ЎЗБЕК ХАЛҚ ЎЙИНЛАРИНИНГ БОЛАЛАР ТАРБИЯСИДАГИ РОЛИ
Машарипов Жасурбек Бабажанович,
Урганч шаҳар, 7-сонли мактабнинг
жисмоний тарбия фани ўқитувчиси
Халқ ўйинлари азалдан аждодларимиз маданий ҳаѐтининг ажралмас қисми сифатида
эъзозланади. Аксарият ўйинларнинг илдизлари жуда қадимий бўлиб, улар асрлар давомида
халқимиз болаларининг маънавиятини бойитишга, онгу тафаккури ва ҳис-туйғуларини
теранлаштиришга ва уларда инсоний фазилатларни шакллантиришга хизмат қилган. Ўйинларда
халқнинг турмуш тарзи, меҳнати, ютуқлари ўз аксини топади. Шу боис улар ѐш авлодларни
тарбиялашда ―ҳаѐт мактаби‖ вазифасини ўтаган.
Ўйин – турли ифодали воситалар билан маълум қоида ѐки олдиндан келишилган шартлар
асосидаги жисмоний мусобақалар, беллашувлар, тафаккур баҳслари ва ижрочилик талабларидан
вужудга келган миллий қадрият ҳисобланади.
Ҳар бир халқ бой ўйин заҳираларига эга. Ўзбек халқи ҳам бундан мустасно эмас. Халқ
бағрида минглаб ҳаммага маълум ўйинлар билан бир қаторда, айрим минтақаларга хос ўйинлар
ҳам бўлган. Баъзан бир қишлоқ ўйинлари қўшни қишлоқ ўйинларидан фарқ қилган. Булардан
ташқари ўзбек халқининг анъаналари орасида турли ѐшдагилар, турли жинсдагилар, йил фасллари
216
шаҳар ва қишлоқларга хос ўйинлар тизими ҳам бўлган. Ўзбек халқи ўйинлари бошқотирмаб сўз,
қўшиқ, рақс ўйинлар, воқебанд, ҳаракатли ўйин турлари машхур бўлган. Шунингдек, халқ
ҳаѐтида тўй – байрам – ўйинлар, жамоалар иштирокидаги ўйинлар, завқ – шавқли ўйинларининг
ҳам ўзига хос ўрни бор. Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларни тарбиялашнинг муҳим омилларидан
бири шакли ва мазмуни ҳар хил, шунингдек, турли йўсинда ўтказиладиган ақлий, характерли, шу
жумладан миллий халқ ўйинларидир. Шунинг учун мактабларда, синф ва синфдан ташқари
тарбиявий ишларни ташкил этиш ва амалга оширишда мазкур ўйинларнинг имкониятларидан
фойдаланишга жиддий эътибор бериш зарур.
Халқ ўйинларига тарбиянинг бир шакли, бошланғич синфдаги тарбиявий вазифаларни ҳал
қилишнинг воситаси деб қараш керак. Ўйин боланинг фаолияти сифатида ўз қонунияти бўйича
ривожланади. Ундан педагогик машқларда кўп ѐки кам фойдаланиш ана шу қонуниятни қанчалик
ўрганилганлигига боғлиқ бўлади:
Тадқиқотчи педагог олимларимиз болалар ўйини ҳаѐт шароити ва тарбиянинг таъсирисиз
ўзидан-ўзи ривожланган инстиктив фаолият эмаслигини, балки келиб чиқиши жиҳатидан
ижтимоий фаолият бўлиб, ижтимоий тарбияни ўзлаштиришнинг бир шакли, жамини, шунингдек,
атрофдаги катталар таъсири остида ривожланишни яққол исботлайдилар. Шунинг учун ҳам
болалар ўйинидан уларни тарбиялашда кенг фойдаланишдан мазмунан ва шаклан ҳар хил
ўйинларни мустаҳкам равишда ўтказиб алоҳида эътибор билан қараш лозим.
Педагогик адабиѐтларда ҳаракатли, расмли ва қуриш ясашга доир ўйинларнинг тарбиявий
имкониятларини, мазмунини ҳамда уларни бошқаришни тавсифлашга кўпроқ эътибор берилади.
Айрим муаллифлар ўйинларнинг тарбияни катта вазифалари, хатти ҳаракат, ҳулқ-атвор ва
муносабатларни шакллантириш билан боғлайдилар. Ўйинларни юқорида айтилганидек,
тарбиянинг бир шакли деб ҳисоблайдилар.
Баъзи педагоглар ўйинлар тарбиянинг воситаси сифатида хизмат қилишидан кўра муҳимроқ,
моликлигини, аввало боланинг ҳаѐтини, бевосита қизиқишлари ва имкониятларини яққол
кўрсатишни таъкидлайдилар. Уларнинг фикрича, болада турли хил иштиѐқ бўлади ва ана шу
иштиѐқи қондирилиши зарур. Унга фақат ўйин учун вақт берилишининг ўзи етарли эмас.
Шу ўйин билан боланинг бутун ҳаѐтини мазмундор қилиш керак. Куни узайтирилган
гуруҳлардаги таълимий ва тарбиявий ишларни ривожлантиришда дидактик ҳаракатли, мазмунли,
расмли ўйинлар мўлжалланар экан, ўзбек миллий халқ ўйинларига алоҳида эътибор бериш лозим.
Чунки, бу ўйинларнинг асосий вазифаси ўз мазмуни ва методикаси билан болаларни жамиятимиз
талабларига мувофиқ йўсинда тарбиялашни таъминлаш, уларга ахлоқий, иродавий сифатларни
ривожлантириш ижодкор ва бунѐдкорларга хос билим кўникма ҳамда малакаларини, ватанпарвар
сифатларга хос фазилатларни шакллантиришдан иборатдир.
Қадимий тарбия системасида ўйинлардан шахсни шакллантириш воситаси сифатида кенг
фойдаланилган. Жуда узоқ даврлар муқаддам педагогик фикр намоѐндалари ўйиннинг тарбиявий
имкониятларини ғоят зийраклик билан фахмлашган. Улар ҳар қандай вазиятга нисбатан ўйин
вақтида болаларнинг феъл- атворини тезроқ билиб олиш, усулларнинг салбий ва ижобий
сифатларини осонроқ аниқлаш, бемаъни қилиқларни бартараф этишнинг яхшироқ чораларини
қўллаш мумкин, деб ҳисоблашган. Шунинг учун ўша пайтларданоқ болаларнинг ѐш
хусусиятларини ҳисобга олиб, уларга мос ўйинларни танлаш масаласи қўйилган. Болани ўзининг
ѐшига мувофиқ ишлар ва турли ўйинлар билан машғул қилиш зарур деб топилган. Педагоглар
зиммасида ана шундай ўйинларни танлаш вазифаси юкланган.
Ривоят қилишларича, қадим замонда Қоқбош – Сўққабош исмли одам бўлган. Унда бола-
чақа йўқлиги, ѐлғиз ўзи яшагани учун одамлар шундай исм қўйишган. Лекин у ҳамиша қувноқ
очиқ чеҳрали одамшинаванда бўлиб, айниқса болаларни жон дилидан севган. Шунингдек, у
саводхон билимдонлиги устига санъатни, ашулаларни яхши кўрган, қадрлаган ва қабиладаги энг
яхши, ақлли кишилардан ҳисобланган. Жамоада эркаклар ов билан, аѐллар дон- дунларни
йиғиштириш, чорва молларини боқиш билан шуғулланганлар.
Ўша даврларда бир қибила билан иккинчи қабила ўртасида жанжал – низолар кўтарилар,
турли келишмовчиликлар аѐвсиз уришмаларга айланиб кетарди. Шундай шароитда болаларининг
ҳавфсизлигини таъминлаш керак бўлар ва қабила аъзолари бир ѐшдан 16 ѐшгача бўлган болаларни
Қоқбошга топширишардилар. У эса болаларни ҳозирги боғча ва яслидаги каби икки гуруҳга
ажратиб, овқатлантирган ва уларга ѐшларига қараб турли ўйинлар ўтказган. Эртак, латифа ва
термалар айтиб берган, айни чоғда қўшиқлар ҳам айттирган. Ўзи ѐзган ―Ов қўшиғи‖, ―Аждодлар ‖
қўшиғи сингари шеърларни ва мақолларни ўргатган. Ўз- ўзидан аѐнки, ана шу тарбиявий ишлар
болалар хотирасини ривожлантирган ва уларнинг ҳозиржавоб, зеҳнли бўлишларига ҳизмат қилган.
217
Кўриниб турибдики, халқ ўйинларининг яратилиши ва болалар томонидан севиб ўйналиши жуда
қадим замонлардан бошлаб пайдо бўлган бўлсада, ҳозирги кунгача ҳам ўз аҳамиятини тўла сақлаб
қолганлигини кўришимиз мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, халқ ўйинлари болаларда дўстлик, ҳамжиҳатлик хусусиятларини
тарбиялаш билан бирга, уларни жисмонан соғлом, бақувват бўлиб ўсишларида катта аҳамиятга
эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |