165
• таълим тарбия жараѐнида ўз ҳатти-ҳаракатларини бошқариши, (мимика, пантомимика);
• дарсда ҳиссиѐт ва кайфиятини жиловлай олиши;
• мукаммал ижтимоий перцептив қобилиятларга (диққат, кузатувчанлик, хаѐл) эгалиги;
• нутқ техникасини (нафас олиш, овозни бошқариш, нутқ темпи) билиши.
Иккинчи гуруҳ компонентлари педагогнинг шахс ва жамоага таъсир кўрсатиш малакалари
билан боғлиқ бўлиб, бу гуруҳ таълим-тарбия жараѐнининг технологик томонини қамраб олади:
• дидактик, ташкилотчилик, конструктив, коммуникатив қобилиятлари;
• ўз олдига қўйилган талабларнинг бажарилишини назорат қилиши;
• ўқувчилар жамоасида таълим-тарбия билан боғлиқ бўлган ижодий фаолиятни ташкил
этиши;
• ўқувчилар билан педагогик мулоқотни бир мувозанатда бошқара олиши.
Ўқитувчининг ўз ҳаракатларини бошқаришида актѐрлик санъатига хос бўлган хусусиятлари,
яъни мимик ва пантомимик қобилиятлари муҳим роль ўйнайди. Актѐр бир образни маълум бир
муддатда тайѐрлаб, бир ѐки бир неча маротаба бир хил кўринишда саҳнада намойиш этса,
ўқитувчи бутун ўқув йили давомида, ҳар бир дарсда янги мавзуни ўтилган мавзулар билан боғлаб,
замонавий интеграцион усулларда ўқувчилар онгига етказиш учун чуқур тайѐргарлик кўради,
синф жамоасидаги ўзига хос педагогик ва психологик муҳитни, ҳар бир ўқувчининг шахсий
хусусиятларини эътиборга олиб фаолият кўрсатишга мажбур. Педагогик техниканинг яна бир
муҳим хусусияти педагогик таъсир кўрсатишдаги ўқитувчининг маънавий ва эстетик қиѐфаси. Бу
тарбияланувчиларга яққол намоѐн бўладиган хусусиятдир. Агар ўқитувчи маънавий қашшоқ
бўлса, нутқи тартибсиз, диди паст, ўз ҳиссиѐтларини жиловлай олмайдиган қўпол бўлса, тарбия
ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.
Педагогик техниканинг муҳим хусусиятлари ўқувчилар билан бевосита мулоқот жараѐнида
пайдо бўлади. Бунда педагогик техниканинг малакалари ўқитувчининг педагогик маҳорати билан
алоқадорликда шаклланиб боради.
Ривожланган педагогик техника ўқитувчига ўқувчилар билан муомала қилинганда зарур сўз
ва гап оҳанги, қараш, имо-ишорани тез ва аниқ топиш, кутилмаган педагогик вазиятларда
босиқлик ва осойишталикни, аниқ фикр юритиш, вазиятни фикран ва тез таҳлил қилиш
қобилиятини намойиш этиш билан ифодаланади. Педагогик техника малакаларини мукаммал
эгаллаш учун, аввало, ўқитувчи ўз фанини, ўқитадиган предметининг бошқа фанлар билан ўзаро
алоқадорликда билиши, педагогик ва ахборот технологияларини, педагогика ва психология
фанлари асосларини давр тараққиѐти даражасида билиши, касбий жиҳатдан ўз-ўзини тарбиялай
оладиган бўлиши зарур. Чунки педагогик техника ўқитувчининг индивидуал шахсий
хусусиятларига ҳам боғлиқ.
Педагогик техника сирларини мукаммал билиш ўқитувчининг ташкилий - методик
малакаларни эгаллашига ҳам боғлиқ. Педагогик техникани бир маромда эгаллашда, ҳар бир
ўқитувчининг ўз индивидуал дастурини ишлаб чиқиши муҳим аҳамият касб этади. Бундай
дастурни тузишдан олдин ўқитувчи ўзида педагогик техника малакаларини шаклланганлигининг
бошланғич даражасини аниқлаб олиш зарур.
Шуни ҳам унутмаслик лозимки, педагогик фаолиятда ўқитувчининг умумий
маданияти, маънавий ва эстетик дунѐқараши муҳим ўрин тутади.
Таъкидлаш жоизки, педагогик техниканинг кўникма ва малакаларини эгаллаш йўллари
тўғрисида билдирилган фикрларга эътибор бермаслик, педагогик фаолият жараѐнида уларнинг
беқиѐс аҳамиятига етарлича баҳо бермаслик, шунингдек, педагогик техника малакаларини
танқидий, ҳар бир педагогнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олмай иш юритиш педагогик
маҳоратни эгаллашга салбий таъсир кўрсатади ва ўқув-тарбия жараѐнида ўқитувчининг таълим
тарбиявий фаолиятида нуқсонларнинг кўпайишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: