
Топишмоқнинг жавоби китоб.
Хулоса қилиб айтганда, тожикзабон ўқувчиларнинг вербал нутқини ривожлантиршда
қаратилган интегратцион ѐндашувли фаолият хилма- хил бўлиб, ҳар бири алоҳидаликка
ҳамда яхлитликка коммунткатив компетентликни такомиллаштириб бориши кенг имконият
яратади. Ўзбек тили фанини ўрганишда қулай шарт-шароитлар яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |