О. Х.Қўлдашов, З. Мирзаева, З. Абдумаликова биофизика (дарслик) фарғона – техника – 2007



Download 1,72 Mb.
bet42/50
Sana26.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#469000
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   50
Bog'liq
BIOFIZIKA DARSLIK

7.2. Қоннинг таркибий қисми.
Одам организмида (70 кг келадиган одамда) ўртача 4,5– 5 л қон бўлади. Қон суюқ қисми (плазма) ва қон таначалари (эритроқитлар), оқ қон таначалари (лейкоцитлар) ва тромбоцит (қон пластинка) лардан иборат. Қон плазмаси 55 %, шаклли элементлар эса 45% ни ташкил этади. Қоннинг доимий қизил рангда бўлиши (плазма сарғиш рангда бўлишидан қатъий назар) қизил рангли эритроцитлар туфайлидир. Катта ёшдаги одамлар қонининг солиштирма оғирлиги 1,050–1,060, плазмасининг солиштирма оғирлиги 1,025–1,034, эритроцитларнинг солиштирма оғирлиги 1,090.
Агар сувнинг қовушоқлигини 1 деб олинса, қоннинг ёпишқоқлиги сувга нисбатан ўртача 5, плазманинг ёпишқоқлиги 1,7–2,2 га тенгдир.
Қоннинг осмотик босими моддалар (оқсиллар, турли тузлар) нинг қондан тўқималарга, тўкималардан қонга ўтиб туришидан пайдо бўлади. Қон плазмаси–мураккаб тузилма бўлиб, организм тўқима суюкликлари билан алоқада бўлади. Осмотик босим доимий бўлади. Қон плазмаси мураккаб бирикма бўлиб, организм тўкима суюқликлари билан алокада бўлади. Плазма сув (90–92 %), оқсиллар (7–8%), тузлар (0,9%) ва глюкозадан (0,15%) иборат доимий тузилма бўлиб кучсиз ишқор реакцияга (рН 7,36) эгадир. Плазма оқсиллари таркибида альбуминлар (4,5%) бўлади. Оқсиллар кон ёпишоклигини сувга нисбатан 3 баравар ошириб, томирлардаги қон босимининг доимий бўлишини таҳминлайди. Қон оксилларини капиляр деворидан ўтказмайди. Шу билан у тўқима билан қон ўртасидаги сув тақсимотида қатнашади. Қон оқсиллари қон реакциясини бир хилда сақлаш организмнинг химоя килишда касалликка қарши кўрсатиш кучини ошириб иммунитет ҳосил бўлишини таъминлайди. Қон плазмасида оқсиллардан ташқари, азот қолдиғи (30–40 мг%) ва глюкоза (80–120%), фермент (протромбин, профибриннолизин) ва анорганик моддалар ҳам бўлади.
Буйраклар функцияси бузилган тақдирдақонда азот микдори ортади. Меҳда ости бези инсулин гармонини кам чиқарганда қонда глюкоза миқдори кескин (диабет–қанд касаллиги) кўпаяди. Аксинча, глюкоза миқдори плазмада 80–120 мг% дан 40 мг % га қадар камайганда нерв системаси хужайралари қўзғатиб, одам талвасага тушади. Глюкоза янада камаядиган бўлса, одам хушидан кетади (қон айланиши ва нафас олиши бузилади), хатто одам ўлиши ҳам мумкин. Плазма таркибидаги ферментлар қон ивишида иштироқ зтади.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish