I. ―Ўқув материали‖ тушунчасининг дидактик мазмуни. Ҳозирги дидактика фанида
ўқув материали моҳиятини тушуниш ва тушунтиришда илмий жамоатчилик тан олган қатор
қарашлар мавжуд: а) ўқув материали моҳиятини тушунтиришнинг энг қадимий варианти
Я.А.Коменский тадқиқотларига бориб тақалади. Ҳали ҳам ―ўқув материали билимлардан иборат‖
деб қараш педагогик назария ва педагогик амалиѐтда етакчи ғоя бўлиб қолмоқда; б) ўқув
материалининг моҳиятини тушунтиришдаги яна бир қараш уни дарсликнинг, бинобарин, ўқув
предметининг бирлиги сифатида тасаввур этишдир. Ҳақиқатдан ҳам ўқув предметини, унинг
лойиҳаси дарсликни ташкил этган фасл (параграф)лар биргаликда ўқув материали деб юритилади.
Шу ўринда М.Ҳ.Маҳмудовнинг қуйидаги фикрини келтиришни лозим топдик: ―Замонавий
адабиѐтларда ўқув материали ўқув предметининг таркибий қисми сифатида қаралади. Бундай
ѐндашувга кўра ўқув предметини ўқув материаллари йиғиндиси шаклида тушунишга тўғри
келади. Бу, ўз навбатида, дарсликларнинг кенгайиб кетишига сабаб бўлади. ―Дарслик ўқув
материалидан иборат‖ ѐки ―ўқув материали дарсликнинг бирлиги‖ каби тезислар асосида иш
кўрадиган дарслик муаллифи ўзи тузадиган лойиҳага ўқув материалларини кўпроқ киритишга
ҳаракат қилади" [8]; в) ―ўқув материали‖ тушунчаси таълим мазмунининг шакли, таълим
мазмунига дарслик муаллифининг берган энг сўнгги ишланмаси. Бундай қарашда ўқув
материалини таълим мазмунининг шакли сифатида тан олишга имконият туғилади. Шундай
имконият ―ўқув материали‖ тушунчаси тўғрисидаги тасаввурларни кенгайтиришга ҳам йўл очади.
Ўқув материали тўғрисидаги тасаввурларни янада кенгайтириш лозимлигини ҳисобга олиб,
М.Ҳ.Маҳмудов таълим мазмунини моддийлаштириш воситаларини икки гуруҳга ажратиб
ўрганган: бирламчи дидактик лойиҳалар – дарсликда берилган таъриф, қоида, машқ, топшириқ,
муаммо, курсив билан ажратилган далил ва боғланишлар: иккиламчи дидактик лойиҳалар – синф
жамоасининг имкониятларини инобатга олиб тузилган тренинг материаллари, дастурлаштирилган
материаллар, мустақил иш, тест топшириқлари тўплами [8]. Бирламчи ва иккиламчи дидактик
лойиҳаларни ўзаро фарқлаш зарурлигини алоҳида уқтириб, М.Ҳ.Маҳмудов бундай деб ѐзган эди:
дарслиқда бериладиган ўқув материалларида болаларнинг нечанчи синф ўқувчиси эканлиги, ѐши
ҳамда психик хусусиятлари ҳисобга олинади, холос. Уларни бирламчи лойиҳалар деб қараймиз.
Болаларнинг реал ўқиш имкониятлари, индивидуал хусусиятлари лойиҳаси асосида тузилган
лойиҳаларда ҳисобга олинади. Уларни иккиламчи лойиҳалар деб белгилаймиз. Иккиламчи
дидактик лойиҳаларда болаларнинг реал ўқиш имкониятлари, ҳар бир ўқувчининг, шунингдек,
синф жамоаси ичида ажратилган гомоген гуруҳларнинг тайѐргарлик даражаси ҳисобга олинади
[8]. Шундай қилиб, М.Ҳ.Маҳмудов ўқув материали тушунчасининг қатор хусусиятларини
ажратган: ўқув материали лойиҳалаш ва билиш объекти. Ўқув материалининг лойиҳалаш ва
билиш имкониятининг борлиги уни болаларбоп шаклга олиб келиш имкониятини оширади,
шунингдек, мавзуларни ўқувчиларнинг реал билиш имкониятларига мослаштиришга қулайликлар
туғдиради; ўқитувчи ўқувчиларнинг реал билиш имкониятларини ҳисобга олиб, ўқув материали
шаклини исталган, ўқувчилар тушунадиган, кўринишга олиб келади. Шу йўл билан иккиламчи
дидактик лойиҳалар яратилади. Дидактик лойиҳаларда ўқув материалининг қийинлиги,
мураккаблиги ҳисобга олинади; г) XX асрнинг 20 йили мобайнида дидактшунос олимлардан бир
гуруҳи, жумладан, С.И.Брызгаловалар [2], А.Н.Леонтьев [6], М.Н.Скаткин [13] ўқув материали
нуқул билимлардан иборатми? - деган савол устида фикр юритиб, унинг таркибига, курилишига
кўпроқ эътибор қилган. Ўтказилган илмий-дидактик изланишлар натижаси ўлароқ ўқув
материалида тўрт хил элемент ажратиш одат тусини ола бошлаган:
- билимлар тизими;
- кўникма-малака;
- ижодий фаолият тажрибаси;
- ўрганилган ҳодисага муносабат.
Бундан чиқадиган хулоса шуки, агар дидактиканинг шаклланиш босқичида ўқув
материали нуқул билимлардан иборат деб талқин этилган бўлса (ўқув материалини локал деб
тушунтириш), фаннинг ҳозирги тараққиѐт босқичида ўқув материали кенг шарҳланиб, таркибан:
билим, малака, ижодий фаолият тажрибаси, муносабатлар тизими тарзида (ўқув материалини
глобал тушунтириш) қараладиган бўлди: д) О.Розиқов дарсликнинг ҳатто бошланғич синфлар
учун мўлжаллаб тузилган дарсликлар ҳажмини бениҳоя кенгайиб кетаѐтганлигини танқид қилиб,
274
таълим мазмуни ―ўқув материалларида моддийлаштирилади‖ - деган тезисни дидактик мунозара
сифатида ўртага ташлаган эди [10]. Бундай талқинда таълим мазмуни ўқув материалининг
мазмуни сифатида қаралади. Шу билан бирга, ―таълим мазмуни‖ ва ―ўқув материали‖ атамалари
ўзаро маънодош атамалар шаклида талқин қилинади. Мактаб дарсликларида таълим мазмуни ўқув
материали шаклида берилади. Дидактика китобида ѐзилишича, таълим мазмуни ―ѐшларни
маълумотли қилиш, ривожлантириш, тарбиялаш мақсадида таълим жараѐнига олиб кирилган
билим, кўникма-малака, фаолият усуллари ҳамда табиат, жамият ва тафаккур ҳодисаларини
эмоционал баҳолашга доир мунособатлардир‖ [12]. Бир томчи сувда қуѐш акс этганидек, ўқув
материалида таълим мазмунининг барча элементлари берилади. Демак, ўқув материалида ҳам
билим, кўникма-малака, ижодий фаолият тажрибаси ва мунособатлар акс этади.
Келтирилган қисқа таҳлилдан кўринадики, ―ўқув материали‖ни тушуниш (ўқув материали
хусусидаги дидактик билимларни ўқиб ўрганишда) ва тушунтиришда (ўқув материали
тўғрисидаги қарашларни баѐн қилишда) ўзаро дахлдор беш хил ғоя мавжуд: ўқув материалини
билимларнинг ҳаракати шаклида тушуниш ва тушунтириш. Бундай қараш тарихан энг қадимий
бўлиб, у дидактиканинг фан сифатида шаклланиш босқичига тўғри келади. Дидактик ҳодисаларни
шу зайлда тушунтириш барча фанлардан, жумладан, педагогик фанларда ҳам сабабиятли изоҳлаш
етакчи мавқега эгалиги билан изоҳланади.
Маълумки, XX асрда, дастлаб фалсафада, кейинчалик табиий, ижтимоий-гуманитар
фанларда борлиқ ҳодисаларини таркибан изоҳлаш тамойили қарор топди. Борлиқ ҳодисалари
моҳиятини уларнинг таркибига кўра изоҳлаш тамойили дидактикага ҳам кириб келди. Шу
туфайли XX асрнинг 70-йилларидан бошлаб дидактик ҳодисаларни таркибан изоҳлаш тамойили
ўзига хос ўрин ола бошлади. Натижада дидактика соҳасидаги қатор ҳодисаларни, жумладан,
―маълумот мазмуни‖, ―ўқув топшириғи‖ каби категориялар мазмунини очишда таркибан изоҳлаш
усулидан фойдаланиладиган бўлди. Бу соҳадаги дастлабки уринишни М.Н.Скаткин [13],
И.Я.Лернер [7], С.И.Высоцкая [3] бошлаб берган эди. Энди ―маълумот мазмуни‖, ―таълим
мазмуни‖ каби ҳодисаларни билимлар тизими, кўникма-малака, ижодий фаолият тажрибаси,
муносабатлар тизими тарзида изоҳлаш даври бошланди.
Ўқув материали моҳиятини унинг таркибий қисмлари асосида баѐн қилиш тамойилининг
фан соҳасида қўллана бошлаши яна бир қарашнинг, айни пайтда ўқув материали шаклларини
ўрганиш даври бошланди (В.В.Краевский [9]). Мисол тариқасида проф. О.Р.Розиқовнинг ўқув
топшириғига берган таърифини таҳлил қилайлик: ―Ўқув топшириғи ўқув материалининг ўқитиш
ва ўқиш эҳтиѐжига кўра ўзгартирилган шакли‖ [11]. Проф. М.Ҳ.Маҳмудовнинг изланишларида [8]
машқ, тренинг, тест ва шу кабиларни ўқув топшириғи шакллари сифатида қараш ғояси асосланган.
XX асрнинг 80–йилларидан бошлаб ўқув материали моҳиятини тушунтиришнинг яна
иккита шарти аниқланди: ўқув материали дарсликнинг бирлиги деб қараш ғояси илгари сурилди
(В.С.Цетлин [15], Л.Я.Зорина [4]). Ҳақиқатан ҳам ҳар қандай дарслик ўзига оид фасллардан
иборат. Бундай талқин дарслик муаллифлари имкониятларини кенгайтиради. Бу, ўз навбатида,
дарсликлар ҳажмининг кенгайиб кетишига сабаб бўлади; таълим мазмуни ўқув материалларида
моддийлашади. Ўқув материали моҳиятини шу зайлда тушунтириш маълум даражада дарслик
ҳажмини чегаралаш имкониятини беради. Шундай қилиб, ўқув материалини таълим мазмунининг
шакли, таълим мазмунининг бирлиги, таълим мазмунини моддийлаштириш даражаси сифатида
қараш таълим жараѐнининг технологик жабҳаларига тааллуқлидир.
II. Ўқув материалининг таркиби. XX асрнинг 80 – йилларида дидактик ҳодисаларни
таркибий қисмларга кўра тавсифлаш тамойилидан фойдаланиш бошланди.
Фан тарихида маълумот мазмунининг таркибий қисмларига кўра таҳлил қилиш ғояси
тараққиѐтига ўзбекистонлик дидакт мутахассислар ўзларининг муносиб ҳиссаларини
қўшишмоқда. Биз бу ерда Б.Адизов [1], М.Маҳмудов [8], О.Розиқов [10]лар олиб борган
изланишларини назарда тутяпмиз.
Маълумот мазмунининг дастлабки таркибий қисми билимлардир. "Билим моддий
борлиқнинг инсон онгидаги, - деб ѐзилган "Дидактика" китобида, – инъикоси, тажрибада синалган
аниқ натижаларидир. Умуминсоний билимлар моҳияти жиҳатидан уч гуруҳга ажратилади:
табиатга оид билимлар; жамиятга оид билимлар; тафаккурга оид билимлар" [12].
Билимлар уларнинг қайси турга, хоҳ табиий, хоҳ ижтимоий ѐки хоҳ фаолиятга мансуб
бўлмасин, тушунча, термин, далил, қонуният, назария, фаолият усулларидан иборат.
Ўқув предметларида кўзда тутилган тушунчалар фикрлаш шакли саналади. Масалан,
маънодош сўзларни таҳлил қилайлик. Маънодош сўз тушунчасига кўра ўқитувчи яқин маъноли
сўзларни (хато-янглиш, нотўғри) зид маъноли сўзлардан (ширин - аччиқ, нордон, туршак)
275
фарқлайди. Агар ўқувчиларга матндан маънодош сўзларни ажратаб ѐзинг ѐки ―берилган маънодош
сўзлар иштирокида матн тузинг‖ каби топшириқлар берилган бўлса, ўқувчи ―маънодош‖
тушунчаси бўйича фикр юрита бошлайди [14].
Термин (мас., маънодош, зид маъноли ва шу кабилар) тушунчалар чегарасини белгиловчи
сўз (атама)лардир. ―Маънодош‖, ―зид маъноли‖ атамаларга кўра ўқувчи берилган сўзлар бўйича
турли интеллектуал ишларни амалга оширади: маънодош ва зид маъноли сўзларни икки гуруҳга
ажратиб ѐзиш, гап ѐки боғланишли нутқ тузиш ва ҳоказо.
Далиллар ўқув материалидан қайд этилган билимнинг яна бир кўринишидир. Далил
ўрганилаѐтган билим билан фаолиятнинг алоқалашувини таъминловчи воситадир. Синоним
(катта-буюк, улкан, гигант)лар ўқув-билув фаолиятини ўрганилаѐтган мавзу доирасида амалга
оширишни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |