О. Қ у д р а т о в с а н о а т э к о л о г и я с и



Download 4,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/119
Sana08.06.2022
Hajmi4,96 Mb.
#643507
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   119
Bog'liq
Sanoat ekologiyasi (O.Qudratov)

кимматбахо махсулот 
- ёғоч манбаи, шунингдек бош- 
қ
;1
жуда муҳим материаллар ва маҳсулотлар, ҳайвонлар ҳаёт кечи- 
риши учун муҳит бўлиб хизмат қилади. У дарёларнинг гидроло- 
гик режимини сақпаб туради, тупроқнинг сув ва шамол эрозияси- 
га дучор бўлишини олдини олади, атмосферадаги кислород ба- 
лансини тартибга солишда фаол агент (асосан азот ва кислород- 
дан ташкил топган бўлиб, Ер атрофини ўраб турувчи қобиқдан 
иборат) бўлиб хизмат қилади.
Ўрмон улкан санитария-гигиеник ва шифобахш аҳамиятга 
эга. У ҳавонинг салбий ионлашишига ва зарарли микроорганизм- 
ларни ўлдиришга қодир бўлган учувчи модцалар - фитонцидлар- 
нинг ажралишига қулай шароит яратади. Ўрмоннинг эстетик аҳа- 
мияти ҳам катта.
Ўрмон ерларнинг рекультивациясида ҳам катта роль ўйнай- 
ли. Тепаликларга айланган кўплаб ер участкалари (масалан. очиқ
www.ziyouz.com kutubxonasi


усудда кўмир қазиб олингандан кейин) янгидан тикланииш, рек- 
ультивацияланиши мумкин. Шу мақсадда тепаликлар текисла- 
ниб, уларга дарахтлар ўтқазилади.
Ташқи муҳитга ва инсоннинг яшаш шароитини яхшилашга 
ижобий таъсир кўрсатиб, ўрмоннинг ўзи ҳимоя қилинишга муҳ- 
тож. Масалан, ўрмонларни кесиш оқибатида планетамизнинг 
яшил қатлами узлуксиз қисқармоқда. Ўрмонлар ўстирилганга 
нисбатан кўпроқ кесилмоқца. Бу селлар ва довуллар, сув тошқин- 
лари, ҳаво ифлосланишлари йўлида ғовларнинг камайишига ол- 
иб келмоқца. Ўсимликлар ҳавонинг ифлосланишларига жуда сез- 
гир, айниқса, олтингугурт икки оксиди (диоксид), водород фто- 
рид ва водород хлорид кабиларга, 
улар табиий экосистемада 
турғун ўзгаришлар пайдо қилади (экосистема турли масофадаги 
исталган бўшлиқ сув томчисидан Коинотгача).
Дам олувчилар ва сайёҳлар оқими кўпайган сари ўрмон ҳу- 
дудларига кўпроқ шикаст етказилади (пайҳонлаш, гулханлар ёц- 
иш. шовқин ва х.к.).
Ўрмон хўжаликларида ўсимликларни ҳимоялаш учун ўр- 
моннинг санитария ҳолатини назорат қилиш хизмати мавжуд: аг- 
ротехник ишлар, шунингдек ўрмон ресурсларини тиклаш, cnum - 
ларнинг олдини олиш ва бошқалар, рекреацион нагрузкалар тар- 
тибга солинади (яъни табиий комплексларда дам олувчилар ва 
сайёҳларнинг сони нормаланади).
Ҳар бир ўрмонда ўсимликлар билан бирга турли ҳайвонлар 
ҳам яшашади, улар бир-бирлари ва одам билан узвий боғлиқ.
Биологик системаларни ифлосланишдан ҳимоялаш бўйича 
чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун ифлосланишларни «пас- 
портлаштириш*, яъни у ёки бу атроф-муҳит объектидаги (ҳавода, 
сувда, тупроқда) ва чиқиндида (хусусан автомобилда) заҳарлан-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ганлик концентрациясини аниқпаш зарур. Сўнгра ифлосланиш- 
ларни инвентаризациялаш, яъни эарарланган объектнинг умумий 
ҳажмвда заҳарли моддалар миқдорини ва бутун ифлослантирув- 
чиларнинг (масалан, автомобилларнинг) суммар чиқиндисини 
аниқлаш зарур.
Ифлослантирувчиларнинг атроф-муҳитга, шу жумладан ор- 
ганизмга таъсирини сунъий яратилган митги экологик система- 
лар мисолвда ўрганиш мумкин.
Замонавий тадқиқот усулларида аниқланадиган атроф-му- 
ҳитдаги зарарли моддалар миқдори оптималлигининг асосий ме- 
зони уларнинг йўл қўйиладиган чегаравий концентрациясига ри- 
оя қилишдир. Бу чегаравий концентрация инсон соғлиғига ва 
ишлаш қобилиятига салбий таъсир қилмайди ҳамда унинг гигие- 
ник ҳаётини ёмонлаштирмайди.
Одамнинг хўжалик фаолияти (антропоген ифлосланиш) на- 
тижасида атроф-муҳит ифлосланади, бунинг оқибатида у ёки бу 
ўсимликлар учун, ҳайвонлар ва одамлар учун қулай бўлган таби- 
ий шароитларга кўпроқ ўзгаришлар киритилади, бу билан ўнглаб 
бўлмайдиган зарар етказилади. Бунинг сабабларидан бири — 
аэрозоллар (муаллақ қатгиқ заррачалар билан ҳаво аралашмаси) 
ва гаэли чиқнндилар (ҳаво билан бирга заҳарли газсимон моддалар 
аралашмаси). Асосий ифлослантирувчилар - саноат корхоналари 
ва иссиқлик электроцентралларнинг топкалари, қозонлари ва 
печлари, шунингдек автомобиль двигателларидир. Саноат ва 
қишлоқ хўжалигининг кўпгина моддалари, моддаларнинг биоло- 
гик айланишида утиллаштирилмайди. Биосферанинг барча ком- 
нонентлари, энг аввало. атмосфера ҳавоси ифлосланади.
Атмосферага тушадиган зарарли моддаларнинг учдан бири- 
ни углерод оксиди ташкил этади, у асосан автомобилларнинг иш- 
ланган газларидан, энергетик қурилмалардан ва саноат корхона-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ларидан чиқади. Ҳар йили атмосферага 250 млн. тоннага яқин уг- 
лерод оксиди чиқарилади.
Автомобиль двигателлари атмосферага қоракуя ва канцеро- 
ген моддалар, углерод оксиди, азот оксиди, альдегидлар, углево- 
дородлар ва кислоталар чиқаради. АҚШда битга автомобиль бир 
йилда атмосферага қуйидаги миқцорда ифлослантирувчи модда- 
лар чиқаради: 800 кг углерод оксиди, 115 кг углеводород, 38 кг 
азот оксиди. Айниқса йирик шаҳарларда углерод оксидининг тўп- 
ланиши ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин, гарчи умуман 
олганда унинг биосферада тўпланиши кузатилмаяпти, чунки ўс- 
имликлар ва тупроқ микроорганизмлари унинг кўпроқ қисмини 
ютади.
Шаҳарлар ҳавосининг олтингугуртли бирикмалар, қоракуя 
ва чангдан ифлосланиши натижасида биноларнинг сувоғи ва бўё- 
ғи бузилаии, ўсимликларнинг ҳаёти табиий шароитдаги 300-400 
йил ўрнига боғ ва истироҳат боғларида - 100-150 йилгача, шаҳар- 
нинг кўча ва ҳиёбонларида 60-80 йилгача қисқаради.
Шаҳар атмосферасига тушадиган углеводородлар, углерод 
оксиди ва бошқа моддалар қуёш нурлари таъсирида нурланиб, 
фотохимик реакцияларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади, бу ат- 
мосферанинг ерга яқин қатламида (ҳавонинг ҳаракатланиши учун 
шароитлар йўқлигида) хавфли ифлослантирувчи моддаларнинг 
қўланса ҳидли заҳарли ҳаво - (смог) тўпланишига олиб келади. 
Бунда Лондонда пайдо бўладиган қора смогдан (кўмир ва нефть 
ёнганда ҳосил бўладигандан) фарқли ўлароқ оқ рангли смог (Лос- 
Анжелесда кўпроқ тарқалган) ҳосил бўлади, у асосан автомобил- 
ларнинг ишланган газларидан ташкил топган.
Автомобилларнинг ишланган газлари атроф-муҳитни ифлос- 
лантирувчилари сифатида қуйидаги ўзига хос хусусиятлари билан 
ажралиб туради: автомобиллар сони кўпайиши муносабати билан
www.ziyouz.com kutubxonasi


юқори ўсиш суръати, ишланган газларнинг одам нафас олиши 
даражасида бўлиши, ҳаракатчанлиги ва улар таркибининг кескин 
ўзгариши. Автомобиллар сонининг тез ва доимий ўсиши улар 
чиқарадиган заҳарли газларнинг тўхтовсиз ўсишига олиб келади. 
Масалан, Англияда автомобилларнинг ишланган гаалари келти- 
радиган зарар йилига 35 млн. фунт-стерлингни ташкил этади.
Атроф-муҳитни қисқа вақг ичида, масалан, ўн йил ичида 
ҳознрги ҳолатга нисбатан анча яхшилаш учун кетадиган харажат- 
ларни режалаштириш қийин. Атроф-муҳитнинг асосий иф лос- 
лантирувчилари юқори ривожланган саноат мамлакатларидир
Барча мамлакатлар ялгш миллий маҳсулотининг атиги 1-2 
фоизини ташкип этувчи харажатлар, мамлакатда иқгисодий қий- 
инчиликларни туғдириши мумкин. Б ироқ бундай қийинчиликлар 
вақгинчалик характерга эга бўлиб, атроф-муҳитга зарарли таъсир- 
ни камайтириш билан боғлиқ харажатлар кейинчалик ишлаб чи- 
қариш самарадорлигини оширишга имкон беради.
фекгини ҳосил қилади. М.И.Будиконнинг маълумотага қараганда 
(1989 йил 10 йил ичида 0,2 дан 0,3 га °С кўп) 2000 йилда Ернинг 
шимолий ярим шарида ҳаво ҳарорати 1,2 фадусга ошди. Бу эса 
музликлар эришини тезлаштиради ва дунё океанларининг сатҳи 
к/гирилишига сабабчи бўлмоқда деган.
Лнтарктидада илмий текшириш станцияларида ҳавода озон 
миқдорининг камайиб бораётгани ва «озон тешик*ларининг пай-
(90%).
1.8. Биосферанинг 
экологик муаммолари
Кейинги даврларда углеродни 
ёқиш ҳисобига карбонат ангидрид
— CO^ газининг миқцори кўпайиб 
бормоқда (И Э И ва АЭС иссиқлик 
ҳисобида ҳам). Бу эса парник эф -
www.ziyouz.com kutubxonasi


до бўлганликлари аниқланган. 1987 йил (Антарктидада Америка 
ер йўлдоши «Нимбук* - 7 дан олинган маълумотга кўра, озон те- 
шиги жанубий материкнинг 2/3 қисмини эгалланган. Бунинг асо- 
сий сабабчиси кўплаб хлор, фтор углеводларининг ишлатили- 
шидир (ҳар хил аэрозоллар айниқса хлор оксидлари). Булар озон 
қатламини емирадилар, ўзлари эса жуда ҳам секин парчаланэди- 
лар (50 дан 200 йилгача). Ҳозирги куцда дунёда 130 минг тонна 
озон қатламларини емирувчи модцалар ишлаб чиқарилади.
1989 йилда Монреалда қдбул қилинган ҳужжатга мувофиқ 
1999 йилда фреонларни ишлаб чиқариш дунё бўйича 50 фоизга 
камайтирилди. Бу эса озон қатламини сақлаб қолиш имконини 
беради.
Кислотали ёмғирлар. Ҳозирги даврда техногенсульфиднинг 
ҳавога кўплаб чиқарилиши биосферада моддаларнинг айланма ҳа- 
ракатига катта таъсир кўрсатмокда.
Ю НЕСКО экспертларининг маълумотига кўра бир йидца ҳа- 
вога чиқарилган сульфидлар миқдорини 251 млн. тоннага тенг, 
шундан Ер куррасииинг шимолий зонасига - 174 тоннаси жану- 
бига - 77 млн. тоннаси тўғри келган. Бу ёмғирларнинг таъсири 
туфайли АҚШдаги кўлларда 80 фоиз ҳаёт йўқолган. Канаач 
Ш веция, Норвегия давлатларида сув ҳавзалари шу ёмгирлар ту- 
файли зарарланган. Кислотали ёмғирларнинг таъсири натижасида 
ҳар йили 31 млн. гектарга яқин ерлардаги ўрмонлар қуриб кет- 
моқца. А.В. Яблоков томонидан 1989 йилда ўтказилган кузатиш- 
ларда кислотали ёмғирлар таъсирида ўрмонлар ҳам қаттиқ шик- 
астланади ва чучук сувларнинг органик дунёсига ҳам кучли таъ- 
сир кўрсатади. Бунга Тожикистовдаги алюминий заводи Турсун 
зода шаҳрцца (фтор). Чирчиқцаги капралактам заводи мисол бў- 
лаолади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Тупроқ унумдорлигининг камайишига инсон фаолиятининг 
таъсири, табиатдаги биологик айланишга катга таъсир кўрсатади. 
Бу айланиш моддаларнииг циркуляция қилиши туфайли вужудга 
келади, бинобарин тупроқ, ўсимлик, ҳайвонлар ва микрооргани- 
змлар ўртасида содир бўлади. Ер ости бойликларини очиқ қазиб 
олиш, ерларни қуритиш ва суғориш бинобарин тупроқ унум- 
дорлигининг пасайишига ва емирилишига олиб келади.
БМТнинг маълумотига кўра, ҳар йили дунёда эррозия ва 
дефоляция натижасида 7 млн. гектар ҳайдаладиган ер қишлоқ 
хўжалиги оборотидан чиқиб қолмоқца (масалан, Ҳиндистон, 
Покистон, Мексика, Орол бўйи). Ш ўрланган ерларда ҳосилдор- 
лик кескин камайиб кетади (масалан, пахта ва буғдойда 50-60 
фоизга, маккажўхорида 40-50 фоизга). Атроф-муҳитнинг бузили- 
ши туфайли Орол бўйида катга чўллар юзага келмоқда.
Ўрмонларнинг кескин камайиши. Ер юзидаги ўрмонлар та- 
биатдаги экосистеманинг нормал ҳолатда сақланишида катга роль 
ўйнайди. Қуруқдикдаги ўсимликлар инсон фаолияти туфайли ҳа- 
вога чиқарилган ҳар хил захарли моддаларни ютиб, ҳавони иф- 
лосланишдан ҳимоя қилади. Ўрмонларнинг камайиши атмосфе- 
радаги кислород ва углерод балансининг бузилишига олиб 
келади.
1 гектар ердаги ўрмон бир йилда 20 млн. м3 тоза ҳаво бера- 
ди. Шунга қарамай инсонлар ўрмонларни кесишни тўхтовсиз 
давом эттирмоқдалар.
Ҳозирги даврда ер юзидаги ўрмонлар 42 млн. км2 ни ташкил 
этади. Улар ҳар йили 2 фоиздан камайиб бормоқда. Ш унинг уч- 
ун кейинги вақгда Ғарби Европадаги мамлакатларда сунъий 
ўр- 
монларни кўпайтиришга алоҳида эътибор бермоқдалар. Масалан. 
кейинги 10 йил мобайнида суньий ўрмонлар Испанияда 624 минг
www.ziyouz.com kutubxonasi


гектарга, Югославияда 322 минг, Финландияда - 161 минг, Поль- 
шада - 108 минг, Болгарияда 61 минг гектарга етди.
1.9. Атмосфера
Атмосфеоа табиий ҳолда ўн 
учта (13) газнинг аралашмасидан 
таш кил топган. Уларнинг энг му- 
ҳимлари қуйидагилар (қурук ҳаво- 
нинг таркиби): азот —78,10%, кис-
лород -20,93%, аргон -0,93% , карбонат ангидриди -0,03% , ҳамда 
енгил гелий, неон ксеон, криптон, водород, азон, аммиак, йод ва 
бошқалардан (0,01%) иборат.
Атмосферадаги азот (78,1%) асосан микроорганизмлар фао- 
лияти туфайли тўпланган. Бир киш и суткада нафас олиш орқали 
10 минг литрга яқин азотни ҳаво билан олади. Атмосферадаги 
азот, кислород аралашмаси ролини ўйнаб, оксидланиш суръатини 
ва бинобарин, биологик жараёнларни тартибга солиб туради.
Атмосферадаги газлар ичида планетамизнинг органик ҳаёти 
учун энг зарур кислороддир. 1Сислород рангсиз газ бўлиб, ўзи ён- 
майди, балки ёнишга ёрдам беради. Кислороднинг етишмаслиги 
киши организмининг ҳамма аъзоларини нормал ишлашига 
шикаст етказади. Атмосферада кислороднинг ммқдори 1.5x1015 
тонна бўлиб, шундан ер шари бўйича ҳар йили lxlO10 тоннаси 
ёқилғига сарфланмоқда. Бир автомобиль 1-15 минг км юрганда, 
бир кишининг бир йил оладиган кислородини ёқилғи билан 
бирга ёқиб йўқ қилади. Агар ер шаридаги яшил ўсимликлар ҳар 
йили 550 млрд. тонна кислородни чиқариб бермаганда, ўсимлик 
тақдирда атмосферадаги кислородини миқдори 200 йил мо- 
байнида тугаган бўлур эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Атмосферадаги карбонат ангидриди рангсиз, лекин ҳидли 
бўлиб, инсон ундан бевосита фойдаланмайди. У ўсимликлар учун 
зарур газ бўлиб, фотосинтез учун муҳим ‘хом ашёдир. У саноат- 
лашган районаларда оргиб бормоқца, агар уни миқцори атмосфе- 
рада 0,07%дан ошиб кетса одам ва организмлар ҳолатини ёмон- 
лаштиради. Лекин 1 гектар кенг баркли ўрмон ҳар йили 2240 кг 
карбонат ангидридни ютиб туради ва натижада уни миқяорини 
мувозатлаштириб туради. Маълумотларга кўра, дунё бўйича йили- 
га ҳар хил ёқилғилар ёқиш орқали атмосферага 5,6 млрд. тонна, 
ер шари аҳолиси эса 1.11 млрд. тонна карбонат ангидриди 
чиқармоқда.
Ер шари бўйича БМ Тнинг маълумотига кўра, карбонат ан- 
гидриднинг миқцори сўнгги 100 йил ичида 10%га ошган. Атмос- 
ферада С 0 2ни миқдорини ортиб бориши ва унинг ифлосланиши- 
ни олдини олиш бир неча давлатларнинг, яъни бутун давлатлар 
иштирокидаги халқаро муаммодир.
Атмосферадан газсимон моддалардан ташқари катталиги, 
кимёвий таркиби ва физик хоссаларига кўра фарқ қиладиган 
майда заррачалар — аэрозоллар (тутун, чанг, тўзон ва бошқалар) 
мавжуд.
Махсус текширишлар шуни кўрсатадики, шаҳар устидаги 
ҳаводан 1 см3 олиб анализ қилинганда, унда 100 минг дона чанг 
заррачалари борлиги аниқланган. Денгиз устидаги 1 см3 ҳавода 
эса 100 дона чанг заррачалари аниқланган.
Атмосферанинг табиий ифлосланишида космик чанглар. 
вулқонларнинг отилишидан вужудга келган моддалар, ўсимлик ва 
ҳайвонларнинг қолдиқпари; ўрмон даштлардаги ёнғинлар: денгиз 
сувларининг мавжланиши билан ҳавога чиққан туз заррачалари: 
аэропланктонлар муҳим рол ўйнайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Коинотдан \а р йили 10000000 т чанг атмосферага тушади. 
Бир кучли вулқон отилганда атроф муҳитга 76 млн. м3 чанг 
чиқади.
Ўзбекистон республикасида 5 йил мобайнида атмосферага 
чиқарилган зарарли моддалар 1-жадвалда келтирилган (минг т.).
Атмосфера таркибидаги табиий чанглар ер юзасида содир 
бўладиган жараёнлар учун катта аҳамиятта эга. Чанглар сув 
буғлари учун ковденсация ядроси ҳисобланиб, ёнғинларни ву- 
жудга келтиради, қуёшнинг тўгри радиациясини ютиб, ер юзида- 
ги организмни ортиқча нурланишидан сақлайди. Шундан кўри- 
ниб турибдики, атмосферадаги табиий чанглар маълум даражада 
бўлса атмосфера таркибининг зарурий элементи ҳисобланиб, 
ундаги ҳодиса ва жараёнларнинг боришини тартибга солиб тура- 
ди. Лекин айрим ҳолларда вулқонларнинг отилиши, кучли чанг 
тўзонларни кўтарилиши туфайли ҳаво нормадан ортиқ ифлосла- 
ниб, фалокатларга сабаб бўлиши мумкин.
Атмосфера ресурсларига: ҳаво, ёруглик, сув буғлари, шамол, 
қуёш радиацияси, минерал ва органик чанглар ва бошқалар 
киради.
Атмосфера ҳавосининг ҳаракати натижасила лгамол вужупга 
келади ва турли тезлиқда ҳаракат қилиб жуда катта кучга эгадир. 
Шамол энергиясидан кенг фойдаланишга ўтилиши ёнилғи, қа- 
зилма бойликларни тежашга катга имконият тугдиради. Чунончи, 
шамол энергиясини потенциал имконияти 13*1012кВт соатни 
ташкил этади, шундан 10-20% амалда фойдаланилиши мумкин. 
Ҳозирги кунда Нидерландияда қуввати 15-5000 кВт келадиган 
шамол энергияси қурилмалари ишлаб чиқарилмоқда.
Шамол энергетик ресурсларини ифодаловчи кўрсатгич — 
шамол тезлиги кубнинг ўртача қийматига пропорционал бўлган 
шамол оқимининг солиштирма қуввати ҳисобланади. Республи-
www.ziyouz.com kutubxonasi


канинг текис ҳудудларнинг аксарият қисмида у 50 Вт/м2 дан 150 
Вт/м2 атрофида бўлади.
Ўзбекистон республикасида 5 йил мобайнида атмосферага
чиқарилган зарарли моддалар (минг т.) 
1 -ж адвал.

Йиллар
1995
1996
1997
1998
1999
Шаҳарлар
1
Тошкент
16.0
15.3
13.3
11.8
12.7
2
Андижон
1.0
9.6
8.7
7.7
6.2
3
Навои
48.3
43.7
42.2
42.6
28.2
4
Самарқанд
7.8
7.1
8.1
8.3
8.2
5
Олмалиқ
106.6
105.4
105.9
103.6
100.0
6
Ангрен
91.6
111.2
111.8
101.0
112.6
7
Бекобод
9.1
7.7
6.8
7.4
7.3
8
Чирчиқ
7.5
6.7 

6.3
6.5
5.6
9
Қўқон
3.9
4.3 

5.4
5.3
2.9
10
Фарғона
70.7
72.5 

67.8
55.0
49.4
11
Марғилон
0.5
0.4
0.3
0.3
0.1
12
Нукус
2.6
2.9
3.0
3.7
3.4
13
Урганч
6.0
3.4
10.2
13.1
1.3
14
Бухоро
7.1
14.6
9.2
8.0
3.1
15
Жиззах
3.2
2.3
6.5
3.7
3.3
16
Қарши
129.0
85.0
75.9
65.4
2.7
17
Наманган
5.7
6.7
6.5
6.7
4.3
18
Термиз
2.1
2.0
1.9
1.4
0.5
19
Гулистон
1.6
1.6
1.4
1.4
1.0
20
Жами:
510.9
492.1
481.4
443.4
147.0
Тадқиқотлар Ўзбекистон шароитида умуман олганда шамол 
энергетикасидан кенг миқёсида фойдаланишнинг самарадорлиги 
баланд бўлмаслигини кўрсатади. Аммо айрим туманларнинг туп- 
роқ ва энергия кам талаб этадиган объектларида шамол энергия- 
сидан фойдаланиш яхши самара берди. Жумладан, яйлов чорва- 
чилигида суғориш ишларини ташкил этишда шамол энергияси 
кз;л келади. Оролбўйи ва Қарақалпоғистон шимолий ҳудудларида 
турли шамол энергетика қурилмаларидан фойдаланиш мумкин, 
бу қурилмалар шамолнинг барқарор тезликда эсиши натижасида 
йил бўйи самарали ишлаши мумкин.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Қуёш энергияси тугамаШшган «доимий» энергия ресурс ҳи- 
собланиб ундан фойдаланиш натижасида табиат умуман ифлос- 
ланмайди. Ер юзасига тушаётган қуёш энергиясининг қуввати 
20 млрд. кВт ёки 1,2*1014 тонна шартли ёқилги эквивалентига 
тенг. Ваҳоланки, дунё бўйича ёқилғи ресурсларининг заҳираси 
6*1012 тонна шартли ёқилғи миқдорида тенгдир.
Ўзбекистон ҳудудида қуёш энергиясидан хўжалик мақсадла- 
рида кенг миқёсида: иссиқ сув таъминоти, иситишда, мева ва 
сабзавот қуритишда, гелио тузсизлантирувчи қурилмалар, музлат- 
гичлар ва бошқаларда фойдаланиш мумкин. Ўзбекистон шимоли- 
да очиқ ҳаво бир йилда 2000 соатни, жанубда 3000 соатни ташкил 
этади. Бир кунда қуёш 8-10 соат нур сочиб туради. Текислик- 
ларда қуёш нури давомийлигнинг тақсимланиши кенгликка, тоғ 
одци бундан ташқари уфқнинг тўсилганлигига боғлиқдир.
Ўзбекистоннинг текисликларида қуёшнинг ялпи радиацияси 
йил давомида шимолда 4800 мДж/м2 дан жанубда 6500 мДж/м2 
гача ўзгаради. Унинг ўзгариши мавсумий бўлиб, қиш ойларида 
сурункали булутли кунлар бўлгани туфайли қуёш нур сочиши им- 
коният даражасида деярли икки баробар кам бўлади; шамодда 
куннинг 
с р у ь
қисми 8 соагни, жанубда 9,5 соатни ташкил этсада
булуг туфайли қуёшнинг кўриниши 3-5 соатдан ошмайди. Ёзда 
куннинг узунлиги шимолда 16,5 соатни, жанубда 15 соатни таш- 
кил этади. Бунда қуёш нур сочиб турган вақг кунига 10 соатдан 
13 соатгача давом этади.
Горизонтал текисликка тушадиган қуёш радиациясининг 
ойлик йиғиндиси миқдори хам йил давомида кескин ўзгаради. 
Масалан, Тошкент атрофида қуйидагича тақсимланади: январда
- 175, апрелда - 540, июлда - 845 ва октябрда - 370 мД ж /м2. 
Ялпи радиациянинг кунлик миқдори ҳам шундай ўзгаришда бў-
www.ziyouz.com kutubxonasi


лади ва қиш ойларида шимолда 6 мДж/м2 дан жанубда 8 мДж/м- 
гача ўзгаради. Унинг миқцори тегишли равишда апрель ойида 14 
ва 20 мД ж /м2 га, июль ойида 24 ва 28 м Д ж /м 2 га тенг бўлади.
Атроф-муҳитни тоза сақлашда ва органик ёқилғи ресурсла- 
рини тежашда водороддан ёнилғи сифатида фойдаланиш муҳим 
аҳамиятга эгадир. Маълумки атмосфера ҳавоси таркибида жуда 
катга миқцорда водород борлигини ҳисобга олинса ундан фойда- 
ланиш жуда катга экологик самарадорлик беради. Водород ёнил- 
ғисидан фойдаланиш афзаллиги: - унинг заҳираси амалда чеклан- 
маган бўлиб, саноат миқёсида ишлаб чиқариш тобора ортиб бор- 
моқца; - у универсал энергоресурс ҳисобланиб ёнилғи сифатида 
электр энергияси олишда фойдаланади, узоқ жойларга газ ва 
суюқ ҳолатда ташиш мумкин, транспортда ишлатилиши мумкин;
- водородни газ ёки суюқ ҳолатда узоқ вақг сақлаш мумкин; - 
экологик тоза ёнилғидир.
Иқлим — жойнинг географик кенглиги, унинг денгиз сатҳи- 
дан баландлиги, окендан қандай масофада жойлашганлиги, рель- 
ефи, юза қатламининг тури ва атмосфера циркуляциясининг ўза- 
ро таьсирида вужудга келувчи об-ҳавонинг кўп йиллик режими- 
дир, яъни иқлим-муайян жойнинг энг муҳим физик-географик 
тавсифидир. Ўзбекистон Евро-Осиё континетининг марказида 
жойлашган. Мамлакат ҳудудининг бешдан тўрт қисми Ўрта Осиё- 
нинг чўл ва ярим чўл кенгликларида жойлашган бўлиб, жануби- 
ш арқ ва шарқ томондан баланд тоғ тизмаларига бориб туташади 
Шимоддан Жанубий Қозоғистон чўллари билан чегарадош бўлиб. 
чегара шимол-шарқ ва шарқца Тяншан, жануби-шарқца эса 
Ҳисор-Олой тог тизмаларини кесиб ўтади. Жануб ва жануби- 
ғарбда чегара Қизилқумни қорақумдан ажратиб турган Амударё 
бўйлаб, ғарб томондан эса унча баланд бўлмаган Устюрт 
платосини кесиб ўтади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Республика ҳудудидаги мавжуд иқлимнинг муҳим омили -
ер юзасига келаётган ва, айниқса, ёз ойларида кучаядиган қуёш 
радиациясидир. Келаётган радиациянинг кўп қисми тупроқнинг 
юза қатламида ютилиб унинг ҳарорати баъзан 70°С га етади. Ат- 
мосфера умумий циркуляцияси ҳаракати жараёнида мўъгадил 
кенгликлардан кириб келадиган ҳаво оқимлари қизиб турган чўл- 
лардан ўтиб жуда тез исий бошлайди ва уларнинг нисбий нам- 
лиги камаяди.
Уч асосий омил — шиддатли қуёш радиацияси, атмосфера 
циркуляцияси хусусияти ва тоғли рельеф таъсирида Ўзбекистон- 
нинг катга қисмида субтропик, кескин континенталь иқлим мав- 
жуд бўлиб, об-ҳаво ёз ойлари анча барқарор, қиш ойлари эса 
ўзгарувчан кечади, ҳаво ҳарорати катга мавсумий ва кунлик 
амгшитудага эга.
Ўзбекистон ҳудудини асосан уч иқлим зонасига — чўл ва қу- 
руқ дашт зонаси, тоғ олди зонаси ва тоғли зонапарга бўлиш мум- 
кин. Ш у билан биргаликда бир зонада иккинчи зонага ўтиш 
чегараси кескин бўлмай маълум жиҳатдан нисбийдир.
Ҳаво ҳарорати — об-ҳаво ва иқлим режимини ифодалайди- 
ган асосий кўрсатгичлар (ўртача йиллик, ойлик, кунлик ҳарорат 
ва ҳ.к.) билан тавсияланади.
Ҳаво намлиги — атмосферадаги сув буғлари миқдори жой- 
нинг физик-географик шароитига, йилнинг фасли ва 
1
& ига, ат- 
мосфера циркуляциясига ва туроқ намлигига қараб кескин ўзга- 
риб туради. Ҳавонинг буғ билан тўйинганлиги даражасини ифо- 
даловчи кўрсатгич нисбий намлик бўлиб, у ҳавонинг маълум ҳаж- 
мида сув буғининг ҳақиқий микдорининг шу ҳароратда бўлиши 
мумкин бўлган максимал миқцорига бўлган нисбатини кўрсатади 
ва фоизда ўлчанади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Атмосфера ёғинлари — минтақадаги барча дарёларни сув би- 
лан таъминлаб турадиган деярли ягона манба ҳисобланади ва 
маълум даражада табиий ландшафтлар ҳ&мда қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқариш характерини белгилайоиган жараёндир. Ўзбекис- 
тон ҳудудларида ёғингарчилининг тақсимланиши уларнинг геог- 
рафик жойлашуви, рельефи ва атмосфера циркуляцияси хусуси- 
ятларига боғлиқдир, яъни ёғин миқцорининг ҳудудий қийматлари 
80-250 мм (текисликларда), 180-500 мм (тоғ олди ҳудудларда) дан 
тоғли ҳудудларда 2000 мм дан ошади.

Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish