О. Қ у д р а т о в с а н о а т э к о л о г и я с и


Атмосферани муҳофаза қилиш



Download 4,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/119
Sana08.06.2022
Hajmi4,96 Mb.
#643507
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   119
Bog'liq
Sanoat ekologiyasi (O.Qudratov)

Атмосферани муҳофаза қилиш
Атмосфера ҳавоси табиатнинг энг муҳим элементларидан 
бири бўлиб. тирик организмнинг яш аши учун жуда ҳам зарурдир. 
Атмосфера ернинг ҳимоя қатлами, ти рик организмларни, шу 
жумладан инсонни турли ультрабинафша нурлардан, самодан ту- 
шадиган метиоридларнинг заррачаларидан, чанг тўзонлардан сақ- 
лайди. Атмосфера планетамизнинг иссиқлик режимини тартибга 
солувчи регуляторлик вазифасини бажаради. Атмосфера сув буғ- 
ларини тўштанишида, булутлар ҳосил бўлишида, ёғинларни ёғи- 
шида, яъни сувнинг айланма ҳаракатида муҳим аҳамиятга эга. 
Тупроқни унумдорлигини шаклланишида ҳавони циркуляцияси 
муҳим роль ўйнайди.
Агмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республи- 
касининг 1996 йили 23 сентябрда қабул қилинган «Атмосфера ҳа-
www.ziyouz.com kutubxonasi


восини муҳофаза қилиш» тўгрисидаги қонуни асосида амалга 
оширилади.
1.10. Атмосфера ҳавосини 
сунъий ифлосланшпдан 
тозалаш йўллари
Атмосфера ўз-ўзини табиий 
тозалаш жараёнига эга. Улардаги 
ёғинлар ифлос моддаларни, ҳа- 
вони ювади, шамоллар ҳаводаги 
ифлословчи моддаларни учириб, 
бир жойда тўпланишига йўл қўймайди, тупроққа ёки сув юзасига 
тушган ифлос моддалар эса реакдияга киради ва оқибатда нейт- 
раллашиб қолади. Лекин саноат айниқса, ёқилғи саноати тарақ- 
қий этган, транспорт ривожланган, қишлоқ хўжалиги машина- 
лашган ва кимёлашган, аҳолининг кўпайиб, урбанизация жараёни 
кучаяётган бизнинг асримизда атмосферанинг сунъий ифлосла- 
ниши табиий тозаланишига нисбатан устунлик қилмокда. Шу са- 
бабли атмосфера ўз-ўзини табиий тозалайди, деб хотиржам ўти- 
риш катта салбий оқибатларни чиқариши мумкин. Шунинг 
учун атмосферанинг суньий ифлосланишдан тозалаш йўлларини 
жорий этиш, унинг олдини олиш бугунги куннинг асосий 
вазифасидир. Буларга бир неча чора-тадбирлар мавжуд, уларнинг 
энг муҳимлари қуйидагилардир:
1. Тутун чиқарувчи трубаларни баландроқ қуриш атмосфера 
ифлосланишининг олдини олишнинг энг қадимий йўлларидан 
биридир; - бунинг натижасида ифлос чанг ва газлар кенг 
май- 
донга ёйилиб, унинг концентрацияси камаяди. Мисол: баландли- 
ги 100 м бўлган трубадан чиқаёттан чанг ва газлар радиуси 20 км 
бўлган минтақага тарқалса, баландлиги 250 м бўлган трубадан 
чиққан чанг, газлар радиуси 75 км минтақага тарқалади.
2. Печларда кўмир, торф, қорамой ёқишнинг ўрнига электр 
энергиядан, газлардан фойдаланилса - атмосферага чанг, қурум,
www.ziyouz.com kutubxonasi


тутун ва заҳарли газлар кам чиқарилади. Республикамиз олимла- 
рининг маълумотига кўра, кўмир билан ишловчи корхоналар 
газга ўтказилса, ҳавога чиқариладиган олтингугурт гази миқдори 
10000 марта, углерод оксид миқцори 2000 марта, азот оксидлари 
миқдори 5 марта камаяди.
3. 
Саноат корхоналарида зарарли моддаларни тозаловчи ус- 
куналар қуриш. Бунда атмосферани кўплаб ифлословчи чанг, қу- 
рум, тутун ва заҳарли моддаларни атмосферага чиқаришдан ол- 
дин зарарли таъсирини йўқотадиган тозалаш ускуналари ясаб, 
ушлаб қолишга ва улардан қайта фойдаланишга эришиш зарур. 
Республикамизда атмосферани ифлословчи ЮООдан ортиқ йирик 
ва ўрта корхоналар бор. Уларда ҳавонинг тозалигини сақлашга 
қаратилган чора-тадбирлар замон талабига жавоб бермайди. 
Натижада Ўзбекистон Республикаси корхоналаридан йилига 4,5 
млн. т қатгиқ ва газсимон зарарли моддаларнинг 35 фоизи атмос- 
ферага чиқиб уни ифлослантирмоқда. Кимё корхоналари йилига 
атмосферага 120 минг т. углеводород, 40-50 минг т. углерод окси- 
ди, чанг, 20-25 минг т. олтингугурт гази, азот газларни чиқариб 
Чирчиқ, Фарғона, Қўқон, Самарқанд, Навоий, Тошкент шаҳарла- 
ри ҳавосини ифлослантирмоқда. Ўзбекистон республикасидаги 
қора ва рангли металлургия корхоналарида (Олмалиқ, Бекобод) 
тозаловчи ускуналарнинг самарали ишламаслиги натижасида йи- 
лига атмосферага 220 минг т. ифлос моддалар чиқарилмоқда, 
унинг 90 фоизи олтингугурт газидир. Вазифа - шу корхоналар- 
нинг ишлаш жараёнида янги замонавий техника билан жиҳозла- 
ган тозаловчи ускуналар қуришдир. Натижада, жумҳуриятимиз 
ҳавоси мусаффо бўлади ва ушлаб қолинган моддалардан халқ хў- 
жалигида қайта фойдаланиш туфайли жуда катта фойда олиш 
мумкин.
www.ziyouz.com kutubxonasi


4. Атмосфера ҳавосини тоза сақлашнинг муҳим бир йўли бу 
саноат корхоналарида, коммунал хўжаликда ишлаб чиқариш 
технологиясини ўзгартириш, чиқиндисиз технология жорий эт- 
ишдир. Мисол: кабелни синтетик қоплама билан ўрайдиган янги 
технологияга ўтиш орқали одам организми учун зарарди бўлган 
қўрғошиннинг атмосферага чиқиши йўқотилди. Олмалиқ кимё 
заводида мис ишлаб чиқаришда янги технологияни қўллаш -
атмосферанинг ифлосланишини кескин камайтирди ва йилига 30 
минг т. олтингугурт гази ушлаб қолиняпти.
5. Шаҳарлар ҳавосининг ифлосланишини камайтиришда ер 
ости термал сувларидан фойдаланиш яхши натижалар беряпти 
(Камчаткада, Курил оролларида, Кавказда, Ўрта Осиёда, Қизиляр 
ва Избербош шаҳарларида иссиқ сув ҳарорати 90°дан ортиқроқ- 
дир). Бундай сувлар шаҳардаги маиший-коммунал хўжалик ва са- 
ноат корхоналарини иситиши мумкин.
6. Атмосфера ҳавосини тоза сақлашда автотранспорт газла- 
рини, дудларини камайтириш жуда муҳимдир. Автотранспорт ат- 
мосферага ўта заҳарли газ чиқаради. Газларни камайтириш учун 
бензин ўрнига газ ва электромобилларга ўтсак атмосфера анча то- 
за сақланади. Мисол: Тошкент шаҳрида 1978 йилдан бери бензин 
ўрнига ёппасига қуюқлаштирилган пропан-бутан ёқилғиси ишла- 
тилади.
7. Шаҳар ва қишлоқлар ҳавосини соғломлаштиришда ва ат- 
мосферани ифлосланишдан сақлашда ишончли усул —яшил ўс- 
имликлар ифлос ҳавони фильтрлайди, баргларида чангни ушлаб 
қолади, ҳаво ҳароратини пасайтиради, карбонат ангидридни ют- 
иб, кислородни ишлаб (фотосинтез орқали) беради. Маълумки. 
дарахтлар, буталар ва ўтлар шаҳар ичидаги чангнинг 80 фоизини, 
сульфат ангидриднинг 60 фоизини ушлаб қолади. Бўйи 25 метрли 
битта 80-100 ёшли бук дарахти бир соатда 2 кг карбонат ангид-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ридни ютиб, 2 кг кислород ишлаб беради. 1 гектар қарағайзор 
32 т. чангни ушлаб қолади.
Яшил ўсимликлар атмосфера ҳавосини тоза сақлашдан таш- 
қари, инсонларга психофизиологик таъсир этиб, уларга эстетик 
завқ ҳам беради. Ҳозирги вақгда Ўрта Осиё ва Қозоғистон шаҳар- 
лари ичида яшил ўсимликлар майдонининг катгалиги жиҳатидан 
Бишкек, Олмаота шаҳарлари олдинги ўриндадир. Олмаотада ҳар 
бир кишига 100 м2 яш ил ўсимлик (кўкаламзор) тўғри келса, 
Москвада 25м2, Омсқда 8,9 м2, Киевда 18,7 м 2, Бокуда 9,5 м2, 
Нью-Йоркда 8,6 м2, Лондонда 7,5 м2 ва Парюкда 6 м2 (В.Д. 
Дишлов, В.Н. Плехов) тўғри келади.
1.11. Литосфера
Литосфера - Ернинг юза қатла- 
ми бўлиб, қалинлиги 30-40 км. Бу 
қатламнинг юқори қисми бйосфера 
таркибига кирадиган тупроқдир, ун- 
да тирик организмларнинг ҳаёт фаолияти билан боғлиқ кўп сон- 
ли физик, химик ва биологик жараёнлар кечади. Литосферада са- 
ноатнинг ишлаши учун асосий хом ашё манбалари - кўмир, 
нефть, газ, турли руда ва норуда фойдали қазилмалар тўпланган.
Кейинги юз йилликда саноатнинг ривожланиши натижасида 
планетанинг минерал ресурсларидан жадал фойдаланилмоқда — 
минерал хом ашёни истеъмол қилиш 100 млрд.тоннадан ортиқ. 
Шундай усулда минерал хом ашёдан фойдаланиш катга миқдор- 
даги чиқиндилар ва уларни қайта ишлашнинг турли босқичлари- 
даги чиқиндилар - кончилик корхоналарипа ташиш вақгида ва 
қайта ишлаш корхоналарида. Чиқиндилар миқдори кўп ҳолларда 
олинган маҳсулотдан кўп бўлади. 2-жадвалда 2000 йилда жаҳонда 
ишлаб чиқариш чиқиндилари ва уларнинг ҳажмлари келтирилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish