Нутрицевтика Нутрицевтики. Что это такое? Их польза, назначение и применение


в) асосий турдаги қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари, хом-ашёни ички ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш соҳасида



Download 0,76 Mb.
bet16/36
Sana24.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#196606
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   36
Bog'liq
Нутрицевтика

в) асосий турдаги қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари, хом-ашёни ички ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш соҳасида:
тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб маҳаллий сабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва бошқа экинлар уруғчилигини ҳамда чорва моллари наслчилигини тизимли равишда ривожлантириш ва селекция ишларини кучайтириш, бунда илмий-тадқиқот мавзуларини ишлаб чиқариш талабларига кўра шакллантириш;
давлат хусусий шерикчилик асосида уруғчилик кластерлари ташкил қилиш; бозордаги талаб ва таклиф асосида ишлаб чиқариш хажми ва турларини белгилаш ва шунга мувофиқ равишда экинларни жойлаштириш тизимини аниқлаш;
белгиланган меёрларда аҳолини ва саноат корхоналарининг талаби асосида ички истеъмолни таъминлаш ва экспортга йўналтириш инобатга олиб қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш хажмларини ошириб бориш;
самарасиз маҳаллий боғларни босқичма-босқич ички ва ташқи бозорида талаб юқори бўлган навларни жойлаштириш хисобига интенсив боғдорчиликка ўтказиш;
агротехнологик тадбирлар ўтказишда ресурс тежамкор усулларни, инновацион ишланмаларни (минерал ўғит, захарли кимёвий препаратлар, сувсизликка, иссиққа, шўр ва зах ерларга мос серхосил экинлар уруғликлари ва кўчатларини) амалиётга жорий қилиш;
аграр соҳанинг экспорт салоҳиятини кучайтириш, дунё бозорида талаб юқори бўлган янги турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини, шу жумладан органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни амалиётга жорий қилиш;
дехқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотни ҳамда аҳолини бу маҳсулотлар билан амалда таъминланганлигини кафолатлаш учун аниқ ҳисоб-китобини юритиш механизмини шакллантириш;
г) чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик соҳасини барқарор ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқариш хажмларини кўпайтириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш соҳасида:
чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш, чорва молларини тўйимли, тўла қимматли озуқалар билан таъминлашни кучайтириш, замонавий озуқа ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш;
қишлоқ хўжалиги экинлари структурасида озуқа экинлари майдонларини кўпайтириш ва янги серхосил озуқа экинлари етиштиришни ташкил этиш;
чорва молларининг зотини яхшилаш, наслчилик ишларини кучайтириш, аҳоли тасарруфидаги чорва молларини зооветеринария хизматлари билан максимал қамраб олиш;
чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидиялар беришни ташкил этиш, субсидиялар беришда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ваколатларини кенгайтириш;
паррандачилик, асаларичилик, қуёнчилик ва бошқа йўналишларни ривожлантириш чораларини кўриш;
аҳоли томорқасидаги чорва моллари учун озуқа етиштиришга
ер ажратиш механизмини шакллантириш;
чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш учун юқори сифатли озуқа қўшимчалари ва ветеринария учун дори воситалари ишлаб чиқаришга доир янги технологияларни амалиётга жорий қилиш;
узлуксиз сув таъминлаш имконияти бўлган сунъий сув ҳавза майдонлари мавжуд бўлган балиқчилик хўжаликларини босқичма-босқич интенсив усулда балиқ етиштиришга ихтисослаштириш;
Астрахан давлат техника унверстетининг балиқчилик бўйича Ўзбекистондаги филиялини ташкил этиш.
балиқ махсулотларни етиштириш, ҳажмини ошириш ва аҳолини балиқ маҳсулотларига бўлган талабини қоплаш учун ёпиқ айланма тизими, мавжуд табиий кўлларда қафасда ва кичик интенсив сув ҳавзаларда балиқ етиштиришни босқичма-босқич кенгайтириш;
юқори маҳсулдор балиқлар тиляпия ва бошқа балиқлар етиштириш технологияларини киритиш ва бу йўналишларда балиқ етиштириш хажмини босқичма-босқич ошириш;
балиқ етиштириш ва овлаш, балиқ етиштириш иншоотлари
ва қурилмаларини барпо этиш, балиқчилик хўжаликларига омихта ем
ва минерал ўғит (аммофос) етказиб бериш, репродуктор ҳовузларни ташкил этиш, балиқ чавоқлари етиштириш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш
ва сақлаш қувватларини ишга тушириш прогноз параметрлари ва лойиҳаларни молиялаштириб борилишини назоратга олиб доимий соҳа мониторингини ўрнатиш;
илмий-тадқиқот институтлари томонидан фойдаланишдан чиқиб кетган, шўр, лалми ерларни ўзлаштириш ва яйловларни маданийлаштириш учун ҳудудларни тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги экинлари ва озуқа экинлари ҳамда чўл-яйлов озуқа экинлари бирламчи уруғчилигини ривожлантириш, уларга ер майдонлари ажратиш ва моддий-техника таъминотини яхшилаш тадбирларини аниқ белгилаш;

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish