O. X. Xamidov universitet rektori, rais



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/228
Sana22.02.2022
Hajmi4,6 Mb.
#79904
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   228
Bog'liq
Туплам-кичик шрифт (1)

2. 
Тарбиявий таъсир 
ўқитувчининг ўқувчиларга, ўқувчиларнинг ўқитувчига 
қиладиган таъсирлари 
ўқитувчи таъсиридан болалар ҳаѐтга, ишлаб чиқаришга 
тайѐрланади 
ўқувчиларнинг 
ўқитувчига 
таъсиридан 
ўқитувчининг 
педагогик маҳорати такомиллашади 
3. 
Оила таъсири 
ѐшларни маълумотли қилиш 
ҳаѐт ва ишлаб чиқаришга тайѐрлаш 
4. 
Теварак атрофдаги 
кишилар, болаларнинг 
бир–бирига таъсири 
маҳалла 
болалар жамоалари 
5. 
Маданий муҳит таъсири 
Оила 
ижтимоий жамоаларда шаклланган анъаналар
Таълим жараѐнининг боришида ташқи омиллар, масалан, ўқитувчининг ўқувчиларга 
таъсири ички омиллар билан ўзаро қоришиб амал қилади. Ўқувчининг реал ўқув имкониятлари 
ички ва ташқи омиллар бирлигида ўзлаштиришга айланади. Ўқитиш фаолиятининг ўқувчиларга 
таъсири (ташқи омил) самарадорлиги кўп жиҳатдан ўқувчиларнинг умумий соғлигига (ички омил) 
боғлиқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Худди шундай ақлий меҳнат ва ақлий фаолият усулларини 
(ички омил) пухта эгаллаган ўқувчи ўқитувчи таълимга татбиқ этган муаммо, топшириқларни 
(ташқи омил) қийналмасдан бажаришга олиб келади. 
Таҳлилдан кўринадики, ўзлаштириш жуда кўп, ранг–баранг омиллар билан дахлдор 
дидактик ҳодисалар. Дидактик ҳодисанинг кўп омиллилиги уни ташкил этиш, бошқариш ва 
назорат қилишда ҳам жуда кўп қийинчилик, чалкашликларни юзага келтириб чиқариши ҳам 
мумкин. Буни бошланғич синфларда ўқитиш жараѐнининг таҳлилида кўриш мумкин. Бошланғич 
синфларда тайѐргарлик даври ўқишни ўргатиш учун замин ҳозирлайди. Бу даврда ўқувчиларда 
ўзгалар нутқини эшитиш, диққатни тўплаш, тил бирликларини (товуш, ҳарф, бўғин, сўз, гап) 
фарқлаш, ажратиш, уларнинг вазифаларини англаш каби хусусиятлар шаклланади. Булар
ўқувчиларнинг ўқишни муваффақиятли эгаллашларига ѐрдам беради [4].
Бошланғич синфларда ўйин технологиялари ўқувчиларнинг тафаккурини 
ривожлантиради ҳамда нутқини ривожлантиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилади. 
Масалан, бундай ўйинлар сирасига ―Қўш‖, ―Илова қил‖, компьютер ѐрдамида ―Яширинга 
ҳарфни топ‖, ―Ўз-ўрнингни топ‖ ўйинларини киритиш мумкин [3] .
Я.А.Коменский ўқитишдаги догматик усулга, яъни маъносини тушунмай оғзаки ѐдлашга 
онглилик принципини қарама-қарши қилиб қўйди. Я.А.Коменский [2] бундай деб ѐзади: ―Ақл-
идрок билан яхши тушуниб олинган нарсадан бошқа ҳеч бир нарсани зўрлаб ѐдлатмаслик керак‖. 
Ўқувчилар ―ўрганилаѐтган нарса (билим) кундалик ҳаѐтда қандай фойда келтиришини‖ ўқитувчи 
ѐрдами билан равшан англаб олишлари лозим. Ҳодисаларни ўрганиш чоғида шу ҳодисаларнинг 
сабабларини ўқувчиларга тўла суратда англатмоқ керак.
Таъкидланганимиздек, баъзи ўйинлар янги товуш ва ҳарфларни мустаҳкамлаш жараѐнида 
қўлланилади. Бунда қўйидаги ўйинларни мисол келтириш мумкин: ―Унлилар бир қадам олдинга!‖, 
―Ҳарфлар титилиб кетди‖, ―Кема‖, ―Хат ташувчи‖ ва бошқалар. Янги товуш ва ҳарфларни ўрганиш 
жараѐни ниҳоятда мураккаб бўлганлиги боис, уни қизиқарли тарзда ўқувчиларга етказиш таълим 
самарасини анча оширади. Албатта бу ҳол ўқитувчидан катта тажриба ва ижодкорликни талаб 
этади. Агар ўқитувчи ижодкор бўлса ранг-баранг таълимий ўйинлардан савод ўргатиш жараѐнида 
фойдаланиши мумкин.
Тажриба шуни кўрсатадики, дидактик ўйинлар, айниқса ўқувчилар ҳам, ўқитувчи ҳам 
ўйинларнинг қандай ўтишига қизиққан пайтларидагина ўқувчиларни бир-бирига яқинлаштиради. 


272 
Ўқитувчи ўқувчилар назарида тарбиячигина эмас, балки чинакам дўстга айланади. Бу эса, 
айниқса, дастлабки кунларда ўқувчиларда мотивация уйғотишда ѐрдам беради.
Ҳар қандай таълимий муаммолар ўқувчиларнинг ѐши, тайѐргарлик даражаси, реал билиш 
имкониятларидан, ўқув материалининг мазмунидан келиб чиқиб тузилади [5]. Муаммоларнинг 
хусусиятларини ажратиш учун 3-синфда она тилидан ташкил этиладиган иккита муаммони 
таққослаймиз. 
1-муаммо 
Ўқинг. Гапларни кўчиришда ундалмалардан кейин вергул қўйишни унутманг. Ўқувчилар, синф 
хонасини озода сақланг. Болалар, билим манбаи-китобни севинг.
2-муаммо 
Ўқинг. Шу гапларнинг кимга қарата айтилганини аниқланг. Ўзингиз аниқлаган сўзнинг эгадан 
фарқларини айтиб беришга тайѐрланинг. 
Онажон, мен Сизни туғилган кунингиз билан табриклайман! Одил, сен нечанчи синфда ўқийсан? 
Бу иккала муаммо қуйидаги хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қилади. Биринчи муаммо 
―Ундалма‖ мавзусига доир назарий билимлар ўрганилгандан сўнг ташкил этилади. Уни ишлашда 
ундалма бўйича ўрганилган билимлар эсга туширилади, ундалманинг таърифини эслаш орқали гаплар 
таркибидаги ундалмалар топилади. Гапларни ѐзишда ―гапнинг бошида келган ундалмадан сўнг вергул 
қўйилади‖ деган қоидага риоя қилинади. Шу типдаги муаммоларни бажариш пайтида ўқувчилар 
олдин ўзлаштирилган билимларни, шу билимлар бўйича ҳосил қилинган малакаларни нутқ 
жараѐнига тадбиқ этадилар. Бундай муаммоларнинг заминида қайта эслаш ва эсга туширилган 
билимларни амалда қўллаш фаолияти ѐтади. 
Иккинчи муаммо ―Ундалма‖ мавзуси бўйича берилган назарий билимларни ўрганишдан 
олдин ўтказилади. Уни бажариш орқали ўқувчилар ундалма ҳақидаги тушунчадан онгли 
ўзлаштиришга тайѐрланади. Гапларнинг кимга қарата айтилганини топиш, шу топилган сўзларнинг 
эгадан фарқларини ажратиш ўқувчилар учун муаммо саналади. Муаммо ўқувчиларни ижодий фикр 
юритишга мажбур қилади.
Шундай муаммоларни бажариш орқали ўқувчилар тафаккурининг топқирлик қобилияти 
тараққий этади, уларда иродалилик, мустақиллик, ижодкорлик каби шахсий сифатлар таркиб 
топади. 

Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish