О. Қ у д р а т о в с а н о а т э к о л о г и я с и



Download 4,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/119
Sana08.06.2022
Hajmi4,96 Mb.
#643507
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
Sanoat ekologiyasi (O.Qudratov)

c v b

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда 
бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойлиқцир, улардан оқи- 
лона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир», деб 
таъкидланган. Конституциянинг 50-моддасида «Фуқаролар атроф 
табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдир- 
лар», дейилган.
Экологик вазиятни соғломлаштириш учун давлат маъму- 
рий йўл билан жуда кўп вазифаларни белгилаган, энди ҳамма гап 
жамият аъзоларининг табиатга бўлган муносабатини ўзгартири- 
шидадир. 
Кишиларда экологик онг, маданиятни шакллантириш
лозим.
- Оила тарбиясида ҳам экологик тарбиша катта эътибор бе- 
рилиши керак (болани она заминга. табиатга. оқар сувга, нонга, 
жониворларга, ўсимлик дунёсига эъзоз, иззат ҳурмат руҳида тар- 
биялаш);
- Ижтимоий тарбия масканларида: болалар боғчаларида, 
мактабларда, олий билимгоҳларда инсон она табиатнинг бир бў- 
лаги эканлигини уларнинг онгига сингдиришдан бошлаш керак. 
Ватанпарварлик туйғуси она Ватанга муҳаббатдан. унинг бой-
www.ziyouz.com kutubxonasi


лигини сақлаш ва кўпайтиришдан, табиатга инсонпарвар муно- 
сабатда бўлишдан бошланишини уқцириш лозим;

Ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида, барча манбаларда 
Ўзбекистон Конституциясидан келиб чиққан ҳолда табиатни му- 
ҳофаза қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини киши- 
ларнинг онгига сингдириш зарур.
Табиатни муҳофаза қилиш Қонунининг 4-моддасига (1993 
йил 9 декабрда Ўзбекистон Олий Мажлиси томонидан қабул қи- 
линган «Табиатни муҳофаза қилиш» тутрисидаги қонун) қандай 
мутахассис тайёрланишидан қатьий назар барча ўрта ва олий ўқув 
юртларда фуқароларнинг ҳаёти учун қулай табиий муҳитга эга 
бўлиш ҳуқуқини таъминлаш учун экологик ўқувнинг мажбу- 
рийлиги белгилаб қўйилган. Бу борада ҳар бир мутахассислик 
бўйича ўқитиладиган махсус курслар, республикамизнинг табиин 
ресурсларидан унумли фойдаланиш жараёнида уни муҳофаза қи- 
лиш учун оқилона тадбирлар кўришга ўргатиш ва атроф муҳитни 
муҳофаза қилишнинг технологик жараёнини эътиборга олишлари 
зарур.
Тўқимачилик, пахгани дастлабки ишлаш ва енгил саноат 
корхоналарида агроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммогини \ал 
қилишнинг энг истиқболли йўлларидан бири - маҳаллий вентил- 
яцион сўриш трубаларини ўрнатиш, атмосферага ва оқар сувларга 
тушадиган зарарли чиқиндиларини истеъсно этишга ва пасайти- 
ришга имкон берадиган юқори самарали чанг тутиш қурилма- 
ларни ва технологик жараёнларни жорий этиш, шунингдек иш- 
лаб чиқариш чиқиндиларидан максимал фойдаланишдир.
Келажакда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммосини энг 
аввало туташ технологик циклли чиқитсиз (яъни чиқиндиларнн 
экологизациялаш) ишлаб чиқаришларни яратиш йўли билан ҳнл 
қилинали. Бунинг учун айрим ҳолларда бутун технологик жара-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ённи ёки унинг босқичларини тубдан ўзгартириш, газлардан за- 
рарли моддаларни ажратиб олиш ва утиллатириш усулларини 
ишлаб чиқиш, сув қайтариш системаларини қўллаш лозим. Чиқ- 
итсиз ишлаб чиқаришнинг келажаги - бу ҳудудий-саноат компле- 
кслари бўлиб, уларда бир корхонанинг чиқиндиси иккинчиси уч- 
ун хом ашё бўлиб хизмат қилади. Баъзи соҳалар учун экологиза- 
циялашнинг муайян моделлари ишлаб чиқилган. Ҳозирча пахта 
саноати ва пиллачиликни эколожзациялаш бўйича ишланмалар 
йуқ, лекин уларда чиқитсиз ишлаб чиқаришнинг айрим элемент- 
лари қўлланилмоқда.
Фан-техника воситалари атроф-муҳитни зарарли чиқинди- 
л-чр билан ифлосланишини истеъсно этишга тўла имкои бермаёт- 
ган ҳозирги вақгда атроф-муҳитнинг кишилар, ҳайвонлар ва ўс- 
имлик дунёси учун хавфсизлигини кафолатловчи стандартларни 
ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Уларни ишлаб чиқишда 
Стандартлар халқаро ташкилоти, унинг қўмиталари ва баъзи мам- 
лакатларнинг стандартлаш идоралари муҳим роль ўйнайди. Соғ- 
лиқни сақлаш халқаро ташКилоти (ВОЗ) инсонни соғлиқни сақ- 
л.чл даражасини назорат қилиш учун халқаро хизмат яратилди. 
Назорат станцияларининг тармоғи республика миқёсида, атроф- 
муҳитнинг ифлосланиши, иқтисодиёт ва урбанизация даражаси 
билан белгиланади.
Ўзбскистонда атмосфера ҳавосининг, сув ҳавзалари ва туп- 
роқнинг ҳолати атроф-муҳит ифлосланиш даражасини кузатиш ва 
назорат қилиш умумдавлат хизмати барпо этилган. Давлат сани- 
тлрии на юрати хизмати, газ тозалаш ва чанг тутиш қурилмалари 
ишини назорат қилиш бўйича Давлат инспекцияси, регионал 
инснекииялар, идоралар, корхоналар, корхоналардаги санитария 
иооратормялари ва бошқа хизматлар томонидан назорат қллина- 
лн Гашқи муҳитни назорат қилиш ва кузатиш Давлат хизматига
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ўэбекистон Республихаси гидрометеорология ва табиий муҳитни 
назорат қилиш Давлат қўмитаси бошчилик қилади. Мазкур қўми- 
та қошида Атмосфера ҳавосини ифлосланишдан муҳофаза қилиш 
бўйича Давлат инспекцияси яратилди. Табиий муҳитни ўрганиш 
ва ифлосланишини назорат қилиш бўйича марказлар бор. Рес- 
публикапинг кўпгина шаҳарларида сув ҳавзаларининг ифлосла- 
нишини автоматлаштирилган системалар ёрдамида назорат қили- 
нади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


1-БОБ 
САНОАТ ЭКОЛОГИЯСИНИНГ УМУМИЙ МАСАЛАЛАРИ
ИНСОН — табиатни бир қисми, унинг эвалюцион ривожи- 
нинг маҳсулидир.
ТАБИИЙ ШАРОИТ — инсон ҳаёт фаолиятига бевосита ёки 
билвосита таъсир қнлиши.
АНТРОПОГЕН ТАЪСИР — инсоннинг табиатга таъсири ва 
ундаги бўладиган ўзгаришлар.
ЭКОЛОГИЯ — жонли организмларнинг ўзаро муносабатла- 
рини, уларнинг атроф-муҳит билан ўзаро ўрганадиган, яшайдиган 
жойи, шароити ҳақидаги фандир.
ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ — ҳозирги ва келажак 
авлодларни фаровонлиги учун атроф-муҳитни сақлаш.
ПОПУЛЯЦИЯ — узоқ мудцат давомида муайян бир жойда 
яшайдиган (ўсадиган) ва бир турга мансуб бўлган индивидлар йи- 
ғиндиси.
БИОГЕЦЕНОЗ - ҳаёт, ер, умумий - жамоа. Унинг асосий 
компонентлари — атмосфера, тог жинслари, 
cvb
, ўсимлик ва қай- 
вонот дунёсидир. Органик дунёси - ўсимликлар. ҳайвонлар. зам- 
буруғлар, микроорганизмлар — биоценоздир, муҳит экотопдир.
ЭКОТОП - атмосфера (климатоп) ва тупроқ (эдафотоп) тар- 
кибидан иборат.
БИОСФЕРА - ҳаёт қобиғи — тирик органнзмларнинг яшаш 
муҳитидир.
1.1. Экология ҳақида 
асосий тушунчалар 
ва уларнинг мазмуии
ТАБИАТ - онгдан ташқарида 
ва боғланмаган мустақил бўлган 
борлиқдир ва одамларни табиий 
яшаш муҳитидир.
www.ziyouz.com kutubxonasi


ТАБИАТ РЕСУРСЛАРИ - ижтимоий ишлаб чиқарйшда 
фойдаланиладиган табиий объект, шароит ва жараёнлардир.
ЭКОЛОГИК НАЗОРАТ — инсонни табиат билан мулоқати 
жараёнвда, одамларни меҳнат фаолиятини назоратлаш.
Инсониятни хавф остида қолдирадиган ҳодисалардан бири 
экологик фалокатдир. Инсонни табиий бойликлардан ҳаддан 
ташқари ортиқча фойдаланиш оқибатида сайёрамизни қиёфаси 
ўзгармоқда. Аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш, энергия ва 
чучук сув муаммолари борган сайин мураккаблашмоқда.
Ўрмонлар, ўтлоқлар ва сув ҳавзалари, дашт, чўл ва бошқа 
табиий экосистемаларда ўсимлик ва ҳайвон турлари озуқа зан- 
жирлари орасидаги муносабатлар об-ҳаво шароитини, йиртқич- 
лар, паразит ҳашоратлар ва касаллик туғдирувчи микрооргани- 
змлар экологик мувозанатини сақлаб туради. Ҳар қандай жамоада 
мутлақо зарарли ва ортиқча турлар йўқ. Ҳамма турлар ўзига хос 
вазифани адо этади.
Экосистемада бирга яшайдиган турлар сони ўз-ўзидан та- 
биат томонидан бошқарилади. Турлар бир-бирига қанча мослаш- 
ган бўлса, система ўшанча барқарор бўлади. Демак, табиатдаги 
экосистемаларни уиғунлик, vj-ўзини бошқаршп жараёнларигя 
иложи борича одамзод аралашувини чеклаш лозим. Ҳамма таби- 
атдаги нарса ва ҳодисалар бир-бири билан боғлиқ, доимо бири 
иккинчисига таъсир этиб узвий боғланишдадир.
Зараркунандаларга қарши биологик кураш усулларини иш- 
лаб чиқиш ҳам муҳим муаммолардан биридир. Зарарли ҳашорат- 
ларни заҳарли кимёвий моддалар билан эмас, балки шу ҳашорат 
кушандаси ёрдамида қириш мумкин. Ҳеч қандай ўсимлик тури 
йўқки, уни ўсимлик бити зарарлай олмасин. Бу ҳашорат тез клтта- 
йиши, айниқса маданий ўсимликпарга катта зарар қилиши билан 
бошқа ҳашоратлардан ажралиб туради.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Республикада экологик муаммсшар ишлаб чиқаришни ри- 
вожлантириш ва уни режалаштириш жараёнлари пайтида келиб 
чиқадиган нохушликларни олдиндан кўрмаслик оқибатида келиб 
чиқади.
Чунончи 60-70 йилларда сув ресурсларидан ҳаддан ташқари 
кўп миқдорда самарасиз ишлатилиши қандай оқибатларга олиб 
келиши ўйлаб ҳам кўрилмади. Суғориладиган ерларда энг юқори 
миқдорда турли заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланиш, ал- 
машлаб экишни бўғиб қўйиш, пахта яккаҳокимлигига кенг йўл 
очиш, ерларни мелиоратив ҳолатига эътибор бермаслик, чорва 
маҳсулдорлигини ошириш тўғрисида тегишли чора-тадбирларни 
амалга оширмаслик натижасида, жойларнинг табиий экологик 
мувозанатни барқарорлаштириш асримизнинг энг муҳим муам- 
молардан бирига айланди.
Ҳозирги кунда экология сўзидан табиат муҳофазаси, табиий 
ресурслардан тўтри фойдаланиш, табиатдаги ҳар қандай салбий 
ўзгаришлар ва ҳатто кишилар фаолияти натижасида жамиятда со- 
дир бўлувчи турли ифлосланишлар каби тушунчаларни ифодалаш 
учун ҳам қўлланилмоқда.
XXI асрда одамлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси билан 
таблий муҳит орасидаги муносабат тобора кескинлаша бошлади.
Бунинг асосий сабаби одамлар фаолиятини 
табиатга 
нисбатан жиддий кучайишидир. Маълумки ҳайпонлар табиатдан 
фақат фойдаландилар (унда яшайдилар) ва фақат шу сабабли 
у ёки бу ўзгаришлар содир бўлади. Одамлар эса турли-туман 
усуллар билан табиатни ўз манфаатлари учун хизмат қилишга 
мажбур этиб, уни устидан ҳукмдорлик қилишга уринадилар. 
Нагнжада табиий шароитда туб ўзгаришлар содир бўлиб, 
гурли зиддиятларга олиб келади. Бу экология 
мазмунини
www.ziyouz.com kutubxonasi


тўлдириш зарурлигини тақоза қилади. Чунки кўп ҳолларда 
ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини яшаш шароити кишилар фаолия- 
тига тўла боғлиқ бўлиб қолади. Шундай қилиб экология киши- 
ларнинг фаолиятини умумий ҳаётини белгиловчи табиий муҳитга 
таъсирини ўрганиб уни башорат қилувчи ва салбий оқибатларини 
бартараф қилиш чора-тадбирларини илмий асосини яратувчи 
фандир.
Экология фанининг вазифалари қуйвдагилардан иборат:
- Ҳаёт жараёни қонуниятларни ўрганиш, шунингдек инсон- 
нинг табиий тизимга ва биосферага бўлган таъсирини бир бутун 
ҳолда ўрганиш.
- Биологик ресурслардан оқилона фойдаланишининг илмий 
асосларини ишлаб чиқиш, инсон фаолияти натижасида ўзгарган 
табиатдаги ўзгаришларни башоратлаш ва биосферада кузатилаёт- 
ган жараёнларни бошқариш ва ниҳоят инсонни яшаш муҳитини 
сақлаш. Популяция сонини бошқариш, овчиликни хўжалик 
соҳасига ўтказиш, биосферани айрим участкаларини эталон 
сифатида сақлаш, Ўзбекистонда экологик вазиятни яхшилаш 
йўлларидир.
Асосий стратегик мақсадлар: аҳолининг сиҳат-саломатлиги 
учун қулай шароит яратиш, табиий мувозанатни сақлаш, 
Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш самарадорли- 
гини ва барқарорлигини кўзланган ҳолда табиий ресурслардан 
оқилона фойдаланиш; қайта тикланадиган ресурсларни ишлатиш 
ва истемол жараёнларининг мувозанатини сақлаш. тиклан- 
майдиган ресурсларни ишлаб чиқариш чиқиндиларидан оқилона 
фойдаланиш; регионал ва локал даражаларда табиатни қайта 
тикланиш хусусиятини
табиатнинг дастлабки 
турлари 
ва 
уларнинг 
генофондини, 
ландшафтларнинг 
хилма-хиллигини
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish